Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди
Маъруза 2 Умумий фармакология. Дори моддаларининг фармакокинетикаси
Download 218.5 Kb.
|
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ
Маъруза 2
Умумий фармакология. Дори моддаларининг фармакокинетикаси Дори моддаларни организмга юбориш йўллари. Дори моддаларининг сўрилиш тезлиги, кучи ва таъсир муддати уларни организмга қайси йўл билан юборилганига боғлиқ бўлади. Дори моддаларини бемор организмига юбориш усули унинг аҳволига, дори моддаларининг физик-кимёвий хоссаларига ва уларнинг таъсир этиш тезлигига қараб танланади. Дори моддаларнинг организмга юбориш йўллари 1. Энтерал усул - дори моддалари ошқозон-ичак йўли орқали юборилади. 2. Парентерал усул - дори моддалари ошқозон-ичакдан ташқари йўллар орқали юборилади. Энтерал юбориш усулида дори моддалари тил остига, оғизга, ўн икки бармоқ ичакка, тўғри ичакка юборилади. Дори моддалари тил остига юборилиши сублингвал йўл дейилади. Бу усул кичик ёшдаги болаларни даволашда умуман қўлланмайди. Дори модда тил остига қўйилганда оғиз бўшлиғида ферментлар фаолияти суст бўлганлиги учун дори моддалари деярли парчаланмайди, тил остидаги дорига меъда-ичак ферментлари таъсир қилмайди, жигарда ўзгаришларга дуч келмайди, қўйилган жойида сўрилиб умумий таъсир кўрсатади. Бу йўл орқали айрим дорилар асосан нитроглицерин, метилтестостерон, прегнин кабилар қўйилади, улар қонга тез сўрилади (тил остида қон томирлар жуда кўп), таъсири тез бошланади. Оғиз орқали юбориш - перорал йўл. Бу йўл кенг тарқалган, қулай, осон ва табиийдир, бемор дори моддаларини ёрдамчисиз қабул қила олади. Ўн икки бармоқ ичак орқали юбориш усули: ичакда дори моддаларининг юқори концентрациясининг ҳосил қилиш мақсадида моддалар ўн икки бармоқ ичакка зонд орқали юборилади. Тўғри ичак орқали юбориш усули: дори моддаларини оғиз орқали юбориш мумкин бўлмаганда, руҳий беморларни даволашда, бемор беҳуш ётганда, қизилўнгач ёки ошқозонда ўзгаришлар бўлганда, ошқозон-ичак ферментларини таъсирида парчаланадиган дорилар ишлатилганда ушбу усул қўлланилади. Парентерал юбориш усули. Нафас йўллари орқали ингаляцион (ingalacion - нафас олиш) юбориш усули. Тери орқали юбориш усулда асосан дори моддаларнинг рефлектор ва қисман маҳаллий таъсир этиши кўзда тутилади, бу йўл билан малҳамлар, паста, линиментлар, шунингдек спиртли ёки сувли эритмалар, аралашмалар ва болаларга сепма дорилари қўлланилади. Шиллиқ қаватлар орқали юбориш усулда дори моддаларининг бурун, ҳалқум, кўз, буйрак жоми, қин шиллиқ қаватларига таъсир этиши учун қўлланади. Сероз қаватлар орқали юбориш усули қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатланганда ва ўпканинг баъзи касалликларида дори юбориш учун қўлланади. Сероз қаватлар (қорин пардаси, плевра, перикард) кучли сўрувчи хусусиятга эга, плеврага нисбатан қорин пардасидан дори моддалари тезроқ сўрилади. Тери остига юбориш йўли билан дори моддаларининг асосан сувли эритмалари юборилади. Мушаклар орасига юбориш усулда мушаклар орасига сувли ва мойли эритмалар, шунингдек дори моддаларининг суспензиялари ҳам юборилади. Веналар ичига юбориш усулда моддалар бевосита қон оқимига тушади, бунда қон билан ўзаро аралашганда чўкма ҳосил қилмайдиган, қонни ивитмайдиган ёки гемолиз ҳосил қилмайдиган дори моддалари эритмаси қўлланади. Дорини венага аста-секин юбориш керак, акс ҳолда қонда уларни концентрацияси бирдан ошиб кетиб, организмга заҳарловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Дорининг таъсири жуда тез, кўпинча инъекция вақтидаёқ бошланади, таъсир муддати тери остига ва мушак орасига юборилгандан кўра камроқ бўлади. Орқа мия каналига юбориш усули, гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтмайдиган дори моддалар субарахноидал, перидурал йўл билан юборилади. Дори моддалар тўғридан-тўғри юракка, бўғимларга, суякларга юборилади. Моддалар электр токи билан, ионофорез орқали юборилиши мумкин. Парентерал усуллар жуда кўп , лекин дорилар парентерал йўл билан юборилади деганда уларни асосан тери остига, мушаклар орасига ва веналарга юборилиши кўзда тутилади, чунки бошқа юбориш йўллари нисбатан кам қўлланади. Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling