Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди


Download 218.5 Kb.
bet4/11
Sana09.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1255877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ

Даволаш турлари: 



1. Этиотроп (юнонча — aetio — сабаб, tropo — йўналтириш) даволаш тури дори моддаларининг касаллик сабабларини йўқотишига қаратилган. Масалан, захмни даволаш учун маргимушнинг органик бирикмалари, зотилжамни, сўзакни даволаш учун сульфаниламид моддаларни қўллаш этиотроп даволаш турига мисол бўла олади. Улар ушбу касаллиқ сабабчиларига — микроорганизмларга таъсир кўрсатади. Этиогроп таъсир дори моддаларнинг энг қимматли хусусиятвдир.

2. Симптоматик даволаш — баъзи дори моддаларни таъсири касаллик белгилари (симптомлари) ни йўқотишга қаратилган бўлади. Масалан, ҳароратни туширадиган, оғриқ қолдирадиган воситалар шулар жумласидандир. Симптоматик дорилар таъсирида беморнинг фақат аҳволи яхшиланиб қолмай, балки унинг ҳаёти сакланиб қолиши мумкин. Лекин улар касалликнинг асосий сабабига таъсир кўрсатмайди. Масалан, оғриқ туфайли пайдо бўлган шокда кучли оғриқ қолдирадиган моддалар қўлланилади, чунки бу ҳолатдаги кучли оғриқ организмга, аввало нерв системасига ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. 

3. Ўрин босувчи даволаш — организмда физиологик фаолиятни идора этишда иштирок этадиган моддалар камайиб кетса, уларнинг ўрнини босувчи моддалар юборилади, бунда асосан гормон ва витамин моддалари қўлланилади. Масалан, ошқозон ости безининг Лангерганс оролчаларидан инсулин гормони ишлаб чиқиши камайса, қандли диабет юзага келади, ушбу касалликда унинг ўрнини босувчи дори сифатида гормонал модда — инсулин қўлланилади. 

4. Профилактик даволаш. Дори моддаларининг касалликларининг олдини олиш учун қўлланиши профилактик даво деб аталади. Масалан, атроф муҳит, тери, шиллиқ қаватлардаги микроорганизмларни йўқ қилиш учун дезинфекция ва антисептика мақсадларида ишлатиладиган моддалар қўлланилади, булар юқумли касалликларнинг олдини олади.

ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ

-адренорецепторларни фалажлаб, юрак фаолиятини сусайтиради, натижада юрак секин ура бошлайди, унинг зарбали ва минутлик ҳажми камаяди, шу туфайли қон босими пасаяди. Дибазол эса қон томирларга бевосита миотроп, спазмолитик таъсир кўрсатиб, қон босимини туширади. Дори моддаларнинг таъсир механизми биомолекуляр, мембраналар, рецепторлар даражасида аниқланади. Ҳозирги кунда қўлланиб келаётган баъзи бир дори моддаларининг таъсир механизми охиригача аниқланмаган.Маълумки, дори моддаларининг шифобахшлигини, уларнинг таъсирини аниқлаш осон, лекин шу таъсир сабабини — механизмини аниқлаш анча мушкул. Масалан, учта модда — бензогексоний, анаприлин, дибазол бир хил гипотензив таъсир кўрсатади, лекин уларнинг гипотензив таъсир механизмлари бир-биридан фарқ қилади. Бензогексоний симпатик ганглийларни фалажлаши туфайли қон босимини пасайтиради. Анаприлин юракдаги

Мавжуд маълумотларга кўра дори моддаларининг қуйидаги таъсир механизмларини келтириш мумкин. 



1. Дори моддалари организмдаги нормал моддалар алмашинуви маҳсулотлари (гормонлар, витаминлар, нерв импульсларини ўтказишда иштирок этадиган медиаторлар)га кимёвий жиҳатдан ўхшаш бўлади, юборилганда организмда ушбу маҳсулотлар иштирок этадиган кимёвий жараёнларга киришиб, улар ўрнини босиши ва тегишли физиологик фаолиятни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, гормонлар ҳамда медиаторлар ўрнини босадиган
синтетик моддаларнинг таъсир механизми ана шундай. 

2. Кўпгина дори моддалари организмдаги нормал моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган метаболитларга кимёвий жиҳатдан ўхшаб кетади, шу туфайли улар ушбу метаболитлар ўрнини эгаллаб олади, биокимёвий жараёнларни тўхтатиб қўяди, табиий алмашинув метаболитлари билан рақобатда бўлади. Бу ҳолат
рақобат механизми деб аталади ва фармакологияда ахамияти ғоят катта. Масалан, сульфаниламидлар, баъзи антикоагулянтлар антигистамин, холинолитик моддаларнинг таъсир механизми ана шундай. 

3. Дори моддалари ўзининг физик-кимёвий хоссаларига кўра ҳужайра оқсилларига таъсир кўрсатади, уларнинг эрувчанлигини ўзгартиради, оқсил молекуласининг тузилишида янада нозикроқ ўзгаришларни юзага келтиради, натижада ҳужайра фаолияти вақтинча бузилиши ва ҳатто ҳужайралар ҳалок бўлиши мумкин. Микрорганизмларга қарши дори моддаларининг таъсир механизми шу тариқа рўй беради. 

4. Дори моддалари ферментлар — холинэстераза, моноаминоксидаза фаолиятини камайтириб, организмдаги табиий медиаторларни парчаланишдан сақлаб қолади ва уларнинг таъсирини ошириб юборади. 

5. Дори моддалари ҳужайрадаги асосий электролитлар таркибини — Na, К, Са, Mg ионлари нисбатини, яъни ферментлар, оқсиллар ва бошқа ҳужайра элементлари таъсирининг юзага чиқарадиган муҳитини ўзгартиради. Шу туфайли ҳужайралар қўзғалувчанлиги, мушак толаларининг қисқарувчанлиги ўзгаради, баъзан биокимёвий жараёнлар издан чиқади. Масалан, сийдик ҳайдовчи моддалар, баъзи антикоагулянтлар, юрак гликозидлари
ва табиий электролитларнинг ҳам таъсир механизми шу тарзда кечади.

ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ШАРОИТЛАР

Ушбу шароитлар, бир тарафдан, дори моддаларнинг хусусиятларига, иккинчи тарафдан, организмнинг фаолиятига боғлиқ. Дори моддаларининг таъсири, уларнинг кимёвий тузилиши, физик хоссалари, миқдори, шу билан бирга ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятлари: беморнинг ёши, аҳволи ва дори моддаларига нисбатан сезгирлиги билан алоқадор бўлади. 

Дори модцаларининг таъсири кўпчилик ҳолларда уларнинг физик-кимёвий ва кимёвий хоссаларига: сувда ёки липоидларда (ёғларда) эришига, майдаланиш даражасига, учувчанлигига ва шаклига боғлиқ бўлади. Масалан, кукун моддалар таблеткаларга нисбатан организмда тезроқ сўрилади. Уларнинг сўрилиш тезлигига, тўқималар, аъзоларга тарқалашига организмнинг биологик суюқликларидаги концентрацияси ва биотрансформацияси таъсир кўрсатади. Шунинг учун беморларни даволашда самарали таъсир этадиган дори шакли қўлланилади. 

Дори моддаларининг кимёвий тузилиши билан фармакологик таъсири ўртасида боғланиш бор. Масалан, барбитурат кислотанинг ўзи ухлатиш хусусиятига эга эмас, шу кислотанинг унумлари — барбитуратлар ушбу хусусиятга эга. Барбитуратларнинг ухлатиш таъсири давомийлиги ҳам уларнинг тузилишига боғликдир. 

Кимёвий тузилиши бир-бирига яқин моддалар баъзан фармакологик жиҳатдан ҳар хил таъсир кўрсатади. Масалан, эркаклар ва аёлларнинг жинсий гормон моддалари шулар жумласидандир. Кимёвий жиҳатдан ҳар хил тузилган дори моддалари, масалан, пилокарпин ва ацетилхолин фармакологик жиҳатдан бир хил таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Дори моддалари кимёвий тузилишига кўра тўқима рецепторларига таъсир этади. 



Дори моддаларининг организмга таъсири уларнинг миқдорига — дозасига боғлиқ. Доза — бу бир марта қўлланадиган шифобахш таъсир кўрсатадиган миқдордир. Дори модданинг фармакологик таъсири юзага чиқа бошлайдиган энг кичик доза минимал ёки бўсаға миқдор деб аталади, росмана шифо кўрсатадиган доза даволовчи—терапевтик миқдор деб аталади. Тиббиёт амалиётида терапевтик дозалардан фойдаланилади, кўпинча моддаларнинг ўртача даволаш микдори қўлланади. Айрим ҳолларда юқори, яъни максимал даволаш дозадан фойдаланишга тўғри келади. Заҳарланишни келтириб чиқарувчи миқдор заҳарлайдиган — токсик миқдор, ўлимга олиб келадиган доза — ўлдирувчи (летал) микдор деб аталади. Дори моддалар миқдорига қараб организмга турлича таъсир қилади. Масалан, ухлатувчи воситалар — барбитуратларнинг минимал микдори тинчлантирувчи, ўрта миқдори ухлатувчи, юқори микдори наркотик таъсир этиши мумкин. 

Дори моддаларини ишлатишда уларнинг фармакологик таъсир доирасининг кенглиги ҳисобга олинади. Минимал токсик доза билан даволаш дозасининг ўртасидаги оралиқ фармакологик таъсир доираси дейилади. Ушбу оралиқ нечоғли катта бўлса, даволаш таъсири шунчалик кенг, модда кам заҳарли ва уни қуллаш нисбатан хавфсиз бўлади. 



Дозалар дори моддаларини қўллашга қараб бир марталиксуткалик бўлади. Бир марталик доза бўлиб-бўлиб қўлланилса — бўлинган, 2—3 баробар ошириб қўлланса — зарбали, даволаш даврида қўлланадиган доза — курс дозаси деб аталади. 

Дори моддалари сутканинг қайси вақтида қўлланганига қараб ҳам таъсир этади, хронофармакология соҳаси ҳали етарли ривожланмаган бўлса ҳам, баъзи керакли маълумотлар олинган. Модда кун мобайнида қачон қабул қилинганлигига қараб турлича таъсир этади. Масалан, морфиннинг оғриқ қолдирувчи таъсири куннинг иккинчи ярмида эрталаб қўлланилгандан кўра сезиларли экан, нитроглицерин эрталаб яхшироқ таъсир этади. Фенобарбиталнинг ҳайвонларда заҳарлилиги аниқланганда олинган рақамлар кун бўйи ўзгариб турган. 

Дори моддалар таъсирида дастлабки юборилган микдорнинг қонга ўтган, қондаги эркин ҳолдаги ҳажми аҳамиятга эга, чунки оғиз орқали юборилган дори моддалари меъда-ичак ферментлари парчалаши мумкин, жигарда метаболизмга учрайди, шу туфайли унинг қонга ўтадиган миқцори, яъни «биологик мослиги (биодоступность)» рақами камайиб боради. 

Юқорида келтирилганларга кўра дори моддаларининг таъсири организмнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳам боғлиқ. Биринчидан, дори моддаларга организмнинг сезувчанлиги ёшга қараб ўзгариб боради. Болалар дори воситалар таъсирига катталарга нисбатан сезувчанроқ бўладилар, бу боланинг ёшига оид анатомо-физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. Ёш болаларнинг марказий нерв системаси яхши ривожланмаган, гематоэнцефалик тўсиқ ўтказувчанлиги ортиқ даражада, жигарнинг дори моддаларини зарарсизлантирадиган ферментлари фаоллиги кам, буйрак фаолияти тўла-тўкис ривожланмаган бўлади. Шунинг учун болаларга дори моддалари катталарга нисбатан кам миқдорда буюрилади. Айрим дори моддаларни эса болаларда маълум ёшгача умуман қўллаш ман этилади. Масалан, ёш болаларнинг нафас маркази морфинга жуда сезгир, тетрациклин эса болалар тишининг чиқишига ва суякларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Заҳарли ва кучли таъсир этувчи дориларнинг болалар учун бир марталик ва суткалик энг юқори миқдорлари Давлат фармакопеясида кўрсатиб берилган. 

Катта ёшлилар (60 ёшдан ошган) ҳам дори моддаларига нисбатан сезувчан бўладилар. Уларда дориларнинг сўрилиши, метаболизми ва организмдан чиқиши секинлашади, шунинг учун катта ёшли беморларга кўпчилик дори моддаларининг, айниқса марказий нерв системаси фаолиятини сусайтирувчи, юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи дори моддаларининг микдори камайтирилади. Антибиотиклар, сульфаниламид, ва витаминли моддалар микдори одатда ўртача ёшдагилар дозасига тенглигича қолади. 

Дори моддаларининг таъсири жинсга боғлиқ: ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, эмизикли даврларда дориларга нисбатан организмнинг сезувчанлиги ўзгаради, шу туфайли аёллар эркакларга нисбатан дориларга кўпроқсезувчан бўладилар. Моддаларнинг таъсири вазнга ҳам боғлиқ — семиз одамлар озғинларга нисбатан дориларга камроқсезувчан бўлади. Кўпинча моддаларнинг таъсири баъзи кишиларнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам боғлиқ. 

Дори моддаларининг таъсири мижозга ҳам боғлиқ. Дори-дармонларни буюришда мижознинг аҳамияти Буқрот, Гален давридан маълум. Буюк олим Абу Али ибн Сино мижоз назариясини ривожлантирди. Шарқ табобатида организм ҳолатини, дори моддаларнинг фойда-зарарли эканини аниқлашда мижозга катта эътибор берилган. Мижознинг тури организмдаги суюқликлар - қон, шилимшиқ, сариқ сафро, қора сафроларнинг ўзаро нисбати билан боғлиқ. Қон-иссиқ ва нам, шилимшиқ-совуқ ва нам, сариқ сафро-совуқ ва қуруқ, қора сафро эса иссиқ ва қуруқ бўлади. 

Ибн Синонинг фикрича, мижоз икки хил бўлади: биринчиси — оғир, босиқ, вазмин мўътадил мижоз: бунда келтирилган тўртта суюқлик бир-бирига мутаносиб, мўътадил нисбатда қўшилган бўлади, иккинчиси — тез, ҳовлиқма, бадфеъл мижоз бўлади, булар оддий мижозли ёки мураккаб мижозли бўлади. Шунга кўра 8 хил мижоз бўлади: иссиқ мижоз, совуқ мижоз, қуруқ мижоз, нам мижоз ҳамда иссиқ ва қуруқ мижоз, иссиқ-нам мижоз, совуқ-қуруқ мижоз, совуқ-нам мижоз. Ҳаётда мураккаб мижоз кўпроқ учрайди. Ибн Сино бўйича ҳар бир организм, ҳатто организмнинг хар бир аъзоси ўз мижозига эга. Масалан, бош мия совуқ ва нам, қораталоқ совуқ ва қуруқ, юрак иссиқ ва нам, жигар иссиқ ва қуруқ бўлади. Мижоз одамнинг жинси, ёши, турар жойига ҳам боғлиқ. Масалан, аёллар мижози эркакларга нисбатан совуқ ва намроқ болалар ва ўспиринлар мижози иссиқ ва намроқ, катталар ва қариялар мижози совуқ ва қуруқ бўлади. Касаллик даврида одамнинг мижози ўзгариши мумкин. Қадим замон ҳакимлари олдин бемор мижозини аниқлаб олиб, кейин даволашга ўтишган. 

Дори моддалар, озиқ-овқатлар ҳам ўз мижозига (иссиқ, совуқ, нам) эга. Даволашда беморнинг мижозига қарама-қарши мижозли дори моддалар қўллашга тўғри келади. Дориларга келганда, масалан, парасимпатик нервлар тонусини оширадиган моддалар асосан совуқ мижозли, симпатик нерв системани тонусини оширадиган моддалар асосан иссиқ мижозли бўлади. Беморларнинг иссиқлиги, қуруқлиги ошган бўлса, совуқ ва нам мижозли моддалар, совуқ ва намлиги ошган бўлса, иссиқ ва қуруқ мижозли моддалар тавсия этилади. 

Дори моддалари асосан касаллик натижасида организмда рўй берган ҳолатга қараб таъсир этади. Масалан, ацетилсалицилат кислота ҳарорат кўтарилганда (иситмада) кучлироқ таъсир этади. Оддий ҳарорат ацетилсалицилат кислота таъсирида 0,3°С ra тушса, ҳарорат 39—40°С га кўтарилганда иситмани 3—3,6°С ra туширади. Юрак гликозидлари таъсири юрак-қон томир етишмовчилигида кучлироқ бўлади. Жигар касаллигида наркотик моддалар таъсири ортади, чунки бунда жигарнинг зарарсизлантирувчи фаолияти заифлашган бўлади. Буйрак касаллигида алкалоидлар, оғир металлар ва бошқа дори моддаларининг таъсири кучлироқ бўлади.

ДОРИ МОДДАЛАРИНИ ТАКРОР ЮБОРИШ, БИРГАЛИКДА ҚЎЛЛАШ.

Дори моддалар такрор-такрор юборилганда, уларнинг таъсири зўрайиши ёки сусайиши мумкин. Узоқ муддат мобайнида такрор юборилган дори моддаларининг шифобахш таъсири сусайиши — организмнинг унга ўрганиб қолиши ёки толерантлик деб аталади. Айрим уйқу дорилари ва сурги моддаларига нисбатан толерантлик тез пайдо бўлади. Организм дори моддаларга ўрганганда уларнинг сўрилиши камаяди ёки метаболизми, экскрецияси ортади. Баъзи моддаларга нисбатан рецепторларнинг сезувчанлиги ҳам камайиши мумкин. 

Дори моддалари қисқа муддат ичида такрор-такрор юборилганда ҳам уларнинг таъсири камайиши мумкин, бу ҳолат тахифилаксия (юнонча tachys — тез, phylaxis — ҳимоя) деб аталади. Масалан, қон босими кескин тушиб кетганда эфедрин гидрохлорид веналарга юборилганда қон босими тез кўтарилади. 5—10 минутдан кейин модда такрор юборилса, унинг таъсири биринчи юборилгандагига нисбатан камроқ бўлади. 

Дори моддалари такрор юборилганда уларга нисбатан организмнинг сезувчанлиги ошиб кетади, бу ҳолат сенсибилизация деб аталади. 

Баъзи дорилар такрор ва такрор қабул қилинганда улар организмда тўпланади, бунда таъсир кучи ва таъсир муддати ҳам ошиб боради, бу ҳолаткумуляция деб аталади.



Кумуляция 2 хил бўлади:  


Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling