21. Фаҳш ҳаракатлари ҳолатларида суд-тиббий экспертиза.
JAVOB. Кодекснинг 129-моддасида мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Ушбу тушунча ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир қилишни англатади. Бундай ҳаракатлар шаҳвоний хусусиятга эга бўлиб, жиноятчининг жинсий эҳтиёжини қондиришга ёки жабрланувчининг жинсий ҳиссиётини қўзғатишга йўналтирилган бўлади.
Балоғатга етмаган шахсларнинг жинсий аъзоларига қўл, эркаклик олатини тегизиш, ишқалаш, уларнинг олдида жинсий аъзоларни яланғочлаш, жинсий алоқа қилиш, онанизм билан шуғулланиш, порнографик сурат, тасвир, фильмлар намойиш қилиш, шу мазмундаги адабиёт, жиҳозлар билан таништириш кабилар бундай ҳаракатлар қаторига киради.
Фаҳш ҳаракатлари натижасида жабрланувчининг жинсий аъзолари соҳасида қизариш, шилинма, қонталаш, қизларда қиннинг шиллиқ қаватида қон қуйилиш, юзаки ёриқ, қизлик пардасида қон қуйилиши, нотўлиқ ёрилиш каби жароҳатлар вужудга келиши мумкин.
22. Таносил касалликларининг юқтириш ҳолатларида суд-тиббий экспертиза.
JAVOB. Кодекснинг 113-моддасида ўзида таносил касаллликлари ёки ОИВ-инфекцияси/ОИТС борлигини била туриб, бу касалликни ўзга шахсга юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бу турдаги жиноятлар юзасидан суд-тиббий экспертизалар дерматовенеролог, ОИТС бўйича мутахассислари иштирокида бажарилади. Экспертиза жараёнида гумондор, жабрланувчи суд-тиббий кўрикдан, тегишли клиник-лаборатор текширувлардан ўтказилади, барча мавжуд тиббий ҳужжатлар таҳлил қилинади. Гумондор ва жабрланувчида таносил касалликлари, ОИВ-инфекцияси /ОИТСнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг юқиш манбаи ўрганилади. Бунда касалликларнинг кечиш босқичларига эътибор берилиб, кеч босқичлар аниқланган шахс жиноятнинг субъекти ҳисобланади. Ушбу масалани ҳал этишда тиббий ҳужжатлар маълумотлари ҳам муҳим ўрин тутад
23. Жинсий етукликни аниқлаш.
JAVOB. Қизларда жинсий етукликни аниқлашда умумий жисмоний ривожланиш, ташқи ва ички жинсий аъзоларнинг ҳолати, иккиламчи жинсий белгилар, тос ўлчамлари, менструациянинг мавжудлиги каби белгилар мажмуи инобатга олинади. Бундай ҳолатларда суд-тиббий экспертиза акушер-гинеколог иштирокида, клиник, лаборатория текширувларини ўтказган ҳолда бажарилади.
Умумий ривожланиш даражасини аниқлашда антрометрик текширувлар ўтказилади. Жинсий етуклик ҳолларида тана узунлиги тик ҳолатда - 150 смдан, ўтирганда – 80 смдан, кўкрак қафасининг айланаси тинч ҳолатда – 78-80 смдан кам бўлмаслиги лозим. Тоснинг ўлчамлари камида қуйидагича бўлиши керак: ёнбош суяклари устки ўсиқлари оралиғи – 26-27 см, сон суяклари катта кўстлари оралиғи – 29 см, ташқи конъюгата – 17-18см.
Do'stlaringiz bilan baham: |