Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Баҳсли жинсий ҳолатларда суд-тиббий экспертиза
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25.Қон ва унинг доғларининг суд-тиббий текшириш. JAVOB.
- 26. Маний ва унинг доғларининг суд-тиббий текшириш. JAVOB.
- 27.Сочларни суд-тиббий текшириш. JAVOB.
24.Баҳсли жинсий ҳолатларда суд-тиббий экспертиза.
JAVOB. Bunda germofrodizm holati kuzatilsa, o’sha organizmning ichki bezlarri faoliyatiga qarab baho beriladi. Agar erkak o’z jinsini ayol jinsiga o’zgartirgan bo’lsa u faqat tashqi morfologik tomondan bo’ladi, ichki bezlari esa erkaklik gormonlarini ishlab chiqaradi. Ayol kishi o’z jinsini erkaknikiga o’zgartirgan bo’lsa ham xuddi shunday. 25.Қон ва унинг доғларининг суд-тиббий текшириш. JAVOB. Қон ва унинг изларини топиш. Улар ҳодиса жойида, жабрланган ва айбланувчининг танаси, кийим-боши, пойафзалида, шикастловчи қурол ёки воситада топилиши мумкин. Қон изларини сақлаган материалнинг тури, изларнинг вужудга келиш хусусиятларига боғлиқ тарзда, мазкур излар турли кўринишда бўлиши мумкин. Хусусан, сингдириш хусусияти паст бўлган материалда ҳамда кўп қон йўқотилганда қон кўлмаги ҳосил бўлади. Аксинча, намликни яхши ўзига олдиган материалда қон сингдирилган ҳолатда бўлади. Шикастланган соҳадан қия юза бўйлаб оқаётган қондан оқма шаклидаги излар қолади. Худди шундай излар тепадан оқаётган қон қия юзага тушганда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Қон изларини суд-тиббий текшириш учун олиш. Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ҳодиса жойидан ашёвий далилларни, шу жумладан қон изларини олиш терговчи томонидан амалга оширилади. Аввалроқ қайд этилганидек, зарурат ҳолларида шифокорлар ҳам бу жараёнга жалб қилинишлари мумкин. Қон ва унинг доғларининг суд-тиббий экспертизасида ҳал қилинадиган масалалар ўзига хос бўлиб, улар қуйидаги кетма-кетликда ечимини топади: тақдим этилган ашёвий далилларда қон борлигини аниқлаш; қоннинг тур мансублигини аниқлаш; қоннинг гуруҳий мансублигини аниқлаш; қоннинг муайян шахсга таллуқли эканлигини аниқлаш. 26. Маний ва унинг доғларининг суд-тиббий текшириш. JAVOB. Маний ва унинг борлиги гумон қилинган изларни топиш ва суд-тиббий текширув учун олиш. Маний ва унинг излари ҳодиса жойидаги турли предметларда, ётоқ анжомларида, жабрланганларнинг кийими ва танасида бўлиши мумкин. Мазкур доғлар қуролланмаган кўз билан ва катталаштирувчи ойна (лупа) ёрдамида қидирилади. Доғларнинг кўриниши уларни сақловчи предмет, материалнинг хусусиятларига боғлиқ тарзда турлича бўлиши мумкин. Маний ва унинг мавжудлиги гумон қилинган кийимлар, чойшаб, мато бўлаклари лаборатория текшируви учун тўлиқ олинади. Катта ўлчамли материаллардан доғ сақловчи соҳалардан бўлаклар доғ бўлмаган соҳадан намуна (контроль учун) билан биргаликда олинади. Маний мавжудлиги гумон қилинган тана юзаларидан пленкага (эмульсиядан тозаланган рентген пленка бўлагига) босмалар олиниши мумкин. Маний изларининг суд-тиббий экспертизасида қуйидаги масалалар ҳал этилади: тақдим этилган материалдаги доғларда манийнинг борлиги; доғда маний бўлса, унинг тур мансублиги; манийнинг гуруҳий мансублиги; манийнинг конкрет шахсга, хусусан гумондорга мансублиги. 27.Сочларни суд-тиббий текшириш. JAVOB. Сочнинг суд-тиббий экспертизасида ўзига хос бўлган қуйидаги саволлар ҳал этилади: текширилаётган тола сочми? соч одамга тегишлими ёки ҳайвонгами? сочнинг гуруҳий мансублини аниқлаш. сочнинг регионал мансублигини (тананинг қайси соҳасидан олинганлигини) аниқлаш. соч ўзи тушганми ёки юлинганми ( қирқиб олинганми)? сочга қандай (термик, механик, кимёвий ва бшқ.) таъсир кўрсатилган? сочнинг муайян шахсга мансублигини аниқлаш. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling