Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet2/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Бирламчи экспертиза. Улар мурда, тирик шахслар, ашёвий далиллар ва бошқа материаллар бўйича тайинланиши мумкин. Бу турдаги экспертизалар одатда бир эксперт томонидан ўтказилади.

  • Комиссиявий экспертиза. Ушбу суд-тиббий экспертизалар қуйидаги ҳолатларда тайинланади:

    • тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарликлари билан боғлиқ жиноий ва фуқаролик ишларида;

    • меҳнат қобилиятини доимий йўқотиш даражасини аниқлаш учун;

    • тирик шахснинг саломатлик ҳолатини аниқлаш учун;

    • тирик шахсларнинг ёшини аниқлаш учун;

    • айрим ўта мураккаб ҳолатларда.

    1. Комплекс экспертиза. Агар иш учун аҳамиятли ҳолатларни тиббиётдан ташқари бошқа илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолатларда комплекс суд-тиббий экспертизалар тайинланади. Масалан, одамларнинг шикастланиши ёки ўлимига олиб келган мураккаб йўл-транспорт ҳодисаларида комплекс суд-тиббий, автотехник экспертиза тайинланиши мумкин.

    2. Қўшимча экспертиза. Улар дастлабки (бирламчи, комиссиявий, комплекс) экспертиза хулосаларидаги камчиликларни, бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади. Бу турдаги экспертизалар одатда кўриб чиқилаётган иш бўйича кейинчалик аниқланган янги тафсилот, масалани ҳал этиш мақсадида тайинланади ва шу сабабли уларнинг олдинги экспертизани ўтказган эксперт ёки экспертлар томонидан бажарилиши мақсадга мувофиқдир. Айрим истисно вазиятларида қўшимча экспертизаларнинг ижроси бошқа эксперт ёки экспертларга топширилиши мумкин.

    3. Қайта экспертиза. Улар дастлабки (бирламчи, комиссиявий, комплекс) экспертиза хулосаси асослантирилмаган ёки унинг тўғрилиги шубҳа уйғотган, дастлабки экспертизага асос қилиб олинган далиллар ишончсиз деб топилган, олдинги экспертиза ўтказиш жараёнида процессуал қоидалар жиддий бузилган ҳолларда тайинланади.Қайта экспертизалар одатда икки ва ундан ортиқ экспертлар томонидан ўтказилади. Экспертлар умумий фикрга кела олмаган тақдирда,ҳар бир эксперт жами ёки айрим масалалар юзасидан алоҳида хулоса бериши мумкин.

    Суд экспертизасининг принциплари.



    Қонунийлик
    Инсон хуқуқ ва эркинликларига риоя этиш
    Экспертнинг мустақиллиги
    Эксперт текширувларининг холислиги
    Эксперт текширувларининг ҳар томонламалиги ва тўлиқлиги
    Эксперт текширувларининг илмий асосланганлиги
    Экспертнинг шахсий жавобгарлиги
    Идентификацион даврни инобатга олиш
    Экспертнинг ваколати доираси
    Экспертнинг ташаббуси

    Ўзбекистонда суд тиббиёти ривожланишининг қисқача тарихи.



    • Ибн Сино жуда кўплаб касалликларнинг сабаблари, патогенези, даволаш услублари ва профлактикаси билан бир қаторда ҳозирги замон суд тиббиёти фанининг таркибига киритилган бир қатор ҳолатлар: шикастланиш, заҳарланиш, асфиксия ҳақида ҳамда ўлим вақтини аниқлаш ва ўлим механизмини баҳолаш учун асос бўладиган ўлимдан сунгги ўзгаришлар, шунингдек жон талвасаси борасида мукаммал билимга эга бўлган эди.

    • Жумладан, унинг 5 жилдли «Тиб қонунлари» номли тўпламида шикаст ва шикастланишлар, ўлим, ўлимдан сунгги баъзи ўзгаришлар тўғрисида, ҳамда заҳарланишга оид маълумотлар етарлича ёритилган.

    Ўзбекистонда суд-тиббий экспертиза хизматининг ташкилланиши.



    • XIX-асрнинг иккинчи ярмидан кейинги даврдан бошлаб Ўрта Осиё ва Ўзбекистон ҳудудида илмий – амалий суд тиббиёти равнақ топа бошлаган.

    • 1920 йилда Тошкент шаҳрида очилган Миллий Университет барпо қилинган. Ушбу илмий даргоҳнинг тиббиёт факультетида суд тиббиёти маълумотлари дастлаб бошқа фанларга (патология, гистология фанларига) қўшилиб ўқитилган бўлса, 1922 –йилдан бошлаб алоҳида фан сифатида ўқитилган ва 1928 йилдан бошлаб алоҳида кафедра мавқейига эга бўлган.

    Ҳодиса ва мурда топилган жойни кўздан кечириш.


    Ҳодиса жойини кўздан кечириш муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган процессуал ҳаракат ҳисобланади ва у суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари (137, 138-моддалар) доирасида ўтказилади. Мурдани кўздан кечириш ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг таркибий қисми бўлиб, холислар ва суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис (кейинчалик матнда мутахассис) иштирокида амалга оширилади. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ЖПК 70-моддасида келтирилган. Мутахассиснинг қатнашишига имкон бўлмаган ҳолларда кўздан кечириш бошқа шифокор иштирокида ўтказилиши мумкин.
    Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг марказдан қочувчи (эксцентрик) ва марказга интилувчи (концентрик) турлари мавжуд. Шартли равишда мурда ҳодиса жойининг маркази сифатида қабул қилинади. Марказдан қочувчи турда аввал мурда, кейинчалик эса унинг теварак-атрофи кўздан кечирилади. Марказга интилувчи турда кўздан кечириш теварак-атрофдан бошланиб, марказга қараб давом этади ва мурдани кўздан кечириш билан якунланади.
    Ҳодиса жойини кўздан кечиришда статик ва динамик босқичлар фарқланади. Статик босқичда ҳодиса жойи ва ундаги объектлар уларнинг ҳолатини ўзгартирмаган ҳолда ўрганилади. Бунда нафақат ҳодиса жойида топилган ҳар бир объектнинг аниқ жойлашуви, балки турли объектларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига ҳам эътибор берилади. Бу босқичда мурданинг умумий кўриниши ва ҳолати, яъни унинг ҳодиса жойидаги объектларга нисбатан жойлашуви, мурда танаси қисмларининг бир-бирига нисбатан жойлашуви (позаси) ўрганилади.
    Динамик босқичда ҳодиса жойидаги объектларнинг дастлабки ҳолатини ўзгартириш – суриш, ағдариш, кўтариб кўриш ва ш.к. мумкин. Ушбу босқичда мурда тўлиқроқ ўрганилади. Аниқланган ҳолатлар тегишли равишда кўздан кечириш баённомасида ҳужжатлаштирилади, фоторасм ва схемаларда фиксация қилинади.

    Ҳодиса ва мурда топилган жойни кўздан кечириш баённомаси.


    Ўзбекистон Республикаси ЖПК 141–моддасига биноан суриштирувчи, терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёни ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Кўздан кечириш баённомаси уч – кириш, тавсифлаш ва якуний қисмлардан иборат бўлади.
    Баённоманинг кириш қисмида ким, қачон, қаерда, нимага асосан, кимларнинг иштирокида, қайдай шарт–шароитда нимани кўздан кечирганлиги кўрсатилади.
    Тавсифлаш қисмида кўздан кечириш жараёнида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, айни шу кетма–кетликда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатилган бўлса, айни шу ҳолатда қайд этилади. Шунингдек, кўздан кечиришда қандай техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги келтирилади.
    Якуний қисмда кўздан кечиришда олинган объектлар санаб ўтилади ва тавсифланади. Улар қандай ҳолатда (ўрамда), қаерга ва нима мақсадда йўллангани қайд этилади. Хусусан, ҳодиса жойидан мурда одатда экспертиза ўтказиш учун суд–тиббий экспертиза муассасасининг мурдахонасига йўлланади. Булардан ташқари баённомага илова қилинган ҳужжатлар (схема, фоторасмлар ва бшқ.) кўрсатилади.
    Баённома, эътироз, қўшимчалар бўлмаган тақдирда кўздан кечириш иштирокчилари , жумладан мутахассис томонидан имзоланади. Баённома камида икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси мурда экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор билан бирга суд–тиббий экспертиза муассасасига юборилади.
    Ҳодиса ва мурда топилган жойни кўздан кечиришда суд тиббиёти соҳасидаги мутахассиснинг вазифалари.

    • ўлим фактини қайд этади;

    • мурдани тўғри ва тартиб билан кўздан кечиришда ёрдам беради;

    • мурда топилиш факти бўйича далилий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчининг эътиборини қаратади;

    • ҳодиса жойида биологик келиб чиқишга эга бўлган ашёвий далилларни топиш ва олишда ҳамкорлик қилади;

    • мурдани кўздан кечириш натижаларини, биологик келиб чиқишга эга бўлган излар ва ашёвий далилларни баённомага қайд этишда ёрдам беради;

    • лозим ҳолатларда кейинчалик турли суд–тиббий экспертизаларни тайинлаш ва ўтказиш масалаларида, хусусан муайян турдаги экспертизага тақдим этиладиган объектлар, экспертиза ечимига қўйиладиган саволлар бўйича маслаҳат ёрдамини беради;

    • кўздан кечириш жараёнида суриштирувчи, терговчида вужудга келган тиббиётга оид саволлар бўйича фикрларни билдиради.



    Download 0.89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling