Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet6/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Эвтаназия, турлари.
Мурда ўзгаришларининг таснифи.

Мурданинг совуши.Ўлимдан сўнг терморегуляция бузилади, иссиқлик ишлаб чиқариш тўхтаган шароитда унинг ташқарига ажратилиши давом этади. Натижада физикадаги қиздирилган жисмнинг совуши қонунига мувофиқ мурданинг совуши рўй беради. Бу жараён ташқи омиллар – ҳавонинг ҳарорати, намлиги, шамол, танадаги кийимлар ҳамда ички омиллар – ёш, тананинг озиқланиш даражаси, ўлимнинг сабаби, ўлишнинг жадаллиги кабиларга боғлиқ. Умуман, тана ташқи муҳит ҳарорати билан тенглашгунга қадар совийди. Баъзан ўлимдан сўнг дастлабки соатларда тана ҳарорати бир неча градусга кўтарилиши мумкин. Бу ҳолат айрим юқумли касалликлар, калла– мия жароҳатидан ўлимда агонал даврда терморегуляциянинг бузилиши билан боғлиқ. Мурданинг совуш даражаси ушлаб кўрилиб ва термометр ёрдамида аниқланади. Ушлаб кўрилганда тананинг очиқ ва кийим билан ёпиқ соҳалари текширилади. Термометрия аниқроқ усул бўлиб, оғиз бўшлиғи, қўлтиқ ости, кўкрак бўшлиғи (қизилўнгач орқали), тўғри ичак , жигарда ўтказилади. Тананинг айрим соҳалари, аъзоларида совуш жараёни бир текисда кечмайди. Бу маънода жигар, кўкрак бўшлиғи ва тўғри ичакда ҳароратнинг пасайиши нисбатан бир маромда бўлади. Ўлимдан сўнг хона шароитида мурда танасининг ҳарорати тахминан бир соатда бир градусга тушади. Қўлтиқ остидаги ҳарорат ташқи муҳит ҳарорати билан 16 соатдан кейин, тўғри ичакдаги ҳарорат – 19 соатдан кейин, жигарнинг ҳарорати – 25 соатдан кейин тенглашади.
Мурданинг қуриши.ўлимдан сўнг тер ва бошқа безларнинг ажратувчанлик функциясининг тўхташи ва айни пайтда мавжуд намликнинг буғланиши билан боғлиқ. Эпидермис одатда намликни йўқотишдан ҳимоя қилади. Шу сабабли қуришнинг аломатлари биринчи навбатда ҳаётда намланиб турадиган (лабларнинг қизил ҳошияси ва шиллиқ қаватлари, кўзларнинг шох пардаси ва конъюнктиваси, мояк териси, жинсий олатнинг бошчаси) ҳамда эпидермис шикастланган соҳаларда (шилинмалар, яраларнинг чеккалари, странгуляцион эгат) кузатилади. Қуриш жараёни мурданинг совуши билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг кечишида турли ташқи омиллар – ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол, мурдадаги кийим–бош, мурданинг ҳолати ва ички омиллар – ёш, касалликлар аҳамиятлидир. Қуришнинг илк белгилари мурда юзи билан тепага қараб ётганда ва асосан кўз очиқ бўлганда кўзнинг шох пардаси ва конъюнктивасида пайдо бўлади. Ўлимдан сўнг 1–3 соатда шох парда хиралашади, 4–5 соатда шох парданинг икки ёнидаги конъюнктивада учбурчак, баъзан йўлкасимон шаклдаги қўнғир-жигар ранг доғ (Лярше доғи) аниқланади.Терининг қуриш натижасида тортилиши ўлимдан сўнг соч, соқол, тирноқлар ўсганлиги ҳақидаги сохта тасаввурни вужудга келтиради. Ўлимдан сўнг мурда терисининг шикастланган соҳалари қуриш натижасида атрофдаги соғ терига нисбатан қаттиқроқ бўлиб, сарғимтир–қўнғир тусга киради (пергамент доғлари). Айни шундай доғлар шикастланмаган, лекин терининг шох қавати юпқа бўлган ёки умуман бўлмаган соҳаларида (лабларнинг қизил ҳошияси, мояк териси, жинсий олатнинг бошчаси) вужудга келиши мумкин. Айрим ҳолатларда пергамент доғларини ҳаётий жароҳатлар – шилинмалардан фарқлаш зарурияти туғилади. Бунинг оддий усули мавжуд бўлиб, ундан шифокорлар ҳам мурданинг ташқи кўздан кечиришда фойдаланиши мумкин. Шубҳали соҳага илиқ физиологик эритма ёки сув билан ҳўлланган дока ёки пахта бўлаги 5–10 дақиқага қўйилади. Пергамент доғлари бунда бироз юмшайди ва оқаради, ҳаётий шилинмалар эса ўзгармайди. Суд–тиббий экспертизада ушбу масалани ҳал этишда жароҳатларнинг ҳаётийлигини аниқлашнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling