Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Эксгумация қилинган мурдани текширишнинг хусусиятлари


Download 0.89 Mb.
bet14/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Эксгумация қилинган мурдани текширишнинг хусусиятлари.Қабрдан мурдани чиқариб олиш эксгумация дейилади. Эксгумация процессуал ҳаракат бўлиб, кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар мақсадида алоҳида қарор, ажрим асосида суриштирувчи, терговчи, суд томонидан ўтказиладаи. Бу жараёнда холислар, суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис, зарурат ҳолларида бошқа мутахассислар ҳам қатнашадилар. Зарур ҳолларда айбланувчи, судланувчи, шунингдек мурдани таниб олиши мумкин бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин. Суриштирувчи, терговчи эксгумация жараёни ва унинг натижалари бўйича баённома тузади, суд эса бу жараён ва унинг натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Мурда эксгумация қилинганидан сўнг кўздан кечириш, таниб олиш ёки экспертиза учун намуналар олиш амалга оширилган бўлса, мазкур ҳаракатлар тўғрисида баённома тузилади. Эксгумация экспертиза ўтказиш мақсадида қилинган бўлса, экспертиза ўтказиш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарилади. Эксперт эксгумация қилинган мурдани текширади. Бу ҳолатда экспертиза мурда кўмилган жойнинг ўзида ўтказилади ёки мурда махсус мурдахонага жўнатилади. Эксгумация ва бошқа процессуал ҳаракатлардан сўнг дафн этиш мурдани эксгумация қилиш тўғрисида қарор, ажрим чиқарган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Мурда дафн этилганлиги тўғрисида баённома тузилади. Қонуний эксгумациядан ташқари, тасодифий, жиноий эксгумациялар ҳам бўлиши мумкин. Тасодифий эксгумация асосан ер ишларида, бинолар пойдевори учун чуқур қазиганда кузатилади. Жиноий эксгумация эса мурдани ёки ундаги қимматбаҳо ашёларни ўғирлаш, мурдани таҳқирлаш ва бошқа мақсадларда амалга оширилади.
3
Катта ёшдагиларнинг ногаҳон ўлимининг хусусиятлари.
Ногаҳон ўлимга хос бўлган белгилар қуйидагилар:

  1. Ўлимнинг сабаби ҳамиша касаллик бўлиб, аксарият ҳолатларда ўлимдан бевосита олдин унинг симптомлари умуман кузатилмайди ёки яққол намоён бўлмайди.

  2. Ўлим тез, қисқа муддат оралиғида содир бўлади.

  3. Ўлимдан бевосита олдин соғлиқнинг ҳолати тўлиқ ёки нисбатан яхши бўлади.

  4. Ўлим содир бўлиш тафсилотлари бўйича ҳамиша зўраки ўлимга шубҳа уйғотади.

  5. Мурданинг текширувида ўлимга сабаб бўлган ҳаётий касаллик аниқланади.

Ногаҳон ўлимга кўпинча симптомсиз кечган, тўлиқ ёки қисман конпенсация ҳолатидаги сурункали касалликлар (юрак-қон томир касалликлари); даврий равишда ҳаёт учун хавфли хуружлар билан кечадиган касалликлар (тутқаноқ, диабетик кома, бронхиал астма); ўткир ривожланадиган касалликлар (мия қон айланишининг бузилиши); организмда тўсатдан рўй берадиган функционал бузилишлар (ангиоспазм, ангионевротик шишиш) олиб келади.
Болаларнинг ногаҳон ўлими.
Болаларнинг ногаҳон ўлими ҳолатларининг 90%га яқини ўткир респиратор касалликлар туфайли содир бўлади. Улар кўпинча вирусли (грипп, респиратор-синцитиал вирус, аденовирус, парагрипп) этиологияга, камроқ ҳолларда бактериал ёки аралаш (вирус-бактериал) келиб чиқишга эга бўлади.
Гўдакларда рўй берадиган нафас олиш тизими касалликларидан ногаҳон ўлим ҳолатларининг 80% - биринчи йилнинг биринчи ярмида, 12% - биринчи йилнинг иккинчи ярмида, қолганлари эса бир ёшдан кейин кузатилади. Мазкур даврда ногаҳон ўлимга олиб келувчи ўткир респиратор касалликлар ногаҳон ўлимга олиб келмайдиган ҳолатлардан фарқли муайян хусусиятларга эга:

  1. Ҳодисаларнинг ярмига яқинида касаллик симптомсиз кечади. Баъзан касалликнинг белгилари минимал намоён бўлади. Бунда тана ҳароратининг кўтарилиши, буруннинг оқиши, боланинг безовта бўлиши, кўкракни олмаслиги ва бошқа симптомлар кузатилиши мумкин.

  2. Аксарият ҳолларда қисқа муддат оралиғида инфекциянинг генерализациясига хос бўлган ўзгаришлар (интоксикация) вужудга келади.

  3. Ногаҳон ўлимга олиб келмайдиган ўткир респиратор инфекциялар асосан эпидемик даврларда (баҳор, куз) кузатилса, ногаҳон ўлимга сабаб бўладиган касалликлар олиб респиратор инфекциялар бошқа даврларда ҳам бўлади.

  4. Ногаҳон ўлимга олиб келувчи респиратор касалликлар асосан вируслар томонидан чақирилса, бошқа ҳолатларда кўпроқ аралаш (вирус-бактериал) ёки бактериал инфекция кузатилади.

  5. Кўпинча нафас олиш аъзоларининг морфологик, хусусан микроскопик текширувида специфик ўзгаришлар аниқланмайди. Респиратор инфекциядан ногаҳон ўлим ҳолларида специфик микроскопик ўзгаришлар фақат пневмоцистали пневмонияда, цитомегалияда топилади.

Гўдакларнинг тўсатдан ўлими синдроми.
Гўдакларнинг тўсатдан ўлими синдроми (ГТЎС) (sudden infant death syndrome - SIDS) атамаси ва унинг дастлабки таърифи 1969 йилда болаларнинг тўсатдан ўлими сабабларига бағишланган II Халқаро конференцияда қабул қилинган. Ўтган асрнинг ўрталарида бу ҳолатлар “кроватдаги ўлим” (“cot death”), “беланчакдаги ўлим” (“ crib death”) атамалари билан ҳам белгиланган. 1979 йилда ГТЎС “Касалликлар, травма ва ўлим сабабларининг халқаро таснифига” киритлган. Ҳозирги пайтда лозим бўлган барча текширувлар ўтказилганда ҳам ўлим сабаби аниқлана олмайдиган бир ёшгача бўлган болаларнинг уйқу пайтида тўсатдан ўлим ҳолатлари ГТЎС тарзида белгиланади. ГТЎС келиб чиқишини тушунтирувчи қатор гипотезалар илгари сурилган, лекин уларнинг биронтаси ГТЎС ҳолатларининг ҳаммасини тўлиқ асослаб бера олмайди. Хусусан, механик гипотеза ўлимнинг вужудга келишини нафас тешикларининг чойшаб, кўрпа, ёстиқлар билан бекилиши, аллергик гипотеза – сигир сути оқсилларига аллергик реакция, тимик гипотеза – катталашган айрисимон без томонидан нафас йўлларини сиқиб қўйилиши, инфекцион гипотеза – шиддатли кечадиган вирус, бактериал инфекция билан боғлайди. ГТЎС кўпроқ 2–6 ойли, норасо (кичик массада) туғилган гўдакларда, йилнинг совуқ мавсумларида (куз, қиш), асосан эрталабки соатларда кузатилади. Кўп ҳомилали ҳомиладорликдан туғилган эгизаклар орасида ГТЎС кўрсаткичи бир неча марта катта бўлади.
Гўдакнинг уйқу учун алоҳида муқим ўринга эга бўлмаслиги, она билан бирга бир ўринда ётиши, зич йўргакланиш, гўдакнинг исиб кетиши, уйқу пайтида гўдакни қорни билан ётқизиш, қониқарсиз ижтимоий–маиший шарт–шароитлар, онанинг ёшлиги, маълумот даражасининг пастлиги, зарарли одатлари (чекиш, спиртли ичимликлар ва наркотик моддаларни истеъмол қилиш), туғруқлар орасида интервалнинг қисқалиги, ҳомиладорликнинг патологик кечиши, ҳомиладорлик даврида тегишли тиббий кузатувнинг бўлмаслиги ҳолларида ГТЎС содир бўлиш эҳтимоли анча ортади. Ушбу ҳолатлар ГТЎС хавф омиллари қаторига киради ва уларни бартараф қилиш ўлим содир бўлиш эҳтимолини анча пасайтиради.Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, мазкур ҳолатларда гўдаклар ўлимга маҳкум деб ҳисоблаб бўлмайди. Лозим даражадаги парвариш ва тиббий кузатув таъминланганда, гўдаклар хавфли даврдан (ҳаётнинг биринчи йили, айниқса дастлабки 6 ой) соғ–саломат ўтиб, соғлом бола тарзида ўсади. Ушбу синдром ҳолларида мурданинг текширувидан олдин барча тиббий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш, гўдакнинг ота–онасидан катамнестик маълумотларни тўплаш зарур. Бунда боланинг туғилиши, ривожланишига оид маълумотлар, оиладаги шарт–шароит, юқорида қайд этилган хавф омиллари бўйича имкон қадар тўлиқ информация олиниши керак. Айрим ҳолларда илгари гўдакларда “ҳаётга яққол таҳдид соладиган ҳодисалар” (“apparent life threatening events”) –нафас олиш ва юрак уришининг тўхтаб қолиши, кўкариб қолиш каби ҳолатлар кузатилган бўлиши мумкин.
ГТЎС ҳолатларининг 15–20%ида ўлимдан бевосита олдин болада енгил кўринишдаги респиратор касаллик белгилари – тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, йўтал, буруннинг оқиши, ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши аниқланиши мумкин. Лекин улар ота–оналарда, шифокорларда одатда жиддий хавфга шубҳа туғдирмайди.
Мурданинг ташқи текширувида кўз ва қовоқларнинг шиллиқ қаватида қон қуйилишлар, мурда доғларининг кўплиги ва тез пайдо бўлиши аниқланади. Ички текширувда бош мия ва ички аъзоларнинг тўлақонлиги, юрак бўшлиқлари ва йирик веналарда суюқ қон, висцерал плевра ва эпикард остига майда тўқ қизил қон қуйилишлар кузатилади. 15–25 % ҳолатда тимико–лимфатик ҳолатга хос бўлган ўзгаришлар – айрисимион без ва лимфа тугунларининг катталашуви, буйрак усти безларининг гипоплазияси аниқланади. Баъзан трахея, йирик ва ўрта бронхларда оқиш суюқ масса топилиши мумкин. Бу ҳолат гастро–эзофагал рефлюксда ошқозондаги массанинг нафас йўлларига ўтиши билан изоҳланади.
Микроскопик текширувда ўпкада эмфизема ҳолатидаги ўчоқлар ателектаз ҳолатидаги ўчоқлар билан оралаб аниқланади. Айрим ҳолларда ўпкада катарал, сероз яллиғланиш аломатлари топилиши мумкин. Бошқа турдаги лаборатория текширувлари ҳам одатда манфий натижа беради.
ГТЎСда баъзан ўлим тафсилотлари (гўдакнинг ёстиқда ағдарилиб қолиши, эмизаётган она ухлаб қолганда унинг ёнидаги гўдакнинг ўлими, боланинг бешикда осилиб қолиши) механик асфиксиядан ўлимга шубҳа уйғотади. Мурда текширувида топиладиган тез ўлим белгилари (ички аъзоларнинг тўлақонлиги, суюқ қон, висцерал плевра ва эпикард остига майда қон қуйилишлар) тез ўлимнинг кўринишларидан бўлган механик асфиксияда ҳам аниқланади. Шунинг учун айрим ҳолатларда воқеа тафсилотларига кўр–кўрона эргашиб, мурда текшируви натижалари янглиш талқин этилиб, нафас тешикларининг бекилиши, бўйин аъзоларининг сиқилиши, кўкрак ва қорин аъзоларининг сиқилиши туфайли механик асфиксия ўлимнинг сабаби сифатида келтирилади. Баъзан ГТЎСда гастро–эзофагал рефлюкс оқибатида трахея ва бронхларда оз миқдорда ошқозонда бўлган массанинг топилганда ўлимнинг сабабида янглиш тарзда нафас йўлларининг ёпилишидан механик асфиксия кўрсатилади.

Янги туғилганликни аниқлаш.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling