Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Ўлим содир бўлган муддатни аниқлаш


Download 0.89 Mb.
bet10/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Ўлим содир бўлган муддатни аниқлаш.Ҳодиса жойида мурдани кўздан кечиришда ва мурданинг суд–тиббий экспертизасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалардан бири – ўлим муддатини аниқлашдир. Мазкур вазифа мурда ўзгаришлари, тўқималарнинг суправитал реакцияларини ўрганиш ҳамда махсус морфологик, гистокимёвий, биокимёвий, биофизик ва бошқа лаборатория текширувларининг натижаларига асосланган ҳолда ҳал қилинади. Аввалроқ дарсликнинг 8.4 ва 8.5. бўлимларида тўқималарнинг механик, электр, кимёвий таъсирга нисбатан суправитал реакциялари, мурданинг илк ва кеч ўзгаришлари ҳамда уларнинг ўлимдан кейинги даврда намоён бўлиш хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган. Айни шу хусусиятлар ўлимнинг муддатини аниқлашда инобатга олинади.Суд–тиббий экспертиза амалиётида ўлимнинг муддатини аниқлаш мурда ўзгаришларидан кўпроқ мурданинг совуши ва мурда доғларининг ҳолатини текширишга асосланади. Ҳодиса жойида мурдани кўздан кечириш ва мурдани суд– тиббий текшириш жараёнида тўғри ичакдаги ҳарорат ўлчанади. Ректал термометрия маълум вақт оралиғида камида икки марта ўтказилиб, вақт бирлигида мурданинг совуш даражаси бўйича ўлим муддати аниқланади. Масалан, тўғри ичакдаги ҳарорат соат 10 да +300С, соат 12 да +28,20С бўлган. Икки соатда мурда 1,80Сга совуган. Бир градусда совуш 0,90Сни ташкил қилса, ўлим соат 10 га нисбатан 7–7,5 соат олдин содир бўлган.Ўлим муддати турли лаборатория текширувлари натижалари бўйича ҳам аниқланади. Хусусан, ўлимдан сўнг орқа мия суюқлиги ва кўзнинг шишасимон танасида калийнинг миқдори маълум қонуниятда ортади, натрий миқдори эса пасаяди. Ўлимдан кейинги биринчи куннинг охирига келиб жигарда гликоген, 12 соатдан сўнг тўқималарда АУФ активлиги йўқолади. Ўлимдан сўнг дастлабки 10 соатда спермада ҳаракатчан сперматозиодлар аниқланса, кейинроқ 24 соатгача бўлган даврда суст ҳаракатли сперматозиодлар кузатилади. Ички аъзоларда аутолиз белгилари ўлимдан 12–18 соатдан кейин аниқлана бошлайди, 36–48 соатдан сўнг эса ўта яққол ривожланади. Мурда очиқ жойда қолганида ўлимдан 6–8 кундан кейин унинг тагидаги ўсимликлар хлорофилнинг йўқотилиши сабабли оқаради.
Ўлим муддатини аниқлашда мурданинг энтомофаунасини (некробионтларни) текшириш аҳамиятга эга. Бунда ҳашаротнинг тури ва унинг ривожланиш босқичи аниқланади. Шу сабабли мурдада топилган ҳашаротлар тўпланиб, тегишли консервация (этил эфири ёки формалинда) қилинган ҳолатда суд–энтомологик текширувга йўлланиши лозим. Таъкидлаш лозимки, ҳозиргача ўлимнинг муддатини белгилаш бўйича ишончли ва аниқ битта усул ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли ушбу масалани ҳал этишда имкон қадар кўпроқ усулларни қўллаб, уларнинг натижаларига асосан хулоса қилиниши лозим. Ўлимдан кейинги даврда вақт ўтган сари ўлим муддатини белгилашнинг аниқлик даражаси пасаяди. Агар дастлабки 1–2 кунда муддат бир неча соат оралиғи билан аниқланса, мурданинг кеч ўзгаришлари ривожланганда бу оралиқ бир неча кунни, скелетланган мурдаларда эса ойлар, йилларни ташкил этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling