Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Классик мушак қотиши
- Мурда доғлари.
- 1. Гипостаз еки «мурда куйилмаси»
- 3. Имбибиция
- Мурданинг чириши.
- (И.Л.Каспер индекси – 1:2:8).
Мурлда қотиши.Ўлимдан сўнг барча мушаклар бўшашган, юмшоқ бўлади, бўғимларда тўлиқ ҳажмда пассив ҳаракат амалга оширилади. Бироз вақтдан кейин мурда қотиши туфайли мушаклар қаттиқлашиб, қисқаради, бўғимларни пассив ҳаракатлантириб бўлмайди ва натижада мурда маълум бир ҳолатда қотади. Мурда қотишининг механизми ҳозиргача аниқ очилмаган. Илгари мурда қотишини мушак оқсилининг коагуляцияси, мушакларнинг гидратацияси ёки дегидратацияси, нерв тизимининг ўлими хусусиятлари, мушак тўқимасининг парабиоз ҳолати билан тушунтиришга ҳаракат қилинган. Ҳозирги даврда кўпчилик мурда қотишини аденозинучфосфат кислотасининг (АУФ) парчаланиши билан боғлайди. Мушакларнинг қисқариш қобилияти миофибриллардаги оқсил – актомиозин билан боғлиқ бўлиб, ушбу оқсил АУФ– аза хусусиятига эга. АУФ актомиозин билан ўзаро алоқага кириб парчаланиши натижасида энергия ажралади ва натижада мушаклар қисқаради. АУФнинг ресинтезида мушаклар бўшашади. АУФ гликолитик ва оксидланиш жараёнларида синтез қилинади. Ушбу жараёнларнинг тўхташи тўқималардаги АУФ миқдорининг камая боришига олиб келади. Айни пайтда мушакларда кальций миқдорининг ортиши натижасидаги контрактуралар ҳам мурда қотишининг вужудга келиш механизмида муҳим ўрин тутади.Ўлимдан сўнг маълум бир миқдорда АУФ нинг эркин ҳолда қолиши мушакларнинг бир неча соат бўшашган, юмшоқ ҳолда бўлишини таъминлайди. АУФ нинг камайиб бориши мушакларнинг қотиши ривожланишига олиб келади. Мушакларда АУФ ўлимдан 10–12 соат кейин тўлиқ йўқолади.Мурда қотиши барча мушакларда ўлимдан сўнг дарҳол ривожлана бошласа– да, 1– 3 соатдан кейин аниқлана бошлайди. Биринчи навбатда калта, кучли мушакларда (чайнаш мушаклари) аниқланади. Кейинчалик қотиш бўйин, тана, қўл, оёқ мушакларини қамрайди (Нистен бўйича мурда қотишининг пастга йўналган типи). 12–16 соатдан сўнг мурданинг барча мушакларида қотиш кузатилади. 24 соатдан сўнг мурда қотиши максимал даражага етади. Иккинчи куннинг ўртасидан бошлаб мурда қотиши аутолиз ва чириш жараёнлари ҳисобига пайдо бўлиш тартибида йўқола бошлайди. 3–7 кунлардан сўнг мурда қотиши тўлиқ йўқолади.Дастлабки соатларда бузилган мурда қотиши тикланади, лекин у аввалгига нисбатан кучсизроқ бўлади. Кейинроқ бузилган мурда қотиши тикланмайди. Бу хусусият ўлимдан сўнг мурдага тегилганлиги, унинг ҳолати ўзгартирилганлигини аниқлашда инобатга олинади. Юз ва оёқларда мушакларнинг қотиши аниқланиб, қўл мушакларида қотишнинг сустлиги ёки умуман бўлмаслиги шундай фикр туғдиради. Баъзан мурда қотиши ўлимдан сўнг дарҳол ва барча мушакларда аниқланади. Бундай каталептик мурда қотиши узунчоқ мия, орқа миянинг бўйин қисми, қуёш чигалининг шикастланишида, талсава чақирувчи моддалар билан заҳарланишда ҳамда талваса билан кечадиган касалликлардан ўлим ҳолатларида кузатилиши мумкин.Камдан–кам ҳолатларда (ўткир кўп қон йўқотишда) мурда қотиши ва унинг йўқолиши пастдан юқорига йўналган тартибда бўлиши мумкин. Мурда қотиши нафақат кўндаланг–тарғил мушакларда, балки ички аъзоларнинг мушакларида ҳам ривожланади. Хусусан, юрак мушакларининг қотиши ўлимдан 2 соатдан сўнг ривожланади (“ўлимдан кейинги систола”), 5– 6 соатдан сўнг йўқолади (“ўлимдан кейинги диастола”). Мурда текширувида ошқозон, ичак, сийдик қопи мушакларининг қаттиқлашгани яхши аниқланади. Мурда қотишининг яққоллик даражаси турли ташқи ва ички омилларга боғлиқ. Ҳавонинг паст ҳароратида, кичик ёшдаги болаларда ва кексаларда, айрим заҳарланишларда (хлоралгидрат, мотор–паралитик моддалар), ҳолсизланиш, кахексия ҳолатларида мурда қотиши суст бўлади. Аксинча, ҳавонинг юқори ҳароратида, мушак тизими кучли ривожланганларда (спортчилар, жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар), талваса билан кечадиган касалликларда, талваса чақирувчи моддалар билан заҳарланишда (стрихнин, цикута) мурда қотиши тез ривожланади ва кучли бўлади. Мурда текширувида турли гуруҳ мушакларининг қотиши уларни ушлаб кўриш ва бўғимларни ҳаракатлантириш орқали ўрганилади.
• Классик мушак қотиши – юз мушаклари,жағ мушаклари,бўйин,қўл мушаклари,тана ва оёқлари-юқоридан пастга қараб (нисходящий тип развития трупного окоченения по Нистену); • Каталептик мушак қотиши – ўлимдан кейин дархол ва бирданига хамма мушакларда кузатилади. Кузатилган: А. талваса билан кечадиган касалликлардан юз берган ўлим– эпилепсии, столбняк; Б. Талваса чақирувчи захарлар билан юз берган ўлим. В. Узунчоқ мияни ёки қуёш чигали шикастланиши натижасида юз берган ўлим. Мурда доғлари.Юрак фаолияти ва қон айланиш тўхтагач, қон оғирлик кучи таъсирида тананинг паст жойлашган соҳаларидаги вена, венула, капиллярларга оқиб тушади. Мурда доғлари тери ва тери ости ёғ қатламида тўпланган қоннинг тери орқали кўринишидир.1. Гипостаз еки «мурда куйилмаси» мурда догларининг биринчи боскичидир. Бу боскичда кон томирларнинг узанида булиб, пастки кисмларида йигилади. Бунда мурда доглари бармок билан босиб курилганда у йуколади ва тезда уз холига кайтади, чунки кон томирларда бир жойдан иккинчи жойга хайдалади. Бу боскичда мурда доглари кесиб курилганда кон томчиларини кузатиш мумкин. Мурда тана холати узгартирилганда мурда доглари тана холатига мос холда узгаради. Бу боскич давомийлиги 12-15 соат.2. Стаз- мурда догларининг иккинчи боскичи. Бу боскичда коннинг бир кисми томирлар деворидан сизиб чикиб, атрофдаги тукималарга сингиб кетади. Томирларда колган кон эса куюклашиш билан бир вактда гемолизга учрайди. Бу боскичда мурда доглари босиб курилганда, уз рангини бутунлай йукотмайди, балки бироз окаради. Уз рангига кайтиш эса узок пайт давом этади ва бутунлай уз рангини эгалламайди. Доглар кесиб курилганда, куюклашиб колган кон томчилари томирлардан чикади, унинг атрофидаги тукималар эса хира кизгиш рангга эга булади. Мурда холати узгартирилганда аввал хосил булган мурда доглари сакланиб колади, аммо бироз окиш тусга киради ва тана холатига мос холда унинг пастки кисмларида доглар хосил булади.3. Имбибиция- мурда догларининг учинчи боскичи. Бу боскич гемолизга учраган коннинг суюк кисми томир деворлари оркали сизиб чикиб, атрофдаги тукималарга текис ва бутунлай сингиб кетиши билан характерланади. Мурда доглари босиб курилганда ва мурда холати узгартирилганда уз рангини йукотмайди. Бу боскич улим содир булгандан сунг 28-36 соатдан то чириш белгилари хосил булгунича давом этади.Мурданинг чириши.микроорганизмларнинг фаолияти натижасида мурда тўқималарининг, аниқроғи улардаги органик бирикмаларнинг, жумладан оқсилларнинг емирилиши. Ўлимдан сўнг организмда ҳимоя механизмларининг йўқолиши микроорганизмларнинг тез кўпайишига олиб келади. Чириш асосан организмдаги аэроб бактерияларнинг таъсирида ривожланади. Бу жараёнда анаэроб микрофлоранинг иштироки камроқ бўлади. Аэроб бактерияларнинг таъсирида чириш жадаллоқ кечади. Анаэроб бактерияларнинг таъсирида чириш жараёни суст бўлиб, ўта ёқимсиз ҳид ажралади.Чириш жараёнининг кечиши қатор ташқи ва ички омилларга боғлиқ. Хусусан, чириш очиқ ҳавода, +200С- +400С ҳароратда, ўртача намликда яхши кечади. Минус ҳароратда ҳамда +550С ва ундан юқори ҳароратда чириш жараёни тўхтайди. 00С ва +100С оралиғида жараён чириш жуда секин бўлади. Мурда ҳавога нисбатан сувда икки баробар, ерда – саккиз баробар секин чирийди (И.Л.Каспер индекси – 1:2:8). Ушбу ҳолат мурда сақланган сув ва ерда ҳавога нисбатан кислороднинг камлиги ҳамда ҳароратнинг пастлиги билан тушунтирилади. Кўп қон йўқотиш, организмнинг сувсизланиши, айрим заҳарланишлар (ис гази, маргимуш бирикмалари), ўлимдан олдин антибиотик ва сульфаниламидларни қабул қилинганда чириш секинлашади. Аксинча, сепсис ва бошқа йирингли жараёнлардан ўлим содир бўлганда, мурда тезроқ чирийди. Янги туғилган чақалоқларнинг организми ўз микрофлорасига эга бўлмайди, шунинг уларнинг мурдалари секин чирийди. Тўла одамларнинг мурдаси ориқларга нисбатан тезроқ чирийди. Мурданинг кийим–бош билан ва тобутга солиниб кўмилиши ҳам бу жараённи секинлаштиради. Чириш жараёнида птомаинлар – кадаверин, путресцин, бетаин, мускарин каби алкалоидлар ҳосил бўлади. Токсик хусусиятга эга бўлгани учун улар “мурда заҳарлари” деб ҳам номланади. Аммо птомаинлар билан заҳарланиш сабабли ўлим ҳолати ҳақида илмий адабиётда аниқ ва ишончли маълумотлар йўқ. Чириш белгиларига мурда яшили, чириш веноз тўри, чириш газлари, мурда эмфиземаси, чириш пуфаклари киради. Аэроб ва анаэроб микроорганизмлар таъсирида аъзо ва тўқималарда турли газлар – водород сульфид, этилмеркаптан, метилмеркаптан, метан, аммиак, карбонат ангидриди ҳосил бўлади. Улардан айниқса дастлабки уч газ чиришга хос ҳидга эга. Чириш жараёни авваламбор ташқи муҳит билан алоқада бўлган аъзолардан, хусусан нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларидан бошланишини инобатга олганда, мазкур ҳид биринчи кундаёқ табиий тешиклардан сезилади. Мурда яшили водород сульфиднинг гемоглобинга бирикиши натижасида сульфгемоглобининг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Ўлимдан сўнг иккинчи кунда ўнг ёнбош соҳада мурда яшили – хира–яшил тус пайдо бўлади. Кейинчалик мурда яшили тарқалиб, ўлимдан сўнг иккинчи ҳафтада бутун тери қопламларини эгаллайди.Веналардаги чириш натижасида қоннинг гемолизи содир бўлади. Ўлимдан сўнг учинчи–тўртинчи кунда гемолизга учраган қон томир деворидан терига ўтиши туфайли веналар проекциясида чириш веноз тўри ҳосил бўла бошлайди. Бу тўр дастлаб қўнғир , кейинчалик қўнғир–яшил тусда (сульфгемоглобин ҳисобига) бўлади. Чириш веноз тўри мурданинг юқори жойлашган соҳаларида яққолроқ аниқланади.Чириш газларининг тери ости ёғ тўқимасида тўпланиши мурда эмфиземасига олиб келади. Мурда ушлаб кўрилганда крепитиция сезилади. Бу ўзгариш натижасида айниқса юз, қорин, моякларнинг ўлчамлари катталашади (расм 8.2.). Ички бўшлиқлар ва аъзоларда катта босимдаги чириш газларининг тўпланиши тилнинг оғиздан чиқиши, тўғри ичак ва бачадоннинг ташқарига чиқиши, “ўлимдан кейинги қусиш”, ҳомиладорлик бўлганда “ўлимдан кейинги туғруқ”га олиб келиши мумкин.Тўқима суюқлиги ва чириш газлари эпидермис остига ўтиб, уни паст қатламлардан ажратиши натижасида ўлимдан сўнг 4–6 кунлардан бошлаб ифлос–қизғиш рангли, қўлонса ҳидли суюқлик сақлаган пуфакчалар пайдо бўлади. Улар осон ёрилиб, эпидермис қоплами олинади. Пуфакчаларнинг тубида тери қўнғир–қизғиш бўлади. Бундан ташқари чириган мурдаларда соч, тирноқлар ҳам осон ажралади. Айрим чириш белгиларининг кучлироқ ривожланишига биноан шартли равишда чиришнинг уч типи фарқланади. Чиришнинг газли типи асосан инфекцион касалликлар, септик асоратлардан содир бўлган ўлим ҳолатларида кузатилади. Бунда мурда эмфиземаси кучли ривожланади. Чиришнинг нам типида чириш пуфаклари яққолроқ бўлади ва организмда суюқликнинг тўпланиши билан кечадиган касалликлардан (юрак–қон томир, буйрак касалликлари, жигар циррози асцит билан) рўй берган ўлимда бўлади. Ўта ҳолсизланиш билан кечадиган, кахексияга олиб келадиган касалликларда (рак, туберкулез) чиришнинг қуруқ типи ривожланади ва бу ҳолатда мурда эмфиземаси, чириш пуфакчалари бўлмайди. Ҳавода хона ҳароратида чириш жараёни ўлимнинг иккинчи ҳафтасида авжига чиқади, учинчи ойга келиб юмшоқ тўқималар ярим суюқ, қўлонса ҳидли массага айланади. Олтинчи ойда мурданинг юмшоқ тўқималари емирилиб, фақат суякларигина қолади, яъни мурда скелетланади. Дафн этилган мурдаларда ушбу ўзгаришлар кечроқ содир бўлади. Чириш барча аъзо ва тўқималар бир маромда кечмайди. Бу жараён ошқозон, ичаклар, жигар, талоқ, қон, мияда тезроқ кечади. Сочлар, суяклар, тишлар,тоғайлар, бойламлар, йирик қон томирлар, ҳомиладор бўлмаганларда бачадон чиришга чидамлироқ. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling