Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Танатогенез. Ўлимнинг узоқ. Оралиқ ва яқин сабаблари


Download 0.89 Mb.
bet5/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Танатогенез. Ўлимнинг узоқ. Оралиқ ва яқин сабаблари.Ўлимнинг вужудга келиш механизми танатогенез деб номланади. Танатогенез мураккаб жараён бўлиб, бир–бири билан сабаб–оқибат боғланишига эга бўлган ўзгаришлар , ҳолатларнинг муайян кетма–кетлиги занжири кўринишида намоён бўлади. Ушбу занжирнинг дастлабки бўғинидаги жароҳат (касаллик) ўлимнинг узоқ сабаби, сўнгги бўғинидаги ўзгариш, ҳолат – яқин сабаби ва, ниҳоят, ўрта бўғинларидаги ўзгариш ҳолатлар – оралиқ сабаблар ҳисобланади. Бинобарин, мурданинг суд–тиббий экспертизаси хулосасида, аниқроғи суд–тиббий диагноз ва тўхтамда ўлимнинг содир бўлиш механизмини кўрсатилиши зарур. Суд–тиббий диагнозда ўлимнинг узоқ сабаби асосий жароҳат ёки касаллик сифатида биринчи келтирилади. Тўхтамда ҳам ўлим сабабини баён қилишда ўлимнинг узоқ сабабидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Масалан, ошқозоннинг яра касаллиги ошқозон деворининг перфорацияси билан асоратланиши натижасида перитонит ривожланиб, сепсисдан ўлим содир бўлди. Бу мисолда ошқозоннинг яра касаллиги ўлимнинг узоқ сабаби, перфорация, перитонит – оралиқ сабаблар, сепсис ўлимнинг яқин сабабидир. Юракнинг ўнг бўлмачасининг шикастланиши билан кўкракнинг санчма–кесма жароҳати натижасида гемоперикард вужудга келиб, юракнинг сиқилишидан ўлим содир бўлди. Бу ҳолатда кўкракнинг санчма–кесма жароҳати ўлимнинг узоқ сабаби, гемоперикард – оралиқ сабаби, юракнинг сиқилиши эса – яқин сабаби бўлади. Айни бир жароҳат ёки касалликдан ўлимнинг вужудга келишида турли оралиқ, яқин сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, ошқозоннинг яра касаллигида ички қон кетиш натижасида постгеморрагик шокдан ҳам ўлим кузатилади.
Ўлим сабабларининг рақобати.Ушбу рақобат узоқ, оралиқ ва яқин сабаблари ўртасида бўлиши мумкин. Бир пайтнинг ўзида ҳар бири алоҳида ўз ҳолича ўлимга олиб келиши мумкин бўлган икки ва ундан ортиқ нозологик шакл, яъни жароҳатлар ёки касалликлар аниқланганда ўлимнинг узоқ сабабларининг рақобати вужудга келади. Масалан, йўл–транспорт ҳодисасида оғир калла–мия жароҳати етказилгандан сўнг, жиноятни яшириш мақсадида жабрланган сувга ташланганда ўлимнинг узоқ сабаблари – калла– мия жароҳати ҳамда нафас йўлларининг сув билан бекилиши ўртасида рақобат кузатилади. Бу турдаги рақобат ошқозон яра касаллиги бўлган шахсга ошқозоннинг шикастланиши билан кечган қориннинг ўтмас ёпиқ жароҳати етказилганда ҳам бўлади, чунки ушбу икки ҳолат ҳам кейинчалик ошқозон деворининг перфорацияси билан асоратланиши мумкин.
Ўлимнинг узоқ сабабларининг рақобати ҳолларида суд–тиббий экспертизада ўлимнинг вужудга келишида асосий ўрин тутган нозологик шаклни аниқлаш учун максимал ҳаракат қилинади. Бинобарин, ушбу масала содир бўлган ҳодисага ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан ҳуқуқий баҳо беришда ўта муҳимдир. Истисно ҳолатлардагина ўлимнинг узоқ, яъни асосий сабаби сифатида икки нозологик шаклни кўрсатишга йўл қўйилади.
Суд–тиббий экспертиза амалиётида ўлимнинг оралиқ ва яқин сабаблари рақобати ҳолларида танатогенезга имкон қадар аниқлик киритиш зарурияти туғилади. Масалан, ошқозон, ичакларнинг шикастланиши билан кечган қориннинг санма–кесма жароҳатида ўлим ҳам ички қон кетиш сабабли постгеморрагик шокдан, ҳам перитонит ва кейинчалик сепсисдан содир бўлиши мумкин.
Клиницист шифокорлар учун нафақат касаллик ёки шикастланишнинг этиологиясини (узоқ сабаби) билиш муҳим, балки кейинчалик оралиқ ва якуний бўғинларда рўй берадиган ҳолатларнинг рақобати бўлганда тўғри диагностика ва даволаш тактикасини танлаш ва олиб бориш мураккаб масала ҳисобланади. Чунончи, бу ҳолларда тегишли хизмат текширувлари ёки комиссион суд–тиббий экспертиза жараёнларида кўрсатилган тиббий ёрдам, хусусан диагностика ва даволаш тадбирларини баҳолашда бу масала муҳим аҳамият касб этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling