Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet8/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Мумификация.Мумификация моҳияти буйича мурданинг кеч қуриши бўлиб, иссиқ, қуруқ ҳаво ҳамда яхши вентилляция шароитида ривожланади. Бундай шароитда одатда чириш жараёни тўхтайди.Тўлиқ ва қисман мумификация фарқланади. Тўлиқ мумификация тананинг барча қисмларида кузатилиб, бунда мурда танадаги 80–90% гача намликни йўқотади. Қисман мумифиикация мурда танасининг айрим қисмларигина (бош, қўл, оёқ) юқорида келтирилган шароитда бўлиб, қолган қисмлари бошқача шароитда бўлганда ривожланади. Масалан, бу ҳолат дафн этилган мурданинг қабрдан турли сабаблар бўйича чиқиб қолган қўли, оёғида кузатилиши мумкин. Мумификацияда юмшоқ тўқималар қуриб, қаттиқлашади, мурданинг вазни кичиклашади, тери қопламлари қўнғир–жигар ранг, қўнғир–қора рангда бўлади. Ички аъзолар ҳам қуриб, ўз структурасини йўқотади. Катта ёшдаги одам мурдасининг тўлиқ мумификацияси 6–12 ойда, кичик ёшдаги болаларда – 4–6 ойда содир бўлади. Ўта қулай шароитларда мумификация бундан ҳам қисқароқ муддатларда (2–3 ой) ривожланиши мумкин. Мумификация ҳолатида мурда терисидаги жароҳат излари сақланиб қолиши мумкин. Бундан ташқари мумификацияга учраган мурда шахсини идентификация қилиш (жинси, бўйи, айрим индивидуал хусусиятлари) имкониятлари бўлади.
Ёғ-мўм (совунланиш).Ёғ–мўм(совунланиш, сапонификация) сувли ёки намлик катта бўлган, ҳаво бўлмаган ёки жуда кам бўлган ҳамда нисбатан совуқ ҳароратли шароитда ривожланади. Бундай шароитда чириш жараёни тўхтайди.
Ёғ–мўмнинг вужудга келиши асосан ёғ молекуласининг гидролизи билан боғлиқ. Бу ҳолда глицерин ва ёғ кислоталари ҳосил бўлади. Кичик молекуляр оғирликка эга бўлган глицерин сув билан чиқиб кетади, ёғ кислоталари эса атроф–муҳитдаги ишқорий (натрий, калий), ишқорий–ер металлари бирикмалари билан реакцияга киришиб, ёғ кислоталарининг тузларига, яъни совунга айланади. Ёғ кислоталарининг ишқорий металлар билан бирикмалари юмшоқ консистенцияли, ифлос–кул рангли, ишқорий–ер металлари билан бирикмалари – зичроқ, кул ранг– оқимтир, кул ранг– сарғимтир рангли ёғ–мўмни ҳосил қилади. Ёғ–мўмнинг рангига атроф–муҳит, айниқса сувнинг ҳолати (тоза сув, оқмас туриб қолган сув, ботқоқлик) таъсир этади. Мурда қуруқ муҳитга кўчирилганда ёғ–мўм қотади, уваланиши мумкин. Ёғ–мўм ўзига хос ёқимсиз ҳидга эга бўлади. Сўнгги даврда ёғ–мўмнинг вужудга келишида ҳужайра мембраналари фосфолипидларининг эркин радикал оксидланиши ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Ёғ–мўм ҳолатидаги мурда тўқималари бир текисдаги аморф масса кўринишида бўлиб, микроскопик текширувда фақат бириктирувчи тўқимадан иборат стромаси аниқланади. Мумификация каби ёғ–мўм тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Мурда тегишли шароитда бўлганда ёғ–мўм 2–3 ойдан кейин ривожлана бошлайди. Катта ёшдаги одам мурдасининг тўлиқ ёғ–мўмланиши 10–12 ойда вужудга келади. Кичик ёшдаги болалар мурдасида бу муддат анча қисқа (4–5 ой) бўлади. Ёғ–мўм ҳолатидаги мурдаларда маълум бир даражада ташқи қиёфа ҳамда танадаги жароҳатларнинг излари сақланиши мумкин.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling