Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Узоқ агонияли ўлим
- Ўлим содир бўлганлигининг констатацияси. Мия ўлими.
- Белоглазов симптоми
1. Агониясиз ўлим – бир зумда, дарҳол содир бўладиган ўлим. Бундай ўлим ҳаёт билан номутаносиб жароҳатлар – тананинг парчаланишида кузатилади.
2. Қисқа агонияли ўлим – агония 4–5 дақиқа давом этади. Бу типга механик асфиксия, электротравмадан содир бўлган ўлимни киритиш мумкин. 3. Узоқ агонияли ўлим – агония бир неча соат, кун давом этиши мумкин. Бу турдаги ўлим турли касаллик ёки шикастланиш ҳолатларида юз беради. 4. Сунъий узайтирилган агонияли ўлим. Тегишли тиббий муолажалар ёрдамида агония ҳолатини бир неча ҳафта, ой, хаттоки йилларга чўзиш мумкин. Ўлим содир бўлганлигининг констатацияси. Мия ўлими.Организмдаги аъзо ва тўқималар турли филогенетик ёшга эга бўлганлиги сабабли, улардаги тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар бир вақтнинг ўзида юз бермайди. Филогенетик ёшроқ бўлган тўқималар барча таъсирларга сезгир бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар авваламбор бош мия пўстлоғида содир бўлади. Натижада МНТнинг интеграцион фаолияти бузилади. Бош мия пўстлоғининг ўлими биологик ўлимнинг бошланиши ҳисобланиб, “мия ўлими” сифатида қабул қилинади. W. Durwald (1981) ушбу ҳолатни “индивидуал ўлим” деб номлаган. Бу шароитда бошқа аъзо ва тўқималарнинг фаолияти давом этиши ёки тегишли муолажалар билан тикланиши мумкин, лекин организм ўзининг бир бутунлик хусусиятини йўқотади. Бош мия пўстлоғининг ўлими ва бошқа аъзо, тўқималарнинг ўлими ўртасидаги оралиқ давр 20 соатга яқин бўлади. Трансплантация мақсадида мурдадан аъзо ва тўқималарни олиш айни шу хусусиятга асосланган. Бундан ташқари бош мия пўстлоғининг ўлимидан сўнг айрим тўқималарнинг маълум бир даврда турли ташқи (механик, электр, кимёвий) таъсирларга жавоб бериши, яъни суправитал реакциялар ўлимнинг муддатини аниқлашда қўлланилади. Бош мия пўстлоғининг ўлимини шахснинг ўлими деб ҳисобланади. Бунда организмнинг ҳаёт фаолияти вегетатив ҳолатда давом этади. Замонавий реанимацион чора–тадбирлар ёрдамида организмни йиллар давомида вегетатив ҳолатда сақлаб туриш мумкин. Аксарият мамлакатларда бош миянинг тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар билан юз берадиган ўлими инсоннинг биологик ўлими деб баҳоланади. Бу ҳолатда қонун ҳужжатларига биноан реанимацион тадбирларни тўхтатишга ҳамда кўчириб ўтказиш мақсадида мурдадан аъзо ва тўқималарни олишга рухсат этилади. Бинобарин, биологик ўлимдан сўнг мурдадан аъзо ва тўқималар қанчалик эрта олинса, шунчалик кўчириб ўтказиш натижаси самарали бўлади. Мия ўлими содир бўлганлиги белгиланган тартибда аниқланади. Бу тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади. Даволаш муассасаларида мия ўлими одатда тегишли малакага эга бўлган реаниматолог ва неврологлар томонидан аниқланади. Бу жараён маълум бир шарт–шароитни (аппаратура, асбоб–ускуна ва ҳкз.) талаб этади. Бундай имкониятлар мавжуд бўлмаганда биологик ўлим асосан мурда ўзгаришлари бўйича аниқланади. Ўлим содир бўлганлигини аниқлашнинг дастлабки, эҳтимолий ҳамда ишончли белгилари фарқланади. Дастлабки белгилар ўлимдан сўнг дарҳол аниқланса–да, эҳтимолий тусга эга бўлади. Улар қаторига тананинг пассив, ҳаракатсиз ҳолати, тери қопламларининг оқариб кетиши, ҳуш, нафас олиш, юрак уришининг йўқлиги, тананинг бироз совуши, ташқи таъсирларга жавоб реакциясининг бўлмаслиги киради. Ўлимнинг ишончли белгилари бироз муддатдан сўнг пайдо бўлади. Ўлимнинг энг эрта ишончли белгиси – Белоглазов симптоми (“мушук кўзи” симптоми) 15–20 дақиқадан сўнг аниқланади. Бунда кўз олмаси ён томонлардан сиқилганда қорачиқ овалсимон шаклни олади. Ўлимдан 1,5– 2,0 соат сўнг қорачиқ мушакларининг қотиши туфайли бу симптом аниқланмаслиги мумкин. Тана ҳароратининг 23 градусгача ва ундан пастроқ совуши ҳам ўлимнинг ишончли белгиси деб ҳисобланади. Булардан ташқари ушбу гуруҳга мурданинг бошқа илк ўзгаришлари – мурда доғлари, мурданинг қотиши ва қуриши киради. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling