Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Мурданинг суд-тиббий экспертизаси
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
Мурданинг суд-тиббий экспертизаси.Мурданинг суд–тиббий экспертизаси зўракилик аломатлари ёки уларга шубҳа бўлганда суриштирув, тергов ва суд идораларининг қарори ёки ажримига асосан ўтказилади. Шундан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳолатларда ушбу экспертиза тайинланади: – зўраки ўлимнинг барча турларида, ўлим қаерда ва қачон содир бўлишидан қатъий назар;
– зўраки ўлимга шубҳа бўлган ҳолларда,ўлим қаерда ва қачон содир бўлишидан қатъий назар; – ўлимнинг сабаби, жойи ва вақтидан қатъий назар номаълум шахслар ўлимида; – ўлимдан олдин кўрсатилган тиббий ёрдамга нисбатан шикоят, эътироз бўлганда. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган қоидалар ва стандартларга мувофиқ равишда ўтказилади. Мурда текшируви асосан махсус мўлжалланган мурдахоналарда ўтказилади. Истисно равишда зарурат ҳолларида тегишли шарт–шароитлар яратилганда текширув бошқа жойларда ҳам ўтказилиши мумкин. Мурданинг суд–тиббий текшируви фақат илк мурда белгилари пайдо бўлганидан сўнг бошланади. Қайд этилган белгилар пайдо бўлгунча мурда текшируви фақат белгиланган тартибда ўлим факти тасдиқлангандан сўнг бошланиши мумкин. Чириш жараёнининг ривожланиши ёки турли ташқи омиллар таъсирида мурданинг ўзгариши мурда суд–тиббий экспертизасини ўтказишга монелик қиладиган ҳолат деб ҳисобланмайди. Мурданинг текширувида экспертизани тайинлаган шахс иштирок этиши мумкин. Бошқа шахслар (марҳумнинг қариндошлари, даволовчи шифокорлар) бу текширувда фақат экспертизани тайинлаган шахснинг расмий рухсати билан иштирок этиши мумкин. Ўлим тиббий муассасада содир бўлганда экспертизага тиббий ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилиши лозим. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: 1. Тақдимлар этилган материаллар билан танишиш. Бунда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим, ҳодиса, мурда топилган жойни кўздан кечириш баённомаси, тиббий ҳужжатлар маълумотлари бўйича воқеа тафсилотлари ўрганилади ва текширувнинг режаси тузилади. Тегишли ҳолатларда эксперт экспертиза тайинлаган шахснинг рухсати билан марҳумнинг қариндош, яқинларидан марҳумнинг охирги даврдаги соғлиғининг ҳолати ҳақида ва бошқа зарур маълумотлар (катамнестик маълумотлар) олиши мумкин. 2. Мурданинг ташқи текшируви. Бу босқичда мурдадаги кийим–бош, пойафзал ўрганилади, мурда танаси умумий ва локал кўздан кечирилади, мурда ўзгаришларининг ҳолати ва тан жароҳатлари текширилади. 3. Мурданинг ички текшируви. Амалдаги қоидаларга мувофиқ барча ҳолатларда уч асосий (калла, кўкрак, қорин) бўшлиқлар очилиб текширилиши шарт. Зарурат ҳолларида бошқа (умуртқа, бўғим) бўшлиқлар ҳам очилиши мумкин. Бу босқич қўшимча лаборатория текширувлари учун мурдадан материаллар олиш билан якунланади. Текширув усуллари ва бу жараёндаги кетма–кетлик ҳар бир ҳолатнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эксперт томонидан белгиланади. 4. Суд–тиббий диагнозни тузиш, ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани расмийлаштириш. Суд–тиббий диагноз ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномада ўлим сабаби бўйича маълумотлар мутаносиб бўлиши лозим. 5. Қўшимча лаборатория текширувларини ўтказиш ва уларнинг натижаларини баҳолаш. Ушбу текширувлар асосий – мурда текширувига нисбатан қўшимча ҳисобланади ва уларнинг натижалари эксперт томонидан танқидий баҳоланади, яъни қатъий кучга эга эмас. 6. Эксперт хулосаси тўхтамини тузиш. Тўхтамда тақдим этилган материаллардаги маълумотлар, мурданинг ташқи ва ички текширувлари, қўшимча лаборатория текширувлари натижалари умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилиниб, экспертиза ечимига қўйилган саволларга жавоблар берилади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling