Суд тиббий экспертиза турлари


Оғир тан жарохатлари белгилари


Download 378.14 Kb.
bet30/33
Sana09.02.2023
Hajmi378.14 Kb.
#1179788
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
SUDMED

Оғир тан жарохатлари белгилари

׀. Оғир тан жароҳатлари (ЖК-104-модда)
1. Жароҳат етказилган вақтда хаёт учун ҳавфли аломатларнинг ривожланиши (Масалан, Калланинг утувчи яралалари, калла асоси ва гумбази суякларининг очиқ ва ёпиқ синиши, юз суякларининг синиши);
2. Шикаст натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятининг ёки , бирон аъзо фаолиятининг батамом издан чиққани ёки аъзонинг анатомик йўқолиши;
3. Рухий бузилишлар ёки касалликларнинг ривожланиши;
4. Шикаст натижасида умумий меҳнат қобилиятининг 1\3 қисмидан кам бўлмаган миқдорда турғун йўқолиши;
5. Хомиланинг тушиши;
6. Баданнинг (юзнинг) тузалмайдиган даражада хунуклашуви
7. Насл қолдириш қобилиятининг йўқолиши.



  1. Ўрта оғирликдаги тан жарохатлари белгилари

II. Урта оғир шикастлар (ЖК-105 модда)
-ЖК 104-моддасида курсатилган оқибатларга олиб келмайдиган
-Соғлиқнинг узоқ муддатга, яъни 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига сабаб бўлган
-Умумий меҳнат қобилиятини 10%дан, 1\3 қисмига қадар турғун йўқолишига сабаб бўлган



  1. Енгил даражали тан жарохатлари белгилари

III. Енгил даражали шикастлар (ЖК – 109 модда)
-Соғлиқнинг 6 кундан кўп 21 кунгача муддатга бузилишига ёки умумий мехнат қобилиятини 10% гача бўлган миқдорда турғун йўқолишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар
-Соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлмаган ёки соғлиқни бузилиши 6 кунгача бўлган муддатни ташқил килувчи, ёхуд умумий мехнат қобилиятининг турғун йўқолишига сабаб бўлмаган жарохатлар.



  1. Жинсий етукликни аниқлаш услублари

Жинсий етуклик (балоғатлик) – бу жинсий қушилиш ва унинг барча оқибатлари шахснинг соғлиғига зарар етказмаслик холати демакдир. Физиологик нуқтаи назардан жинсий балоғатлик маълум ёшга (17 – 18 ёш) яъни жисмоний ва руҳий ривожга тулган шахсларда шаклланади.
Амалдаги қонунлар буйича 14 ёшга етмаган шахслар жинсий балоғатга етмаган ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикасида никоҳ ёши аёл жинсли шахслар учун 17, эркак жинсли шахслар учун 18 ёш деб қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖК сининг 128 – моддаси талабига кўра 16 ёшга тўлмаган шахслар билан жинсий алоқада бўлиш жиноят ҳисобланади. Шу сабабли жинсий балоғатга етганлик 14 – 16 ёш орасида аниқланади.
Жинсий балоғатга етганлик деганда жинсий хаёт, ҳомиладорлик, тўғиш, эмизиш ва оналик мажбуриятларини бажариш соғликка зиён қилмайдиган нормал функция ҳисобланадиган аёл организмнинг тўла шаклланишини тушуниш лозим.



  1. Download 378.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling