Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 34.42 Kb.
bet4/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

қайта суғурта қилиш. Суғурталовчи шартномада кузда тутилган уз мажбуриятларини бутунлай ёки қисман бошқа суғурталовчи (қайта суғурталовчи)га утказиш ёки қайта суғурта қилиш.
Суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартномани узгартирмасдан туриб суғурта шартномалари асосида узининг жавобгарлигини тўлов қобилиятига эга булган бошқа суғурта ташкилотларига топшириб, қайта суғурта қилдиришидир. Суғурта воқеаси (суғурта ходисаси) юз берганда қайта суғурталаган ташкилот шартномага кура уз зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар булади.
Биргаликда суғурта қилиш. Биргаликда суғурта қилишда икки ёки ундан ортиқ суғурта ташкилоти битта суғурта шартномаси тузади. Бунда шартномада ҳар бир суғурталовчининг хуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи шартлар булиши лозим.
Суғурта агенти. Суғурта ташкилотининг унинг номидан ва унинг топшириги билан шартномалар тузувчи штатсиз ходими.
Суғурта гувохномаси. Суғурта ташкил этилганлигига гувохлик берувчи хужжат. Ихтиёрий суғуртада бундай хужжатлар биринчи бадал тулангандан кейин берилади. Суғурта гувохномасида суғурталанган шахснинг исми, фамилияси, суғурта сўммаси ёки қопламаси суғурта тарифи, суғурта бадали ва бошқа маълумотлар кузда тутилади.
Суғурта қопламасини олувчи. Суғурта қоидалари ёки шартномаларда кузда тутилган суғурта ходисалари содир булганда ёки бошқа сабаблар туфайли суғурта ташкилотларидан маълум миқдорда қоплама олувчи юридик ва жисмоний шахслар. Ширкат ва фермер хўжаликларида бу маблаглар уларнинг хисоб ракамларига утказилади.
Суғурта фонди асосан суғурта бадаллари хисобидан шаклланади. Суғурта бадали миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш асосида ажралиб чиқиб, махсус суғурта фонди таркибида киради.
Юридик шахслар, фуқаролар уз даромадларининг бир қисмини суғурта тўлови сифатида суғурта ташкилотлари ихтиёрига утказадилар.
Суғурта фондининг суғурта бадаллари хисобидан шаклланиши узига хос жараён бўлиб, у бадал миқдорини аниқлаш билан боғлиқ қатор тушунчаларга эгадир. Бу тушунчаларга қуйидагилар киради:

Суғуртавий бахолаши мол-мулк суғуртасида қулланилади. Суғуртавий бахолаш асосида суғурта объектларининг қиймати аниқланади. Бу асосда суғурта бадаллари хисобланади. Бундай курсаткичларга қуйидагилар киради:
Уртача беш йиллик ёки уч йиллик хосил. Бу курсаткич экинларга нисбатан қулланилади. Уртача хосил белгилангандан кейин у натура улчовидан пулга айлантирилади.
Баланс қийматида (чорва молларига нисбатан қулланилади).
Баланс бахосида (эскирган миқдорини чиқариб ташлаб) – бинолар, машиналар, транспорт воситалари.
Инвентаризация бахосида фуқароларнинг турар жойлари, коммунал хўжалиги органлари томонидан аниқланади.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling