Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 34.42 Kb.
bet6/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

Суғурта тарифи. Суғурта сўммаси миқдорига қараб хисобланадиган бадалнинг фоиз ставкаси. Тариф миқдори асосан фоиз ёки сўмма миқдорида белгиланади. Махсус адабиётда бу ставка брутто таъриф деб аталади, у 2 қисмга булинади: 1.Нетто таърифи. 2.Юклама. Нетто таърифи асосида хисобланган қоплама зарарларни қоплашга сарфланади. Юклама хисобидан суғурта бўйича бошқариш ҳаражатларига маблаг ажратилади.
Суғурта таърифи асосида суғурта тўловлари хисобланади, суғурта тўловлари бир йула ёки бўлиб туланиши мумкин.
Суғурта муддати. Суғурта объектларининг қанча вақтга суғурта қилингани. Мажбурий суғурта мол-мулкка нисбатан муддатсиз суғурта хисобланади. Мол-мулкдан қанча муддатга фойдаланилаган булса, шу муддатга суғурталанган хисобланади. Ихтиёрий мулкий ва шахсий суғуртада суғурта муддати қанча вақтга суғурта қилингани шартномада курсатилади, шунга қараб суғурта тўловлари хисобланади. Лекин суғурта муддатидан унинг амал қила бошлаш муддатининг бошланиши тушунчалари фарқ қилади. Суғурта муддати суғурта тўловининг биринчи бадали туланган даврдан бошланади.
Суғурта ёши. Суғурта ёши деганда суғурталанувчи фуқаролар ёки чорва молларининг ёши (биологик катталиги) кузда тутилади. Ҳар бир шахсий суғурта объекти бўйича масалан, фуқароларнинг қайси ёшидан бошлаб кайси ёшгача суғурта қилиниши, чорва молларининг қайси ёшидан суғурталаш бошланиши кузда тутилади.
Қўшимча пенсия тайинлаш бўйича суғурта бадаллари ҳар бир ёш бўйича курсатилади. Мактаб уқувчиларини суғурталашда уларни ёшлари эмас, балки суғурталанган йили кузда тутилади. Хозирда аралаш суғурта бўйича шартнома 16 ёшдан 70 ёшгача бўлиб, шартнома 3 йил муддатга тузилади. Чунки суғурта чегараси 75 ёш қилиб белгиланган.
Суғурта боқимандаси. Суғурта бадалларини тулаш муддатлари мажбурий суғурта бўйича дастурий амалда, ихтиёрий суғурта бўйича эса суғурта шартномасида курсатилади. Агар бадал белгиланган тўлов муддатида туланмаса, у холда тўлов боқимандага айланади. Ихтиёрий суғурта бўйича шартномада курсатилган муддатда туланмаган тўлов шартномани бекор қилинишига асос булади. Мажбурий суғурта турлари бўйича тўлов муддатлари Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Уз вақтида туланмаган тўлов боқимандага айланади, ҳар бир кун учун тегишли пеня хисобланади.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling