Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 34.42 Kb.
bet7/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

Суғурта тўлови. Суғурта тарифи асосида хисобланган суғурта бадали. Суғурта тўлови суғурталанган мол-мулкнинг хусусияти ва эгалигига қараб бир ёки бир неча объект бўйича хисобланиш мумкин. Ширкат ёки фермер хўжаликларида суғурта тўловлари хосил, чорва моллари, иморатлар ва бошқа мол-мулклар бўйича хисобланиб, уларнинг жами суғурта тўловининг умумий миқдорини ташкил қилади. Агар бир ховлидаги турар жойларда бир неча киши эгалик қилса, объектларни хажмига қараб суғурта тўлови тақсимланади.
Суғурта ташкилотларининг муҳим вазифаларидан бири хисобланган суғурта тўловларини уз вақтида туланишини таъминлаш ҳамда, ихтиёрий суғурта бўйича суғурталанганларни муддатидан олдин огохлантиришдан иборат.


Суғурта маблагларининг сарфланиши билан боғлиқ атамалар.

Республикамиз ҳудудида ҳар йили мажбурий ва ихтиёрий суғурта бадаллари хисобига улкан суғурта фондлари шаклланади. Бу фондларнинг сарфланиши дастлаб хавф-хатарга боглиқ. Агар суғурта ходисалари рўй бермаса, зарарни қоплашга сарфланадиган маблаглар кам миқдорни ташкил қилади, агар йирик миқёсларда суғурта ходисалари содир булса уларнинг етказилган зарарларни қоплаш учун суғурта фондидан маблаг сарфлашга тўғри келади. Демак суғурта фонди маблагларини сарфлаш учун уларни қандай максадларда фойдаланиш, суғурта ходисаларини куп ёки камлигига қараб суғурта самарадорлиги ҳақида фикр юритиш учун дастлаб қуйидаги атамаларни мазмуни билан танишиш лозим булади:


-суғурта хавф-хатари;
-суғурта ходисаси;
-суғурта далолатномаси;
-суғурта рентаси;
-суғурта қопламаси;


Суғурта хавф-хатари. Риск сўзининг бир қанча мазмун ва маъноси мавжуд. Буларнинг ҳаммаси хавф-хатар ва унга нисбатан жавобгарликни ифода қилади. Шу муносабат билан уни хавф-хатарнинг турлари деб тушунтириш мақсадида мувофиқдир. Бу тушунча суғурталанган мулк, суғурта ходисаси, суғурта хавфи ва бошқа тушунчаларни узида мужассамлаштиради.
Суғурта ходисаси. Суғурта хавф-хатарида кузда тутилган фавқулодда тасодифлардан бирортаси содир булиши. Бундай ходисаларга мулк суғуртасида табий офатлар, ёнгин фалокат, портлаш ва бошқалар, шахсий суғуртада эса маълум ёшга етиш, содир буладиган бахтсизлик ходисалари, вафот ходисалари киради. Бахтсизлик ходисаси деганда суғурталанганнинг соглигига ва ҳаётига зарар келтирувчи фавқулодда ходисалар кузда тутилади. Суғурта ходисаси натижасида курилган зарар белгиланган миқдорда суғурта фонди хисобидан қопланади.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling