Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 34.42 Kb.
bet9/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

Суғурта портфели. Суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар йигиндиси ёки тузилган ва туланган шартномалар сони.
Суғурта бонуси. Таранспорт суғуртасида қулланиладиган атама бўлиб, бу орқали узоқ йиллар давомида фалокатсиз ишлаган суғурталанувчиларга суғурта бадали хисобидан бериладиган енгилликлар. Бу енгилликлар 2-3 ойга суғурта бадалидан озод қилиш ёки суғурта бадалига нисбатан фоиз хисобидан енгилликлар бериш тарзида амалга оширилади.
Карго суғуртаси. Транспорт воситаларидаги барча ташиладиган юкларни транспорт воситаларсиз суғурта қилиниши. Бунда суғурта ташкилоти фақат суғурталанган юклар учун жавобгар хисобланади.
Каско суғуртаси. Каско суғуртасида фақат транспорт воситалари суғурта қилинади. Агар транспорт воситаси эгасига қарашли булса, у холда ҳар икки суғурта воситаси карго ва каско турларидан фойдаланиш мумкин.
Пул деб аталувчи суғурта ташкилоти. Уз миқёси жихатдан улкан, объект жихатдан хавфли суғурта ходисалари биргаликда химоя қилиш учун тузилган ташкилот. Ташкилот суғурта компанияларига ягона полис бериб, бу хужжатда ҳар бир аъзонинг суғурталашдаги хиссаси курсатилади.
Шомаж. Ишлаб чиқариш турли ходисалар оқибатида тухтаб қолиши натижасида олиниши кутилган фойда миқдори камайиб кетиши мумкин. Шамож куриладиган зарарларни кузда тутиб суғурталаш усули.
Суғурта франшизаси. Турли сабаблар билан етказилиши мумкин булган зарарларни умумий миқдорини суғурта ташкилоти хисобидан қопланмайдиган қисми, франшиза қулланилганда зарар миқдори иккига булинади: биринчиси суғурта ташкилоти томонидан қопланадиган қисми, иккинчиси қопланмайдиган қисми. Бу нисбат суғурта дастурий амалида курсатилади. Масалан, франшиза миқдори 100 доллар миқдорида қулланилса, келтирилган зарар 90 доллар булса, зарар қопланмайди. Агар 100 доллардан ошса, яъни 201 долларни ташкил қилса, у холда 100 доллар қопланиб, қолган қисмини франшиза ташкил қилади.
Хозирда мамлакатимизда мол-мулк ихтиёрий суғуртаси бўйича франшиза қулланилиши курсатилган.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling