Суғурта атамалари ва тушунчалари


Download 34.42 Kb.
bet5/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

Суғурта таъминоти. Суғурта таъминоти – бу суғурта ходисаси содир булганда мавжуд белгиланган тартиб асосида зарарларни хисоблаш ва бу асосда қоплама миқдорини белгилаш усулидир. Амалда суғурта таъминотининг 3 тизими мавжуд:

  • Суғурта таъминотининг нисбий (пропорционал) тизими.

  • Биринчи хавф тизими

  • Чегараланган суғурта таъминоти.

Биринчи тизимда суғурталанувчи курган зарарнинг ҳаммаси эмас, балки суғурта қилинган қисми туланади, яъни зарарнинг суғуртавий бахосига нисбатан нисбий қисми белгиланади. Масалан, савдо ташкилоти магазинидаги товарлар 50 минг сўмлик улардан 40 минг сўмлик товарлар (яъни 80 фоиз) суғурталанган. Ёнгин натижасида 20 минг сўмлик мол ёниб кетган. Суғурта таъминоти 20 мингнинг 80 фоизи, яъни 16 минг сўмга тенг. Колган 20 фоизини савдо ташкилотининг узи қоплайди.


Биринчи хавф тизимида суғурталанувчи шахс уз мол-мулкининг ҳаммасини ёки бир қисмини суғурта қилдириши мумкин. Айрим холларда зарар миқдори суғурталанган сўммадан ортиқ булиши мумкин. Ана шу ортган қисмига суғурта таъминоти берилмайди. Масалан, уй-рузгор буюмларининг қиймати 50000 сўм. Мазкур анжомларнинг 30000 сўми суғурталанган. Лекин ёнгин натижасида 40000 сўм зарар етган. Суғурта таъминоти 30000 сўмни ташкил қилади ва уни биринчи хавф деб аталади. Колган қисми 10000 сўм суғурта йули билан қопланмайди. Уни иккинчи хавф деб аталади. У уй-рузгор эгасига хавола қилинади.
Суғурта суммаси. Суғурта объектининг хакикатда суғурталанган кисмининг пул шаклидаги хажми. Мажбурий суғуртада суғурта сўммаси суғурта объектининг хажми ва суғурта таърифи асосида хисобланади. Ихтиёрий шахсий суғуртада сўммаси суғурта ташкилоти томонидан белгиланиб чипта бахоси таркибига киритилади.
Мулк суғуртасида бу атама суғурта таъминотининг пуллик ифодаси хисобланади. Масалан, бинонинг умумий бахосидан амортизация миқдори чегириб ташланса, суғурта сўммаси 30 минг сўм деб фараз қилайлик. Агар мулкка етказилган зарарни 100 фоизини ташкил қилса, суғурта сўммаси 30 минг сўмни ташкил қилади.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling