Суғурта атамалари ва тушунчалари


Суғуртанинг ташкилий қирраларини ифодаловчи атамалар


Download 34.42 Kb.
bet2/11
Sana18.12.2022
Hajmi34.42 Kb.
#1026967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Суғурта атамалари

Суғуртанинг ташкилий қирраларини ифодаловчи атамалар.

Суғурта фаолиятини ташкил қилиш билан боглиқ атамалар «Суғурта фаолияти ҳақида»ги қонунда курсатилган. Бу атамаларга қуйидагилар киради.



  • Суғурталанувчи

  • Суғуртанинг объекти

  • Суғурта химояси

  • Суғурта манфаатдорлиги

  • Суғурта жавобгарлиги

  • қайта суғурта қилиш

  • Узаро суғурта қилиш

  • Суғурта вакиллари

  • Суғурта гувохномаси

  • Суғурта қопламасини олувчи.

қуйида ҳар бир атамага алохида-алохида тухталиб утамиз.


Суғурталовчи. Суғурта қилувчи ташкилот яъни, табиий офат ёки бошқа кузда тутилмаган сабаблар натижасида курилган зарарларни суғурта ҳақидаги қонун ёки суғурта шартномаси асосида шартлар кузда тутиб қоплашни уз зиммасига олувчи ташкилотлар. Суғурта ташкилотларининг «Ўзагросуғурта», «Кафолат», «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси каби турлари мавжуд.
Узига тегишли мол-мулкни суғурта қилдирган корхона, хўжалик ташкилот ёки уз ҳаётини суғурталовчи фуқаролар суғурталанувчи хисобланадилар. Мажбурий суғурта бўйича суғурта ташкилоти рўйхатидан утган мол-мулк эгалари ёки ихтиёрий суғурта бўйича шартнома тузиб, суғурта бадалини тулаганлар суғурталанувчилар қаторига киради.
Суғуртанинг объекти. Мулк суғуртасида объект сифатида моддий бойликлар мол-мулк кузда тутилса, шахсий суғуртада фуқароларни ҳаёти соглиги ва меҳнат қобилияти кузда тутилади. Суғурта предмети ана шу объектларни таркибий қисмларидир. Масалан, қишлоқ хўжалиги суғуртаси объекти бўлиб, экинлар хосили, чорва молларининг сони, мол-мулк турлари, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари суғурта предмети хисобланади.
Уй-жойда сақланувчи мол-мулклар объект булса, уй рузгор буюмлари, мебеллар, гиламлар, телевизорлар бу суғуртанинг предмети хисобланади. Шахсий суғурта предмети бўлиб, маълум ёшга етиш, меҳнат қобилиятини йуқотиш ва вафот ходисалари мисол булади.

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling