Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Kreativ-pedagogika-asoslari
Таянч тушунчалар: креативлик сифатлари, креативлик сифатларига эгаликни аниқлаш, шакл, метод, восита, креативлик сифатларини ривожлантириш, ахборот технологиялари. 1. Педагогларнинг креативлик сифатларига эгаликларини аниқловчи шакл, метод ва воситалар. Хорижий мамалакатларнинг таълим тизими амалиётида шахс креативлик сифатларида шакллантириш ёки ривожлантиришга хизмат қиладиган кўплаб метод ва стратегиялар қўлланилади. Ушбу метод ва стратегияларнинг дидактик аҳамияти шундаки, улар талаба ва ўқувчиларни ўқув материаллари юзасидан чуқур ўйлашга мажбур қилади. Шу сабабли бу метод ва стратегияларни креативлик сифатлари ниҳоятда паст ривожланган ўқувчи ва талабалар билан ишлаш жараёнида самарали қўллаб бўлмайди. Кзиксзентмихайли (Csikszentmihalyi, 1996 й.) креатив шахслар икки тоифага бўлинади деган фикрни илгари суради: 1. Катта креативлар (“катта К”). Улар ўзлари фаолият олиб бораётган соҳанинг етакчилари бўлиб, соҳада доимо ўзгаришларни содир этишга интилади. 2. Кичик креативлар (“кичик К”). Улар ўзларининг креативлик сифатларидан фақатгина кундалик ҳаётда муайян фойдага эришиш учун фойдаланади. Аксарият талабалар ўзларини креатив шахс эмас, деб ҳисоблайди. Уларнинг назарларида креативлик гўёки улар етиша олмайдиган орзу ва у фақат иқтидорли шахслардагина намоён бўлади. Бундай фикрга эга талабалар креативлик сифатларига эгалик ўз соҳасининг етакчилари (яъни “катта К” тоифасига кирувчи шахслар), санъат соҳасида таҳсил олаётган ёки фаолият юритаётган талабаларда бўлишига ишонадилар. Талабалар қачонки креатив шахс бўлиш учун ўз соҳасининг етакчисигина бўлиш шарт эмаслиги тушунсалар, ўзларида креативлик сифатларини самарали шакллантиришга муваффақ бўлади. Шундагина улар ўзларини паст баҳолашга барҳам бериб, янги, илғор ғоялар билан ўзларини намоён этишлари, таълим жараёни кун сайин 62 фаоллик кўрсатишга муваффақ бўладилар, таълим олишга бўлган қизиқишлари ортади, ўзлаштириш кўрсаткичлари янада яхшиланади. Ўзларини баланд баҳолай бошлаб, креатив сифатларни намоён этиш борасида мавжуд кўрсаткичлардан кўра юқори натижаларга эришишга интиладилар. Амалиётнинг кўрсатишича, талабалар қанча кўп креативлик сифатларини намоён этсалар, шунча кўп фаолликка эришадилар. Ривожланган хорижий мамлакатлар бугунги кунда иқтидорли болаларни аниқлаш борасида катта тажрибаларга эга. Таълим тизимида иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларга таълим беришга оид кўплаб методикалар мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари тўғрисида тўхталиб ўтилади: Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling