Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Слоссон тести
29
. Катта ёшлилар 
ҳамда болаларнинг ақлий қобилиятини ўлчашга хизмат қилади. Берилаётган 
барча тестларга жавоблар оғзаки тарзда олинади. Кичик ёшли болаларга 
берилаётган топшириқларнинг айримлари болалар томонидан айрим 
ҳаракатлар (масалан, қоғоз, қалам ёки ручкалардан фойдаланиш)нинг 
бажарилишига оиддир. Тест ақлий қобилият даражасининг ўрганилаётган 
сифатларга нисбати тарзида аниқланади. Бу ўринда юқори натижа 120 ва ундан 
ортиқ кўрсаткич саналади. 
Векслер шкаласи
30
. Векслер шкаласи (“PPSI” тести) ақлий қобилиятни 
аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест ҳисобланади. У икки қисмдан 
иборат: 
1) оғзаки шкала (маълум материални ўзлаштириш, унинг мазмунини 
тушуниш, арифметик топшириқларни бажариш, ўзаро ўхшашликларни топиш, 
луғат бойлигига эгаликни намойиш этиш каби бешта кўрсаткич бўйича 
баҳоланади); 
2) ҳаракат шкаласи (кубиклардан конструкциялар яратиш, лабиринтларни 
топиш, чизилаётган сурат (картиналар)ни якунига етказиш, тавсия этилаётган 
код (тасвир)лар моҳиятини очиб бериш (“Ҳайвонларнинг уйлари” мавзуси 
бўйича) каби бешта ҳолат кўрсаткичлари бўйича баҳоланади. 
Торренс (I) тести
31
. Торренс (I) тести ёзма шаклда бўлиб, тафаккурнинг 
қуйидаги сифатларини аниқлашга ёрдам беради:
1) тезкорлик;
29
Одарённые дети (Пер. с анг.). – М.: Прогресс, 1991. – С. 177-178.
30
Тот источник. – С. 177.
31
Тот источник. – С. 183.


63 
2) аниқлик; 
3) тасаввурнинг бойлиги ва ўзига хослиги. 
Тест нотўғри шаклда ёритилган сурат (картина)ни тўғри шаклда ифода 
этишга асосланади. Бунда боладан жуда ёрқин рангларда нотўғри тасвирланган 
картинани алоҳида қоғозга тўғри шаклда қайта тасвирлай олиш талаб этилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling