Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

ош аффиксли сўз ясовчи модель 
Терминлар ҳосил қилишда маҳсулдор бўлиб: 
1) 
ижтимоий шароит, умумий турмуш, ҳамкорлик, ҳамдўстлик 
маъноли шахслар номини ифодаловчи от-терминлар ясайди: юртдош 
(«соотечественник»), маслакдош («единомышленник»), қуролдош («друг по 
оружия»), курсдош («однокурсник»), полкдош («однополчанин») ва ҳ.к.; 
2) 
бошланғич, дастлабки асосдан келиб чиққан сифат, хусусиятни 
англатувчи теринларни шакллантиради: жинсдош («однородный»), оҳангдош 
(«созвучный»; «гармонирующий»), йўлдош ( мед. «плацента») ва ҳ.к.; 
3) 
баъзи бир тилшунослик терминларини воқелантиради:: сифатдош 
(«причастие»), равишдош («деепричастие»), ундош («согласный звук»), 
шаклдош («омоним»), ўзакдош («однокоренной», «однокорневой») ва ҳ.к. 
Мазкур модель ўзбек тили техника терминларини ясашда қатнашмайди. 
Аммо ботаника терминлари тизимида ўта сермаҳсуллиги билан ажралиб 
туради: чиннигулдош, айиқтовондошлар, бошоқдош, чучмомадошлар, 
зирадош, раънодош, токдош, гулнавшодадош  ва ҳ.к. 
-соз аффиксли сўз ясовчи модель 
Форсча-тожикча –соз суффиксли мазкур сўз ясовчи модель шахс 
номини ифодаловчи от-терминлар ясашда нисбатан фаоллиги билан ажралиб 
туради. –соз суффикси қатнашуви билан ҳосил қилинган қатор 
дериватларнинг ўзбек тили техникавий терминологияси тизимида нисбатан 
фаол қўлланиши кузатилади:: самолётсоз («самолётостроитель»), кемасоз 
(«судостроитель»), соатсоз («часовщик», «часовых дел мастер»), 


44
тракторсоз 
(«тракторостроитель»), 
ракетасоз 
(«ракетостроитель»), 
вертолётсоз («вертолётостроитель»), металлсоз («металлист»), асбобсоз 
(«инструментальщик»), 
вагонсоз 
(«вагоностроитель»), 
станоксоз 
(«станкостроитель») ва ҳ.к. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling