Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


- §. Талаб ва таклиф, бозор мувозанати


Download 0.87 Mb.
bet12/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati

3- §. Талаб ва таклиф, бозор мувозанати

Маълумки, Џар бир харидор муайян пул суммаси эвазига кўп-роќ ва сифатли товар олишни, кўпроќ наф кўришни ўйлайди, яъни мумкин ќадар арзон сотиб олишга интилади. Сотувчи эса бунга тескари маќсад, мумкин ќадар ќиммат сотишга интилади. У товар ишлаб чиќариш учун ќилган харажатларини ќоплаб, маълум миќдорда фойда олишни ўйлайди.


Шу сабабли, бозорда сотувчи нархи ва харидор нархи мавжуд бўлади. Бироќ, сотиб олиш ва сотишдан иборат Џар ќандай аниќ фаолият сотувчи билан харидор ўртасидаги битим натижаси бўлмиш битта нарх бўйича амалга оширилади. Буни ќандай амалга оширишни ќуйидаги жадвал ёрдамида кўриш мумкин. Юќорида кўриб ўтганимиздек, талаб ва таклифнинг нархга боƒлиќлигини ифодаловчи маълумотларни жадвалда келтирамиз.



1-бирлик товарнинг нархи, Р

Шу товарга талаб, D

Шу товарга таклиф, S

Талаб ва таклифнинг фарк килиши

100
120
150
180
200

25
20
15
12
8

8
12
15
20
25

17
8
0
-8
-17

Жадвалдан кўринадики, товар нархи 150 сўм бўлгандагина талаб билан таклиф миќдори тенг. Нарх ортган сари талаб камайиб таклиф ортиб боряпти, нарх пасайишига ќараб талаб ортиб, таклиф камайиб боряпти. Бунинг натижасида бозорда шу товарга бўлган талаб ва таклиф асосида нархга тазйиќ ўтказилади. Нарх 100 сўм бўлганда, талаб 25 бирлик, таклиф 8 бирлик. Талаб 7 бирлик ортиќ, аксинча нарх 200 бирлик бўлганда таклиф 25, талаб эса 8, бозорда 17 бирлик товар ортиќча. Бу нимага олиб келади? Ќандайдир фавќулодда Џодиса юз бермаса 8 бирлик товар сотилганидан сўнг ќолганини нархини тушира боради, бўлмаса сотилмай ќолади. Нархга юќоридан тазйиќ ўтказилади. Шунга ўхшаш талабнинг ошиб кетиши нархга ќуйидан тазйиќ ўтказади. Талаб кўплиги, таклиф ќилинган товар етишмаслиги туфайли нарх ўсиб боради.


Агар нарх 150 сўм бўлса, талаб ќилинган, яъни харидор сотиб оладиган товар миќдори билан таклиф ќилинган товар миќдори тенг бўлади. Бу талаб билан таклифнинг мувозанати дейилади. Бозорда таклиф ќилинган товар миќдори билан талаб миќдори тенг бўлган шароитдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Шу нарх бўлгани Џолда талаб ќилинган товар Џажми миќдорий мувозанатни билдиради.
Талаб ва таклифнинг мувозанатини таЏлил ќилишда асримизнинг йирик иќтисодчиси, Кембриж мактаби намояндаси Альфред Маршалл (1842— 1924) катта роль ўйнаган. Маршалл мувозанатга ваќт нуќтаи назаридан ќараб, уни 3 хил: лаЏзалик, ќисќа муддатли, узоќ муддатли мувозанатга бўлади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling