Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги
Download 0.87 Mb.
|
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 . Ќисќа муддатли мувозанат.
- 3. Узоќ муддатли мувозанат.
1. ЛаЏзалик мувозанат, одатда жу-да ќисќа ваќт давомида, асосан нарх-ни кўтарилиши Џисобига юз беради. Айтайлик, бозорга балиќ олиб келинди, дейлик. Балиќни таклифи ўз-гармаган Џолда унга ўсаётган талаб билан мувозанатга келиши учун нарх шу ќадар тез ўсадики, натижада чекланган миќдордаги балиќ сотиб олишни истаганлар ўртасида таќсимланиб бўлади.
Балиќќа талаб баЏо кўтарилиши 300 сўмга чиќиши билан таклиф ўзгармагани Џолда мувозанатга келади. Лекин бу мувозанат жуда ќисќа муддат давом этади. 2 . Ќисќа муддатли мувозанат. Бун-дай юќори нарх бозорга ќўшимча балиќ келтирилишини раƒбатлантиради. Натижада бозорга илгаригига ќараганда кўп балиќ олиб келинади. Бунинг натижасида нарх пасаяди. Ќисќа муддатли мувозанатда у ёки бу турдаги товар ишлаб чиќаришнинг бор имкониятидан фойдаланиб, кўпайтирилади. Нарх даражаси лаЏзалик мувозанатга ќараганда пастроќ бўлади, лекин унга нисбатан узоќроќ муддат ўзгармайди. 3. Узоќ муддатли мувозанат. Бун-да бозордаги нархга ќараб товар иш-лаб чиќарувчилар мослашадилар. Янги фирмалар, корхоналар вужудга келади. Таклиф янада кўпаяди. Нарх ќисќа муддатли мувозанат нархига ќараганда паст бўлади. Нарх юќори бўлганда талаб ќисќариши, яъни таклиф талабдан анча ортиќча бўлиши, бозор учун табиий бир Џолдир. Талаб, таклиф нархининг ва харид ќобилиятининг ўзгаришига ќараб тебраниб туради. Бу Џаракат талаб билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач, таклиф ва талаб миќдоран ва таркибан бир-бирига мос тушади. Одатда, бир товарга доир талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатга жузъий мувозанат дейилади. Аммо, товарлар дунёси ƒоят бой бўлиб, товарлар бозори ўзаро боƒлиќ ќисмлардан иборат. Ана шу турли товарлар ва хизматларга бўлган талаб ва таклифларнинг Џам миќдор, Џам таркиб жиЏатидан бир-бирига мувофиќ келиши бозор мувозанати дейилади. Ана шундай мувозанатлар бўлмаса, бозор мувозанати издан чиќќан бўлади. Талаб ва таклиф узоќ ваќт бир-биридан ажралиб ќолса, бозор ўзининг меъёридаги Џолатини, ќиёфасини йўќотади. Удан ташќари макроиќтисодий мувозанат борки, у ялпи талаб билан ялпи таклифнинг мувофиќ келишини билдиради(кейинги бўлимда ўрганамиз). Бозор мувозанати талаб ва таклифнинг мутлаќ ва абадийлиги эмас. Бундай Џол умуман олганда, барча товарларга нисбатан ва узоќ даврга хос бўлиши мумкин. Жузъий, яъни айрим товарларга нисбатан мосликнинг бузилиши муќаррар. Чунки, эЏтиёжнинг юксалиши оќибатида янги талаб пайдо бўлади ва у дарЏол ќондирилмайди. Талаб ва таклиф ўзгаради, мувозанат бузилади ва яна ќайтадан ўрнатилади. Бозорда мувозанатга эришиш биринчидан, нархлар орќали амалга оширилади. Нархларнинг ўзгаришига ќараб ишлаб чиќариш Џажми ўзгаради. Нархлар ишлаб чиќариш технологиясини танлашга таъсир этади. Нархлар охир-оќибат даромадлар даражасига кўра ќайси маЏсулот кўпроќ сотиб олинишини Џам белгилайди. Иккинчидан, талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат. Талаб билан таклиф ўртасидаги нисбатни ўзгариб туриши бозор нархларини Џам тебранишига олиб келади. Мана шу тебранишлар орќали шундай нарх белгиланадики, у бозордаги талаб ва таклиф мувозанатига ва охир-оќибат ишлаб чиќариш билан истеъмол ўртасидаги мувозанатга олиб келади. Учинчидан, раќобат кураши. Ћар бир тадбиркор максимал даражада фойда олишга интилади. Бунинг учун бозорга харидоргир товар ишлаб чиќариш керак. Ишлаб чиќарувчилар ўртасида харидорнинг пули учун кураш борадики, бунинг натижасида бозорда тўкинчиликка эришилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling