Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


Бир бутунлик, яхлитлик тамойили


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

1. Бир бутунлик, яхлитлик тамойили. 
Ушбу тамойил икки жиҳатни ўзида акс этти-
ради:
● таълим ва тарбия ҳамда шахс камо-
лоти бирлиги;
● замонавий педагогик технологиянинг 
муайян, қатъий тизимга эгалиги, “тизимли-
лик” тушунчаси бу ўринда ҳам маълум ўқув 
фанини ўқитиш жараёнига, ҳам умумий таъ-
лим жараёнига хосликни англатади.
2.
Асослилик 
(фундаменталлик) 
тамойили. Мазкур тамойил фанларнинг 
ўрганиш объекти, ички моҳияти ва хусуси-
ятларига кўра турли йўналиш (блок)ларга 
бўлиб, ўрганиш афзалликларини ифода этади. 
Ўқув фанлари табиий, ижтимоий ва гумани-
тар фанлар тарзида туркумлаштирилган. Ҳар 
бир ўқув фани “ядро”, “ўзак” саналувчи маъ-
лумот (ахборот)ларга эга бўлиб, ушбу маъ-
лумот (ахборотлар) шахс томонидан фан-
лар асосларининг ўрганилиши, аниқ мута-
хассислик бўйича мустақил билим олиш, 
ўзлаштирилган билимларни кенгайтириб 
бориш йўлида таянч тушунчалар бўлиб хиз-
мат қилади.
Бундай моҳиятли ёндашув маълум 
йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш 
жараёнида фанлараро алоқадорлик хусуси-
ятидан фойдаланиш имконини ҳам беради. 
Ўқув фанларининг муайян йўналишлар тарзда 
бириктирилиши шахс хотирасига нисбатан 
зўриқишни камайтиради, шунингдек, фик-
1
Толипов Ў.Қ., Усмонбоева М.Ҳ. Педагогик технология-
ларнинг татбиқий асослари. – Т.: Фан, 2006. - 98-б.
рлаш қувватини оширади, тафаккурнинг 
юзага келишини таъминлайди.
Моҳиятли ёндашув асослантиришнинг 
муҳим омили саналади. У, шунингдек, табиий, 
ижтимоий ва гуманитар фанларни умумлаш-
тириш тарзидаги синергетик ёндашувни ҳам 
кўзда тутади.
3. Маданиятни англаш (маданий 
ҳаётнинг ривожланишига мувофиқлик) 
тамойили. Мазкур тамойил бугунги кунга 
қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мада-
ниятни англаш тамойили ўқувчиларга ижти-
моий жамиятининг маданий тараққиёти 
даражасидан келиб чиқиб, таълим бери-
лишини назарда тутади. Ўтган асрда таъ-
лим самарадорлигини таъминловчи етакчи 
омил сифатида педагогнинг билим дара-
жаси ва маҳорати эътироф этилган бўлса, 
бугунги 
кунда 
ўқитувчининг 
билими, 
салоҳияти ҳамда маҳоратининг юқори дара-
жада бўлиши билангина муваффақиятларни 
қўлга киритиб бўлмаслиги барчага аён. Маз-
кур ўринда замонавий фан ва техника имко-
ниятлари, хусусан, компьютер, мультимедиа 
воситалари, шунингдек, жамиятнинг ижти-
моий ва иқтисодий тараққиётининг эъти-
борга олиниши муҳим аҳамият касб этади. 
Эндиликда мутахассислар ўз соҳаси ёки 
йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини 
яхши билишлари, бу борадаги назарий 
ва амалий билимларни, муайян фаолият-
ларни бажара олишлари, белгиланган муд-
датда аниқ вазифаларни ҳал этишга улгуриш-
лари ҳамда маълум ютуқларга эриша олиш-
лари лозим.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling