Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

ўқитиш тамойили. Ушбу тамойил қуйидаги 
икки жиҳатни ёритишга хизмат қилади:
1) таълим 
муассасаларининг 
ҳар 
бир 
ўқитувчиси 
ўз 
фани 
соҳасига 
ўқувчи-талабаларни жалб қилган ҳолда 
тадқиқотларни олиб бориши лозим:
2) ўқитувчи таълим технологиясини 
ишлаб чиқади, уни амалиётда синаб кўради, 
кузатади ва тузатишлар киритади, яъни у таъ-
лим жараёнини тадқиқ этади.
Ўқитиш жараёнининг мазкур икки жиҳати 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ўқитувчининг 
касбий ҳамда педагогик маҳоратини оши-
риб боришга ва ўқувчи-талабаларни бўлажак 
мутахассислик фаолиятига пухта тайёрлаш 
учун замин яратади.
6. Таълимнинг узлуксизлиги тамой-
или. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг касбий 
сифатларга эга бўлишлари, мавжуд сифатлар-
нинг ҳаётий фаолият давомида такомилла-
шиб боришини назарда тутади. Шахсга унинг 
бутун умри учун асқотиши мумкин бўлган 
билимларни бериш мумкин эмас, зеро, мав-
жуд билимлар ҳар беш-ўн йил мобайнида 
ўзгариб, мазмунан бойиб боради. Демак, 
мазкур тамойил ўқитувчининг ўз фаолиятида 
мустақил таълимни ташкил этишга эътибор 
бериши, педагог етакчилигини таъминлаган 
таълимдан ўқувчи-талабаларнинг мустақил 
билим олишлари учун шарт-шароитлар яра-
тиб беришни ифодалайди.
7. Фаолиятли ёндашув тамойили наза-
рия ва амалиётнинг дидактик боғлиқлигига 
асосланади. Дидактика назариясида билим
тушунчаси қуйидаги икки хил маънода 
изоҳланади:
a) ўқувчи-талабалар ўзлаштириши лозим 
бўлган билимлар;
b) улар томонидан ўзлаштирилиб, ама-
лий фаолият жараёнида қўлланиладиган, 
шахсий тажрибага айланган билимлар.
Билимлар фаолият юритиш жараёнида-
гина мустаҳкамланади, шу сабабли ўқувчи-
талабаларда назарий билимларни амалда 
қўллай олиш иқтидорини тарбиялаш лозим. 
Амалиётда татбиқига эга бўлмаган билимлар 
тез орада унутилиб юборилади.
Шундай қилиб, педагогик технологиялар-
нинг асосий тамойиллари, яъни, дастлабки 
қоидалари ана шулардан иборат. Уларга амал 
қилган ҳолда педагогик фаолиятни ташкил 
этиш ўқитувчининг педагогик маҳоратининг 
ошиб бориши, ўқувчи-талабаларнинг ақлий 
ва ахлоқий сифатларни эгаллашлари, шунинг-
дек, уларда шахсий тажрибаларнинг ҳосил 
бўлишига замин яратади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, педа-
гогик технологияларни таълим жараёнига 
жорий қилиш, айниқса хорижий давлатлар-
даги педагогик технологиялар тажрибала-
ридан фойдаланган ҳолда тизимлаштирил-
ган таълим жараёнининг замонавий педаго-
гик технология тизимини вужудга келтириш 
борасидаги амалга ошириладиган ишларни 
умумлаштириш ва ҳаётда қўллаш учун 
қуйидаги тадбирларга амал қилиш мақсадга 
мувофиқдир: 
1. Таълим 
жараёни 
иштирокчи-
лари – ўқитувчи (педагог) ва ўқувчи - талаба-
лар ўртасида: ўқув режасини ишлаб чиқиш, 
44
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling