Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


мақсадига эришиш ва кутилган нати-


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

мақсадига эришиш ва кутилган нати-
жани қўлга киритишга қаратилган ама-
лий ҳаракатларнинг изчил, тизимли, 
босқичма-босқич амалга оширилишини 
ифодалашга хизмат қилади. 
Мақсадга 
йўналтирилганлик, 
жараён 
натижаларининг ташхисли текшируви ўқув 
жараёнининг барча қирраларини қайта 
ишлаб чиқиш даврига мужассамлашти-
риш имконини яратади. У асосан ўз ичига 
қуйидагиларни олади
2
:
– таълимий мақсаднинг қўйилиши;
– умумий мақсаддан аниқ мақсадга 
ўтиш;
– ўқувчи-талабаларнинг 
ўзлаштириш 
кўрсаткичларига эътибор қаратиш;
– ўқув машғулотларида бажариладиган 
топшириқлар ва мунозараларда фаоллик;
– натижани баҳолаш.
Ўқув мақсадларининг тўлиқ стандартлаш-
тирилишининг меъёри қуйидагича бўлиши 
мумкин:
а) юқори, аммо мутлақ эмас;
б) мутлақ.
Биринчи ҳолатда мақсаднинг муракка-
блиги туфайли уни тўлиқ кузатувчан хатти-
ҳаракатлар турига айлантириш имконини 
бермайди, давр тўлалигича қайта ишлаб 
чиқилмайди. Иккинчи ҳолатда конвейерли 
жараён бўлган таълимнинг репродуктив тури 
билан иш юритилади.
Ўқув жараёнининг барча босқичларида 
бутун 
тизимнинг 
асосий 
технологик 
жиҳати – ўқув жараёнининг сўнгги натижала-
рига йўналтирилганлигини кузатиш мумкин.
Умумий кўринишда педагогик технология 
таркибига қуйидагилар киради
3
:
2
Муаллиф тадқиқотлари асосида.
3
Очилов М. Янги педагогик технологиялар. – Қарши: 
Насаф, 2000. - 79 б. 
39
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
● идентификацияланган ўқув мақсад-
лари ни ишлаб чиқиш;
● ўқув мақсадлари таксономияси;
● ўқув мақсадларини назорат (тест) 
топшириқларига айлантириш;
● мақсадга эришиш усуллари;
● эришилган 
ўқув 
мақсадларини 
баҳолаш.
Замонавий педагогик технологиялар-
нинг психологик-педагогик нуқтаи назар-
дан такомиллашувининг асосий йўналишлари 
қуйидагилар билан ифодаланади
1
:
– ўқувчи-талабанинг 
ёдлашдан 
эслаб қолиш функциясига ўтиши, яъни 
ўзлаштирилганини 
ишлатиш 
имконини 
берувчи ақлий ривожланиш жараёнига 
ўтиши;
– ўртача 
ўқувчи-талабага 
йўналтирилганликдан 
ўқитишнинг 
табақалашган ва индивидуаллаштирилган 
дастурларига ўтиш;
– ўқувчи-талабанинг ташқи мотивация-
сидан ички маънавий тартибга ўтиш.
Педагогик технологияни тушунишнинг 
асосий йўли аниқ белгиланган мақсадларга 
қаратилганлик, таълим олувчи билан мун-
тазам ўзаро алоқани ўрнатишдир. Ўзаро 
алоқа педагогик технология асосини таш-
кил қилиб, ўқув жараёнини тўлиқ қамраб 
олади. Ўқитувчи (педагог) ўз олдига ўқувчи-
талабалар ўқув материалининг мазмунини 
тушуниб, ўзлаштириб, маълум билимларни 
эгаллаб, амалиётда қўллашга ўргансин деган 
мақсадни қўяди. Педагогик мақсадга эриш-
ганлик ёки эришмаганликни билишнинг аниқ 
воситалари бўлгандагина, ўқитувчи (педагог) 
ўзининг меҳнати самарали эканлигига ва тан-
лаган методлари мақсадга мувофиқлигига ёки 
аксинча, самарасиз эканлигига ишонч ҳосил 
қилиши мумкин.
М.В. Кларин фикри
2
бўйича ўқитувчи 
(педагог)лар томонидан мақсадларни белги-
лашнинг ўзига хос усуллари қуйидагича:
1. Ўқув материалининг режасидан келиб 
чиқиб, мақсадни белгилаш.
1
Муаллиф тадқиқотлари асосида.
2
Кларин В.М. Педагогическая технология в учебном 
процессе. - М.: Знание, 1989.
2. Мақсадни ўқитувчи (педагог) фаолияти 
орқали аниқлаш.
3. Ўқувчи-талабанинг интеллектуал, эмо-
ционал, шахсий ривожланиш ички жараён-
лари ва қонуниятлари орқали ўқув мақсадини 
қўйиш.
Ўқитишнинг 
мақсади 
таълим 
маз-
муни, ўқитувчи (педагог)нинг ёки ўқувчи-
талабанинг фаолияти орқали белгилаш таъ-
лимда кутилаётган натижалар ҳақида аниқ 
таассуротга эга бўлишга имкон бермайди.
Умуман олганда, таълим жараёнида вази-
фаларни ўлчаш, аниқлаш, ўқитишни қайта 
такрорлаш имконига эга бўлиш учун ҳар бир 
мақсадга эришиш мезонини билиш керак, 
яъни таълим мақсади шундай қўйилиши 
керакки, унга эришганлик ҳақида аниқ хулоса 
чиқариш мумкин бўлсин.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling