Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил
Download 285.4 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий муаммонинг қўйилиши.
Мавзунинг долзарблиги. Таълимнинг
барча бўғинларини шундай ташкил этиш керакки, у ёшларга чуқур ва асосли билим бериш билан бирга кенг қамровли фик- рлашга ўргатсин. Таълим жараёнида талабада мустақил билим олиш эҳтиёжи шаклланиб бориши ҳозирги куннинг талабидир. Педаго- гик амалиёт ва тадқиқотларда қатор иш усул- лари қўллаб кўрилди. Таълимни муаммоли ташкил этиш, таълимда ўқувчиларни фаол- лаштириш, ҳамкорлик педагогикаси, таянч сўзларига асосланиш, таълимни оптималлаш- тириш ва бошқалар тажрибадан ўтди. Лекин бу педагогик воситалар айрим ўқитувчиларда самарали натижа берса ҳам, уни оммавий йўсинда таълим тизимига киритиб бўлмади. Педагогик технологиянинг асосий моҳияти талабаларни қизиқтириб ўқитиш ва билим- ларни тўлиқ ўзлаштиришга эришишдир. Таъ- лимда берилаётган билимларни талабалар- нинг кўпчилик қисми пухта ўзлаштириши педагогик технология жорий этилишининг асосий мақсади ҳисобланади. Янги муносабатларнинг ўзига хос жиҳати анъанавий таълимдагидан фарқ қилиб, ўқувчи-талабаларнинг мустақиллиги ва ўқув фаолиятини тақиқламасдан, балки белги- ланган мақсадга йўналтириш, уларни фаоли- ятга онгли равишда йўллаш, бирор-бир фао- лиятни буйруқ орқали амалга оширмасдан, балки самарали ташкил этиш орқали ўқувчи- талабаларда фан асосларини ўрганишга бўлган қизиқишларини орттириш, ўқув фао- лиятини ҳамкорликда ташкил этиш, шахснинг эҳтиёжи, қизиқиши ва имкониятларини чега- раламасдан эркин танлаш ҳуқуқини бериш долзарб саналади. Илмий муаммонинг қўйилиши. Педаго- гик технологиянинг моҳияти шу билан белги- ланадики, у доимий икки томонлама алоқага таянган ҳолда қўйилган аниқ мақсадларга эришишни кафолатлайди. Айни шу сабабли мақсадларни қўйиш технологияси педагогик технологиянинг бош омилига айланади. Педагогик технология натижа- нинг аниқлигини ва уни олдиндан айтиб бўлмаслигини, унга эришиш йўлларини англаб етишни назарда тутади. Технологик ёндашув деганда тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш технологиясига ўхшаш) олиш учун ишлаб чиқариш жараён- ларида қўлланиладиган жараён тушунилиб, 37 ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling