Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

Мақоланинг мақсади таълимнинг барча 
бўғинларини замонавий технологик ёндашув 
асосида ташкил этиш бўйича зарур фикрлар 
ва таклифларни илгари суриш, ёшларга чуқур 
ва асосли билим бериш билан бирга кенг 
қамровли фикрлашга ўргатиш, таълим жара-
ёнида ўқувчи-талабаларда мустақил билим 
олиш қобилиятини шакллантириш, таълимни 
6
Ходжабоев А.Р., Хусанов И. Касбий таълим методоло-
гияси. - Т.: Фан ва технология, 2007. - 192 б.
7
Рахимов З.Т. Талабалар ўқув-билиш фаолиятини 
инновацион ёндашув асосида ривожлантириш меха-
низми. Монография. - Тошкент: «Ворис» нашриёти, 
2019. - 112 б.
8
Рахимов З.Т., Элчаев З.А. Педагогические и психоло-
гические опыты в практике применения педагогических 
технологий. // Издательство «Проблемы науки» журнал 
“Вестник науки и образования”, 2020. № 10 (88). часть 
1. - С.69-75.
38
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
инновацион технологиялар асосида ташкил 
қилиш, таълимда ўқувчи-талабаларни фаол-
лаштириш, замонавий технологик ёндашув 
тамойилларига асосланган ҳолда таълимни 
оптималлаштириш.
Асосий қисм. Таълим – жамиятни ислоҳ 
қилиш ва уни ташқи дунё учун янада очиқ 
ҳамда янги технология ва билимларга 
йўналтирилган жамиятга айлантиришнинг 
асосий омилидир
1
. Таълимда замонавий 
дидактика ва таълим таркибларининг сама-
радорлигини ошириш, янги ғоя ва технологи-
яларнинг илмий ишлаб чиқилиши ва амалий 
асосланишига ўтилмоқда. Бунда ҳар хил педа-
гогик тизим билан ўқитиш технологиялари 
ўртасида боғлиқлик, амалиётда давлат таълим 
тизимининг янги шаклларининг апробацияси, 
ҳозирги замон шароитида ўтмишнинг педаго-
гик тизимларини қўллаш муҳим ҳисобланади. 
Таълим-тарбия жараёни бутун машғулот 
давомида 
ўқувчи-талаба 
фаоллиги 
ва қизиқувчанлигини мунтазам равишда 
уйғотиб бориш мақсадини кўзда тутади. Ўқув 
омилларини яратишга асосланган педаго-
гик технология ўқувчи-талабаларни тезкор-
лик билан ўқув ёки ўқув ишлаб чиқариш фао-
лиятига жалб қилиш имконини беради. Акс 
ҳолда, заиф, етарли даражада тушунарли 
бўлмаган ёки аниқ натижани кўзланмаган 
топшириқлар машғулотнинг самарасиз якун-
ланишига олиб келади. Бундай ҳолатлар 
кўпинча ўқитувчининг талабага нисба-
тан салбий муносабатда бўлишига олиб 
келади. Натижа ўқувчи-талабада ортиқча 
ҳиссиётларга берилиш, ўқув фаолиятига 
ундовчи рағбатининг пасайиши, ўқишдан 
безиши, ўқув предмети ва ўқитувчига нис-
батан салбий муносабатда бўлишига сабаб 
бўлади. Ўқитувчи ва ўқувчи-талаба орасидаги 
муносабат инсонпарварлик мезонлари асо-
сида ташкил этилиб, нохуш ҳиссиётларни бар-
тараф этишга йўналтирилиши лозим. Педа-
гогик муносабатда эришилган ютуқлардан 
завқланиш, ўқув фаолиятига чанқоқлик билан 
1
Рахимов З.Т. Педагогик компетентлик таълим жара-
ёни ривожланишининг муҳим омили сифатида. // “Замо-
навий таълим” илмий-амалий оммабоп журнали, 2019 
йил № 7-сон. - 3-8-б.
интилиш биргаликдаги ижодий мулоқотга 
чорлаши керак. Таълим жараёнида ўқувчи-
талаба шахсига нисбатан ҳурматсизлик билан 
ёндашилганда кўзда тутилган талабчанликка, 
айниқса, онгли интизомни ўрнатишга эришиш 
мумкин эмас.
Ўз моҳиятига кўра “педагогик техноло-
гия” тушунчаси аниқ белгиланган ўқув 

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling