Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
қўйилган мақсадларга эришишда кутилган 
натижаларни кафолатлайдиган ҳолат тушуни-
лади
1
. Л.В.Голишнинг фикрича
2
, агар методни 
билиш йўли, тадқиқот йўли ёки бирор фаоли-
ятдаги маълум амалиёт ва назарий билимлар 
соҳасини эгаллашни ҳаракатлар, операция-
лар, усуллар мажмуаси деб тушунсак, педа-
гогик технология маълум маънода таълим-
тарбия жараёнларида зарур натижаларга 
эришиш назарда тутилади.
Педагогик 
технологиянинг 
асосий 
мақсади ўқувчи-талаба шахсни шаклланти-
ришда муҳим омил бўлган педагогик жара-
ённи такомиллаштириш, инсонпарварлаш-
тириш, ўқувчи-талабанинг мустақиллигини 
таъминлаш, ўқитиш жараёнида техник воси-
талар имкониятларидан самарали фойда-
ланишга эришишдан иборат
3
. Педагог олим 
М.Очиловнинг таъкидлашича – педагогик 
технология усули таркибий қисмига таълим-
нинг умумий мақсадлари (ўқитувчи ва тала-
банинг мақсадлари) ни ишлаб чиқиш, таълим 
мақсадларини назорат (тест) топшириқларига 
ўтказиш, мақсадга эришиш усуллари киради
4
.
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат-
ларни ифодаловчи ҳамкорлик педагогика-
сига таяниб, талабаларнинг биргаликда таъ-
лим олишлари амалга оширилади. Талаба-
ларни ҳамкорликда таълим олишлари, таъ-
лим жараёнларини лойиҳалаштириш, талаба-
лар билан ишлашни лойиҳалаштириш каби-
лар замонавий педагогик технологияларнинг 
асосий методлари ҳисобланади
5
. 
Ўқув-тарбия жараёнида вужудга кел-
ган янги педагогик муносабатлар мазкур 
жараёнда замонавий педагогик техноло-
1
Муслимов Н.А., Рахимов З.Т., Хўжаев А.А., Қодиров 
Ҳ.Ш. Таълим технологиялари. Дарслик. – Тошкент: 
“Ворис” нашриёти, 2019. - 568 б.
2
Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик техноло-
гияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш. - Т.: 
Иқтисодиёт, 2011. – 208 б.
3
Рахимов З.Т., Муслимов Ш.Н., Имомов М.П., Кел-
диёрова М.Ғ. Педагогик технологиялар. Ўқув 
қўлланма. – Тошкент: “Фан ва технологиялар” нашриёти, 
2021. - 192 б.
4
Очилов М. Янги педагогик технологиялар. – Қарши: 
Насаф, 2000. - 79 б.
5
Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педаго-
гик маҳорат. – Т.: Фан, 2006. - 46-б.
гияларни қўллашни тақозо этади. Педаго-
гика фани ва амалиётида турли хил ёндашув-
лар қўлланилади. Улар оғзаки-кўргазмали, 
тадқиқий, изланувчан, тизимли, функционал, 
комплекс, технологик, фаолиятли ёндашув-
лардир
6
.
Ўқув-тарбия жараёнига замонавий педа-
гогик технологияларни жорий қилиш педа-
гогдан ижобий ишлашни талаб этади
7
. Педа-
гог ўзида унга ёрдам берувчи ташқи имкони-
ятлар, яъни, назарий-амалий, ўқув қуроллари 
ва воситалари мавжудлиги ҳақида тўлиқ 
маълумотларга эга бўлиши керак
8
. Педа-
гог ўзидаги мавжуд маълумот ва имконият-
лар асосида қаралаётган таълим йўналиши 
бўйича маълумотлар ҳамда илғор ўқитиш 
услубларини кўзлаган мақсадга йўналтириш 
қобилиятига эга бўлиши лозим.
Таълимда педагогик технологиянинг зару-
рати, технологик ёндашув, аниқ мақсадга 
йўналтирилганлик, жараён натижалари-
нинг ташхислаш, ўқув жараёни лойиҳалашда 
барча қирраларини қайта ишлаб чиқиш, 
қулайликни мужассамлаштириш, замонавий 
педагогик технологияларнинг психологик-
педагогик нуқтаи назардан такомиллашти-
риш, таълим жараёнига технологик ёнда-
шув шартлари, таълим жараёнига технологик 
ёндашувнинг асосий тамойиллари юзасидан 
келтирилган ғоялар мақоланинг илгари сури-
лаётган илмий муаммоларини ташкил қилади.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling