Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


Таълим жараёнида технологик ёнда-


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

Таълим жараёнида технологик ёнда-
шувнинг асосий тамойиллари. Маълумки, 
замонавий педагогик технологиялар таъ-
лимни ривожлантирувчи тамойилларига 
асосланган бўлиб, ўқувчи-талаба шахсини 
тарбиялашга йўналтирилмоғи лозим. Педа-
гогик технология назариясининг марказида 
таълим жараёнининг раҳбари, айни вақтда, 
ушбу жараённинг ҳам субъекти, ҳам объ-
екти бўлган ўқитувчи ва ўқувчи-талабалар 
турадилар. Шундай экан, ушбу субъект-
лар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро 
мулоқот, уларнинг бир-бирларига нисбатан 
кўрсатадиган акс таъсиридан энг замонавий 
педагогик технологиялар талабларига жавоб 
бера олиши зарур. Бунинг учун ўқитувчи, 
энг аввало, таълим-тарбия жараёнини таш-
кил этишга нисбатан қўйилувчи талаблар, 
таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамой-
иллари, йўллари, ўқувчи-талабани ақлий 
ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга 
хизмат қилувчи усуллар, у билан ҳамкорлик 
қилиш, уни ўқиш ва ўрганишга йўналтириш, 
ўқувчи-талаба шахси фаолиятини тўғри таш-
кил этиш, улар билан мулоқотга киришиш, 
педагогик фаолиятни ташкил этиш жараё-
нида юзага келувчи муаммо ва келишмовчи-
ликларни биргаликда бартараф этиш, ауди-
торияда ижодий, ишчанлик муҳитини ҳосил 
1
Толипов Ў.Қ., Усмонбоева М.Ҳ. Педагогик технологи-
яларнинг татбиқий асослари. – Т.: Фан, 2006. - 58-63 – 
бетлар.
42
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
қилиш, ўқувчи-талаба фаолиятини аниқ 
ва тўғри баҳолашга имкон берувчи методлар 
билан қуролланган бўлиши лозим.
Замонавий педагогик технологияларнинг 
асосий тамойиллари ва уларнинг моҳиятини 
билиш мазкур жараён борасида аниқ тасав-
вурга эга бўлишимизга имкон яратади. Шу 
боис биз қуйидаги замонавий педагогик тех-
нологияларнинг асосий тамойиллари ва улар-
нинг моҳияти хусусида сўз юритмоқчимиз.
Замонавий педагогик технологиялар уму-
мий дидактик тамойилларга эга бўлиши 
билан бирга, қуйидаги айнан ўзигагина хос 
бўлган тамойилларга ҳам эгадир
1
:

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling