Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


-расм. Таълим жараёнига технологик ёндашувнинг асосий шартлари


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

1-расм. Таълим жараёнига технологик ёндашувнинг асосий шартлари.
41
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
● ўз-ўзини назорат қилиш, баҳолаш 
сифатларини шакллантириш.
Таълим жараёнининг мақсади ДТC, 
ўқув режаси дастури, шунингдек, дарс-
лик, қўлланмаларда белгилаб берилган 
муайян мавзу ҳамда фан (ёки курс)нинг ўзига 
хос жиҳатлари, мавжуд педагогик шарт-
шароитлари, ўқувчи-талабаларнинг ёш, пси-
хологик хусусиятлари, уларнинг ҳаётий 
эҳтиёжи ва қизиқишлари, таълим берувчи-
нинг билим ва малака даражаси, дунёқараши, 
ижодкорлигини, вазиятни баҳолай ҳамда унга 
мувофиқ тезкор ҳаракат қила олиш лаёқати 
ва ҳоказо омилларни инобатга олиш асосида 
белгиланади.
Ўқув жараёнининг мақсади ташхисли 
равишда аниқ-равшан белгиланиши лозим. 
Таълим мақсадининг бундай белгиланиши 
маълум ва амал қилинган вақтда дидактик 
жараённи ташкил қилиш ва амалга ошириш 
даражаси юзасидан хулоса чиқариш имкони-
ятини яратади.
Мақсаднинг 
ташхисли 
белгиланиши 
қуйидаги ҳолатлар билан тавсифланади:
– шахсда шакллантирилган маънавий-
ахлоқий сифатлар ҳамда ақлий салоҳият шу 
даражада аниқ ва равшан кафолатланадики, 
натижада уларни шахснинг ҳар қандай истал-
ган, вазиятгача бўлган вақт оралиғида шак-
ллантирилган сифатларидан осонлик билан 
фарқлаш мумкин бўлади;
– шахснинг ташхисланган маънавий-
ахлоқий ҳамда ақлий сифатларининг шак-
лланганлик даражасини ҳаққоний назорат 
қилишга йўналтирилган аниқ усул мавжуд 
бўлади;
– шахснинг ташхисланган сифатларини 
аниқлаш юзасидан олиб борилган назорат 
натижалари асосида унинг самарадорлигини 
аниқлаш мумкин бўлади;
– ўлчов мезонлари асосида муайян 
билим, кўникма ва малакаларнинг сифатини 
баҳолаш кўрсаткичлари мавжуд бўлади.
Демак, таълим жараёнининг мақсади 
ижтимоий 
буюртма 
мазмуни 
ҳамда 
ўқувчи – талаба шахси моделларининг ўзаро 
мувофиқлиги асосида кечади.
Босқичли даражада таълим мақсадини 
шакллантириш долзарб даражадаги мақсад 
муайян таълимий тайёргарлик босқичлари 
бўйича тақсимлаб чиқилади. Таълим тизими-
нинг яхлит ҳолда касбга йўналтирилганлиги 
сабабли ўқувчи-талаба шахсининг модели 
унинг объекти бўлиб қолади. Таълим жара-
ёнида шахснинг ёш кўрсаткичлари, табиий 
унинг шаклланиш босқичларига мос равишда 
асосий мақсаддан келиб чиқиб, даражала-
нади.
Шундай қилиб, таълим жараёнининг маз-
муни шахсга таълим бериш, уни тарбия-
лаш ва ривожлантириш каби вазифаларнинг 
ижобий ҳал этилишини таъминлашга хизмат 
қилади
1
.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling