Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


YANGIBOYEV K.N. MODERN TECHNOLOGICAL APPROACH TO THE EDUCATIONAL


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

YANGIBOYEV K.N. MODERN TECHNOLOGICAL APPROACH TO THE EDUCATIONAL 
PROCESS AS A NECESSARY FACTOR
The article interprets the issues of Organization of education’s all parts on the technological 
approach’s basis, teaching young people thorough deep knowledge, formation of the ability to 
independent obtain of knowledge in the educational process, Organization of education on the 
basis of innovative technologies, activation of students in education, optimization of Education 
based on the principles of technological approach.
Key words and concepts: technological approach, educational technology, educational process, 
content of technological approach, principles of technological approach, education, school-
students, quality, process, result, formation.
36
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
Кириш. Ўзбекистонда янги ижтимоий муно-
сабатларнинг шаклланиши, таълимнинг дунё 
таълим тизимига интеграциялашуви, демо-
кратиялаш ва тараққий эттириш жараёнла-
рининг ривожланиши таълим жараёнида 
инновацион таълим технологияларидан кенг 
кўламда фойдаланиш ҳамда янгича ёндашув 
зарурлигини тақозо этмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда жаҳон 
миқёсидаги каби таълим жараёнида тех-
нологик ёндашувлар амалга оширилмоқда. 
Бу жараён билан бир вақтда педаго-
гик ўқув-тарбия жараёнининг назарияси 
ва амалиётида сезиларли ўзгаришлар содир 
бўлмоқда. Таълимдаги ёндашувлар таркиби 
ўзгармоқда ва кун сайин замонавий ёнда-
шувлардан фойдаланиш юзага келмоқда. Таъ-
лим тизими янги ахборотлар билан ишлаш 
қобилияти ижодий ечимининг таълим дасту-
рини индивидуаллаштиришга қаратилиши 
билан бойитилмоқда. Таълим жараёни-
нинг муҳим таркиби бўлиб, ўқувчи-талаба 
билан ўқитувчининг шахсга йўналтирилган 
ўзаро муносабатлари ҳисобланади. Таълим 
жараёни ниҳоятда мураккаб. Таълим сама-
радорлиги педагог ва ўқувчи-талаба фаол-
лигига, таълим воситаларининг мавжудли-
гига, таълим жараёнининг ташкилий, илмий, 
методик мукаммаллигига, жамиятда илмли 
кишиларга бўлган эҳтиёжга ва бошқа ҳали 
аниқланмаган омилларга боғлиқ. Жамият 
ўзининг 
ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий 
эҳтиёжлари асосида таълим самарадорлиги 
юқори бўлишини талаб этади.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига 
асосланган иқтисодий тузилмалар ярати-
лаётган ҳозирги кунда кенг, чуқур билимли 
ва билимларни амалда қўллай оладиган шах-
сларга талаб кучайиб бормоқда. Билимдон 
ва тадбиркор, ижтимоий фаол шахс жамият 
ҳаётида, меҳнатда ўзининг ўрнини топади. 
Бундай фаоллик вужудга келиши учун билим-
дон ва ҳаракатчан, миллий истиқлол ғоясига 
содиқ бўлган шахсни шакллантириш керак.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling