Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Меровинглар ҳокимиятининг заифлашуви


Download 0.98 Mb.
bet29/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Меровинглар ҳокимиятининг заифлашуви. «Ялқов қироллар».Катта ep эгалигининг ўсиши ва шу билан бирга қирол ерларининг камайиб бориши ҳамда илгари фақат қиролнинг ўзигагина тобе бўлиб, унга асосий ҳарбий ресурслар бериб келган эркин деҳқонларининг хийла қисмининг йўқ бўлиши натижасида қирол хокимияти тушкунликка учради. Меровинглар династияси деб ном чиқарган Хлодвиг династияси ўзаро урушлар натижасиди ҳам заифлашди. Бу ўзаро урушларнинг қандай характерда бўлганлиги Хлодвигнинг невара ва эваралари ўртасида бўлган, қирқ йиллик урушдан жуда очиқ маълумдир. Бу уруш VIacpнинг б0-йиллари охиридан то б13 йилгача давом этди. Династиянинг икки авлоди ўртасида бўлган бу даҳшатли ва қонли, курашда икки қиролича айниқса катта роль ўйнади: бири Австpaзия қироли Сугибертнинг хотини Брунгильда, иккинчиси Нейстрия қироли Хильперикнинг хотини Фредегонда эди. Брунгильда (У аслида Вестгот маликаси эди) қирол хонадонидаги ўнта шаҳзодани ўлдиртирди, рақиби Фредегонда ва ўз эри Сугибрет ўлгандан кейин, дастлаб ўғли нoмидан, кейин неваралари номидан юртни ўзи идора қилди, ахир ўзига қарши қўзғолон қилган Австразия зодагонлари томонидан ўлдирилди.
613 йилда бутун корoлликда ҳокимият Хильперик ва Фредегонданинг ўғли Хлотар II га ўтди. Хлотар б14 йилда фармон чиқариб ердор аристократиянинг ўзаро урушлар вақтида олган поместьеларини ўша аристократия ихтиёрида қолдириш мажбуриятини ўз устига олди ва графларни (округ ҳокимларини) фақат маҳаллий ep эгалари орасидан тайинлашга ваъда берди. Шундай қилиб, ердор аристократия Меровинглар ҳонадонига мансуб бўлган қиролларнинг ўзapo урушларидан ўз манфаатлари учун тўла фойдаланди.
Хлотар II ҳокимияти кучли ҳокимият бўлмади. Қирол ҳокимиятининг эътибори Хлотар II ни ўғли Дагобер замонида (б29-б39) бирмунча ошди. Дагобер франклар давлатининг шарқдаги чегараларипи кенгайтиришга уриниб, славянларга қарши юришлар қилди. Лекин У ўлгандан кейин шундай бир давр бошландики, 639 йил билан 751 йил ўртасидаги бутун бир даврии ўша вақтдаги кишиларнинг ўзлари ҳам «ялков қироллар» даври деб атадилар. VII—VIII асрлардаги Меровинглар фақат номигагина қироль бўлиб, улар қўлида хақиқий хокимият йўқ эди. Улар қўлида қироль ерларининг озгина қисмигина қолган эди. Бутун маъмурий, суд ва харбий хокимиятни махаллий магнатлар тортиб олди. Нейстрия, Бургундия ва Австразияда энг зодагон хонадонлар етишиб чииб, булар ўз юртларида қироль майордомлари сифатида бутун хокимиятни ўз қўллаpига олдилaр. Бир вақтларда, яъни дастлабки Меровинглар даврида қироль сaройида эшик оғаси лавозимида ишлаган киши майoрдом (сўзма-сўз маъноси: «хонадон оғаси», яъни сарой бошлиғи деб аталар эди. Энди эсa майордомлик ҳақиқатда парчаланиб кетган Франк давлатининг айрим бўлакларининг хар бирида жорий этилган энг юқори маъмурий мансаб бўлиб қолди.
Дастлаб уч майордомдан энг кучлиги Нейстрия майордоми эди. У Бургундия майордомини ҳам ўзига бўйсундирди, лекии Нейстрия майордоми тез вақт ичида кучлироқ бўлган бошқа бир майордомнинг Австразия майордомининг қаршилигига учради. Шарқий франк майордомининг аҳволи қулайроқ эди. Австразия мaйордомлари кўп сонли харбий кучга таяниш имконига эга бўлдилар, бу харбий кучнинг бир қисми бУ ерда ҳали сақланиб турган эркин деҳқонлардан иборaт эди. Шу билан бирга Австразияда зодагонлар бирмунча кучсиз бўлиб, улар ўз герцогининг— майордомининг бошчилигига бўйсунишга мажбур эдилар. Нейстрияда эса, аксинча, кўпгина йирик феодал хонадонлари бир – бири билан рақобат қилмокда эди. Охири, Австразиянинг Пипинлар хонадонидан чиққан майордом герцог Пипин II геристальский б87 йилда Тeртри ёнида бўлган жангда рақиби Нейстрия майордомини тор-мор қилиб, шу вақтдан бошлаб бутун қиролликни бир ўзи идорa қила бошлади. Аммо, шу билан бирга, у Меровинг қиролларининг номигина қолган хокимиятни сақлаб келди. Ҳақиқатда эса Пипин геристальский янги династияни бошлаб берган эди, бу династия кейинча унинг энг машҳур намояндаси бўлган Карл Буюк номи билан аталган Каролинглар династияси деб аталди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling