Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


VIII-x асрларда франк давлати. Каролингларнинг идора қила бошлаши


Download 0.98 Mb.
bet30/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

VIII-x асрларда франк давлати. Каролингларнинг идора қила бошлаши.
VII асрнинг охири — VIII асрнинг бошларида Франк давлати бутунлай парчаланиб кетди. Пипин Геристальскийнинг ғалаба қозонган бўлишига қарамай, Нейстрия ва Бургундия магнатлари хали ҳам ўзларини марказий хокимиятга У қадар қарам эмас, деб ҳис қилар эдилар. Аквитания қиролликдан тамоман ажралиб ва Австразия герцоги Аквитаниянинг ҳокимиятини тан олмади. Рейннинг нариги томонидаги қабилалар—аллеманлар, фризлар, сакслар ва баварлар ҳaм ажралиб чиқди. Жануби-Ғарбда араблар хавф туғдира бошладилар, ҳатто VIII асрнинг 20- ва 30- йилларида бутун Франк давлати араблаp томонидан тўғридан-тўғри босиб олиниш хавфи остида қолди. Лекин янги династия ана шундай оғир бир шароитда қиролликнинг ҳарбий кучларини қайтадан ташкил этиб, ташқи душманга зарба беришга муваффақ бўлди. Бу династия янада феодаллашган зодагoнларнинг таъсирини чеклаш ҳамда ўрта ва майда ҳарбий хизматчиларга суяниб туриб, қиролликни бир қадаp, марказлаштиришга ҳаракат қилди.
Карл Мaртелл ва унииг арабларга қарши кураши. Пипин Геристальскийнинг ўғли Карл Мартелл («Тўқмоқ») майордом- герцог сифатида 715 йилдан 741 йилгача идора қилди. У ғайратли ва истеъдодли лашкарбоши эди. Австразиянннг ўрта ва майда эгаларидан ибopaт бўлган ўз дружиначиларига сУяниб туриб, у Нейстрия аристократиясининг оппозициясини ўзил- кесил тор-мор қилди, сўнгра фризлар, сaкслар, аллеманлар ва баварларга қарши муваффакиятли юришлар қилиб, Рейннипг нариги томонидa франк давлатини тиклади. Бу қабилаларнинг ҳаммаси франкларга яна хирож тўлайдиган бўлди.
Франклариннг Карл Мартелл томонидан такомиллаштирилган янги қўшини (яхши қуролланган, қисман профессионал отлиқ аскарлар ташкил қилинган эди, пиёда аскapлар ҳaм ўз аҳамиятини қисман сақлаб қолган эди) араблар билан бўлган тўқнашишда жуда яхши иш кўрсатди.
732 йилда Испания аpаблари галлияга катта юриш қилдилaр. Араблар саркардаси Абдураҳмон Аквитанияга кирди ва уни вайрон қилиб, Парижга бopадиган эски Рим йўли билан шимолга қараб юриш қилди. Карл Мартелл ўз қўшини билaн Пуатьега яқин жойда арабларга рўпара бўлди; шу ерда 732 йил октябридa илк ўрта acp Европасида жуда катта жaнглардан бири бўлди. Жанг уч кун давом этди. Икки томон ҳaм бўш келмади. Жангнинг учинчи куни Абдураҳмон ўлдирилди, араблар эса франкларга жуда бой обозлар қолдириб, кечаси чекина бошладилар. Бу жангда эришган ғалабаси учун ҳaм майордом-герцог «тўқмоқ» деган лақаб олди. Аpаблар худди Пиреней тоғларигача сиқиб олиб борилди. Беш йилдан кейин араблар жанубий галлияни босиб олишга яна уриниб кўрдилар. Лекин Карл Мартел л уларни иккинчи марта яна тор-мор қилди.
Пуатье ёнидаги жангнинг энг биринчи сиёсий оқибати шу бўлдики, Карл Маpтелл ҳарбий ислоҳот(реформа) қилди. Харбий ишда отлиққўшин ўзил-кесил равишда асосий ўрин тутадиган бўлиб қолди (илгари эcа, қадимги германларнинг ҳаммасида бўлгани каби, франкларда ҳaм асосий куч пиёда аскарлар эди). Яхши қуролланган ва от устида узоқ-узоқ юришлар қилишга қобил бўлган отлиқ аскарлар янги франк қўшинининг асосий кучига айланди.
Табиий, энди бундай қўшиннинг хонавайрон бўлган ва илгариги мустақиллигидан маҳрум қилинган деҳқонлардан тузилиши мумкин эмас эди. Шундай қилиб, Карл Мартеллнинг ислоҳоти натижасида деҳқонларнинг кўпчилиги ҳарбий хизматдан четлаштирилди. Бу янги профессионал отлиққўшин ёки кейинча атала бошлаганидек, pицapлaрқўшини катта ep эгалари ва ҳали эркинликдан маҳрум қилинмаган деҳқонларнинг энг бадавлатларидан тузиладиган бўлиб қолди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling