Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet33/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Карл Буюк империяси. Буюк Каролинглар сулоласининг энг атоқли намояндаси эди (сулола ҳам унинг номи билaн аталган). У 4б йил хукмронлик қилди (7б8-814). Карл катта саркарда ва истилочи эди. Таркиб топаётган франк феодал давлати Карл даврида жудa катта агрессив сиёсат юргизди, жуда кўп жойларни истило қилиб, Карл Буюк жуда катта бир давлатга бошлиқ бўлди. Рим империяси қулагандан кейин ғарбий Европада Карл Буюк давлатидек катта давлат дунёга келмаган эди: бу давлат франклардан ташқари ўнлаб бoшқа қабила ва халқларни ўз ичига олган эди. Карл Буюк урушлари. Карл Буюкнинг шахсан ўзи 50 дан ортиқ юришда қатнашди. У Европапинг турли жoйларида уруш қилди. У аввало лангобардлар масаласига жуда катта эътибор берди. Лангобардлар Пипин томонидан тор-мор қилинган бўлишига қарамай, лангобардлар саройида франклар билан иттифоқда бўлишга қарши турган гурух бор эди. 773-774 йилларда Карл лангобардларга қарши яна уруш очди. У лангобардлар пойтахти Павияни босиб олди ва лангобардлар қироли Дезидерийни тахтдан туширди. Лангобардия шундан кейин ўз муcтақиллигини йўқотди, франк қироллигига қўшиб олиниб, графлар томонидан идора қилина бошлади. Кейинча Карл Лангобардияга ўзининг ўғли Пипинни вице-қироь қилиб тайинлади.
VIII асрнинг 70-йилларида Карл араблар билан ҳaм уруш қилди. У 778 йилда Пиреней тоғлари орқасига юриш қилиб, Сарагоса шаҳрини босиб олишга ҳаракат қилди, Юриш муваффақиятсиз чиқди, Сарагосани ололмади. Қайтишда Роцсевал дарасида франклаp арьергардига маҳаллий аҳоли — басклaр ҳужум қилди. Бу жангда франклар отряди деярли бутунлай қириб ташланди. Ҳалок бўлганлар қатоpида Бретань маркасининг графи Роланд ҳaм бор эди. Кейинча бу эпизод «Роланд ҳақида қўшиқ» номли машҳур достонга мавзу бўлди, бу достон анча кейин ёзилди (XI асрнинг иккинчи ярмида батамом ёзилиб бўлди). 778 йилда Испанияда қилинган юриш муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, франкларнинг Пиреней тоғларидан ошиб ўтишларининг ўзи диққатга сазовордир. Кейинчалик, VIII асрнинг охири ва IX асрнинг худди бошида франклар Пиреней тоғлари орқасига яна бир неча марта ҳарбий юриш қилдилар; бу юришлар натижасида Пиреней тоғлари билан Эбро дарёси ўртасидаги область босиб олинди. Бу ерда Испан маркаси деб аталган алоҳида бир чегаpa округ тузилди, бу округга кейинча Барселона графлиги деб ном берилди. Нотинч Аквитания устидан назоратни кучайтириш учун Карл у ерга бошқа бир ўғли Людовикни ноиб қилиб тайинлаб, унга Аквитания қироли унвонини берди.
Лекин Карл Буюк урушларнииг кўпини шарқда — Марказий Европада олиб борди. У сaкслар билан бўлган урушларга айниқса кўп куч сарф қилди. Бу уруш қаттиқ бўлиб, 30 йилдан ортиқ (772 йилдан 804 йилгaча) давом этди. Франкларни ҳисобга олмаганда, сакслар Ғарбий германияда яшаган қабилалар ичидa энг катта қабила эди. Улар Рейндан Эльбагача чўзилган жуда катта территoрияда ўрнашган эди. Саксларнинг Карл замонидаги ижтимоий тузумида уруғчилик тузуми аломатлари, унинг барча яхши ва ёмон томонлари ҳали анчагина сақланиб колган эди. Саксларнинг асосий оммаси уруғчилик алоқалари ва қабила ичидаги алоқалар билан ўзаро мaҳкaм боғланган эркин деҳқонлар шу билан бир вақтда жангчилардaн иборат эди. Бироқ, улар тарқоқҳолда бўлиб, жуда кўп қабилаларга ва қабилавий гуруҳларга бўлинган эди, бу қабилалар ва қабилавий гуруҳлар узлуксиз равишда бир-бири билан урушиб турарди. Уларнинг ишлаб чиқарувчи кучлари даражаси (деҳқончиликда асосан партов системаси қўлланарди, моллар яйловда боқилар эди), шаҳарлар ва савдо мутлаво йўв эди, шунингдек, уларнинг қурол-аслаҳалари ва урушиш усуллари (яхши қуролланмаган деҳқон пиёда лашкарлари асосий ўрин тутap эди) франкларнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиёт даражасидан паст эди, франклар бу вақтда феодаллашув ва романлашув соҳасида жуда олға қараб кетган эдилар. Феодаллашиб бораётган франк зодагонларининг саксларга қарши олиб борган уруши феодалларга ҳос уруш эди. Франклар ўз олдиларига сакслар ерини босиб олиш ва уларнинг ўзини крепостнойларга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эдилар. Саксонияга қарши урушишнинг яна бир сабаби бор эди. Карл Балтика денгизига чиқишга ҳаракат қилди. Балтика денгизи VIII асрнинг охири ва IX асрнинг бошларида катта савдо аҳамиятига эга эди (скандинавлар, славяналар ва араблар савдоси шу Балтикак денгизи орқали олиб борилар эди). Франк қироли Балтика савдосидан катта – катта хирожлар олишни мўлжаллар эди. Карл саксларнинг дастлаб VIII асрнинг 70 – йилларида бўйсундирди. Аввал ғарбий сакслар – вестфаллар (улар Рейн ва Везер дарёлари ўртасида яшар эдилар) бўйсундирдилар. Уларнинг кетидан остфаллар ҳам бўйсундирилди (улар Везер дарёсининг шарқида яшар эдилар). 777 йилда Падерборнда бўлган съездда сакс қабилалари кўпчилигининг бoшлиқлари Карлга қасамёд қилди. Карлнинг буйруғига биноан, саксларнинг ҳаммаси мажусийлик динидан христиан динига ўтишлари керак эди. Саксонияга кўпдан-кўп франк рухонийлари келди, ҳамма ёқда черковлар қурила бошлади, сакслар черковга ушур (хосилнинг ўндан бирини) тўлашга мажбур этилган эдилар. Лекин, шундан кейин тез орада 778 йилдан бошлаб сакслар бир неча марта кaттa қўзғолон кўтардилар. Бу қўзголонлардан кўзатилган мақсад франклар зулмидан халос бўлиш эди. Карл бу қўзголонларни жуда ҳaм рахмсизлик билан бостирди. Минглаб сaкслар қатл этилди. қўзголончиларнинг кўпи қулга айлантирилди. Дастлаб саксларнинг қўғолонларида уларнинг зодагонлари ҳам қатнашди. Лекин Карл зодагонларни секин-аста ўз томонига оғдириб олишга муваффақ бўлди. Қўзголон кўтарган саксларнинг асосий бошлиқларидан бири — вестфаллар герцоги Видукинд қимматбахо инъомларга сотилиб, 785 йилда сакслаpга хиёнат қилди ва Карл томонига ўтди. Лекин, шунга қарамасдан, фашист тарихчилар уни «Германиянинг миллий қахрамони» дeб эълон қилдилар. Саксларнинг IX acp бошларидаги сўнгги харакати деярли нуқул «оддий сакслаp» харакати туcида бўлиб, асосан Саксониянинг шимолида (Нордальбингияда) ўтди. Ниҳоят, сакслар бўйсундирилди ва Франк қиролининг фуқароси сифатида франк графлари томонидан идора қилинадиган бўлди. Саксларнинг итоатсизроқ, бир қисми Рейн дарёсининг чап қирғоғига — франклар орасига кўчирилди, франк колонистлари эса қайтадан Рейн дарёсининг ўнг қирғоғига, яъни бир вақтларда франк қабилаларининг иттифоқи вужудга келган epra ўтиб жойлашди.
Сакслар билан уришиш вақтида Карл Шарқий Европадаги бошқа халқлар билан ҳам уруш олиб боришга мажбур бўлди. У полаб (Элба бўйи) славянлари билан урушди ва бу қабилалардан баъзиларига — лютичларга ва лужичанларга — хиpож солди, Дунайнинг ўрта оқимидаги кучли Авария подшолиги франкларга қарам бўлди. Дунайнинг юқори оқимидаги Бавария қироллиги тамомила босиб олинди, илгари бу қироллик франкларга онда-сонда хирож тўлаб туpap эди. Хорутан-словенлардан иборат жанубий славян қабилалари яшайдиган Хорутания (каринтия), шунингдек, Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбидаги хорват ерлари Бовария билан бирга Франк давлатига қўшиб олинган эди. Хорутания Франк давлати составида узоқ турмади. Истилолар натижасида Карл Буюк замонида Франклар давлати жуда кенгайиб кетди. Унинг чегаралари ғарбда Эбро дарёси, Пиреней тоғларидан Атлантика океанигача, шарқда Эльба ва Дунай дaрёлари ва Адриатик денгизи қирғоқларигача, шимолда Фриз (ёки Немис) ва Балтика денгизларигача, жанубда деярли жанубий Италиягача борди. Сал илгарироқ вужудга келган Папа давлати xaм Карл Буюк даврида хақиқатда унга бўйсунувчи вассал давлат бўлиб қолди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling