Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet34/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Империянииг эълон қилиниши. Франк қироли қўл остидаги ерларнинг жуда кенгайиб кетиши, табиий, Карл Буюкни ва унинг маслахатчиларини унвонини (титулни) ўзгартириш тўғрисида ўйлашга мажбур қилди. 800 йилда Карл Римда бўлган вақтида папа унга «римликлар императори» тожини кийдирди, «Pимликлар императори» деган таърифнинг қизиқ жойи шундаки, бу таъриф Рим традициясининг IX асрда xaм одамларга жуда кaттa таъсир ўтказганлигини кўрсатади. Карл франклар императори деб змас, балки римликлар императори деб эълон қилинди, вахоланки, бу вақтда энди римликлар деган xaлқ йўқ эди. Бир оз вақтдан кейин Шарқий Рим - Византия императори ҳам Карлнинг «базилевса» (геркча император демакдир) унвонини тан олишга мажбур бўлди, у дастлабки вақтларда бунга қаттиққаршилик қилиб кeлган эди. Карлнинг замондоши Боғдод халифаси Хорун ар-Рашид ҳам Карлни император деб таниди ва булар бир-бирларига элчилар юборишди.
Карл Буюк замонида идора қилиш. Жуда катта бир давлатни идора қилиш иши Карлдан маъмурий аппаратни қайта тузишни талаб қилди. У амалдорлар орқали, императорнинг мaxсус фармонларини чиқариш, махаллий ҳокимиятни бир қадар систематик назорат қилиб туриш йўли билан идора этувчи маpказлашган давлат тузишга харакат қилди. Карл Буюкнинг идора қилиш маркази қирол саройи — палаций эди. Юқори мансабдаги амалдорларнинг бутун иши шу палацийда марказлаштирилган бўлиб, булар: палата графи (у олий судья бўлиб, императорнинг йўқлигида унинг ўринбосари ҳам эди) архиканцлер (императoр канцеляриясининг бошлиғи), камерарий (қирол хaзинасининг бошлиғи), коннетабль (миpoxўp, яъни қиролнинг отлиқ аскарларини бошқарувчи) ва бошқалардан иборат эди. Маҳалларда энг катта амалдорлар графлар—латинчасига coмites, яъни маъмурий округларнинг бошлиқлари ва уларнинг викарийлари ёки вице-графлар (граф ўринбосарлари) бўлиб, уларга тунгинлар ёки юзбошилар, яъни энг кичик маъмурий округларнинг—юзликларнинг бошлиқлари бўйсунарди. Граф скабинлар билан биргаликда, яъни суд коллегиясининг аъзолари билан биргаликда суд қиларди, булар илгариги сайлаб қўйилган меровинг судьяларирахинбурглар ўрнига махаллий бадавлат ep эгаларидан тайинланган эди.
Империяда Карлнинг ўзи тайинлайдиган епископлар ҳaм суд ва маъмурий ишларда катта роль ўйнар эдилар. Маҳаллий маъмурларни текшириш учун марказдан ўқтин-ўқтин қироль ревизорлари (мissi doмinici) деб аталмиш текширувчилар юборилиб турарди, улар одатда икки киши-икки киши бўлиб юриб, графликлардаги аҳволни текширар ҳамда аҳолининг граф, епископ ва бошқа амалдорлар устидан берадиган шикоятларини қабул қиларди. Императорнинг фармонлари ёзма равишда тузилиб, капитулярия деб аталар эди (капитулярия латинча capuт деган сўздан олинган бўлиб, боб демакдир, фармон алоҳида параграфларга бўлинганлиги учун шундай деб аталарди). Карл Буюкнинг 250 га яқин фармони бизгача етиб келди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling