Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Генрих IV нииг иқтисодий сиёсати. Генрих IV ўзига ғайратли ва истеъдодли министрлар танлаб ола билди. Молия министри Сюлли (1560—1651) ана шундай министрлардан бири эди. Сюлли анча илғор дворянлар қисмининг намояндаси бўлиб, Франциянинг экономикасини тиклаш ва ривожлантириш мақсадини кўзда тутган эди. Сюлли.деҳқончиликни мамлакат фаровонлигининг манбаи деб билар эди. У: «Деҳқончилик—бу Франция бойлигинннг ҳақиқий кони, Перу хазинасидир» деган эди. Сюлли солиқлар туфайли тинкаси қуриган француз деҳқонларига нафасини ростлаб олишга имкон бериш лозимлигини тушунарди. Хукумат солиқлар ундириш ишларини тартибга солди, ўтган йиллардан тўпланиб келган боқимандаларни бекор қилди, деҳқонлардан олинадиган солиқларни ҳатто бир қадар камайтирди. Лекин хазинага тушадиган солиқлар суммаси бу тадбирлар билан камайиб кетмади, чунки Сюлли солиқ ундирувчиларнинг ўзини қаттиқ қисиб қўйди, ижарахўр (откупшик)лар оладиган фойдаларни камайтирди. Қишлоқ хўжалигини қайтадан тиклаш йўлида Сюлли яна бир қанча бошқа тадбирларни амалга оширди: бир вилоятдан иккинчи бир вилоятга ғалла олиб чиқиш учун эркинроқ йўл очиб берди, ботқоқликларни қуритиш ишларини ташкил этди, қишлоқ хўжалигида янги хил экинлар: жухори, лавлаги, хашаки ўтлар ва ҳоказоларни экишни кенгайтирувчиларга енгилликлар берилди.
Генрих IV хукумати шойи, полотно, тўр, гилам тўқиш мануфактуралари ва бошқа хил мануфактураларни ривожлантиришга ҳам катта эътибор берди. Хукумат Францияни ўз пилласи билан таъмин этишга ҳаракат қилди, бунинг учун турли районларда тут дарахтлари ўтқазилди. Генрих IV француз саноатига нисбатан протекционизм (хомийлик) сиёсатини қўллади. Чет эл саноат молларини киритиш хийла чеклаб қўйилди; ватан саноати ишлаб чиқаришини арзонлатишни кўзда тутиб, хом ашёни Франциядан четга чиқариш ман қилинди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мануфактурачиларга хазинадан катта-катта субсидиялар берила бошлади. Генрих IV замонида йўлларни яхшилаш ишларига ҳам катта эътибор берилди ва мунтазам почта жорий қилинди; Франциянинг айрим шахарлари ўртасида мунтазам қатнаб турадиган омнибуслар ҳам ўша Генрих IV замонида расм бўлди. Нидерландия ва Англия компанияларидан намуна олиб, 1604 йилда фран-цуз Ост-Индия компанияси тузилди. Тахминан ўша вақтларда французлар Канадани мустамлака қила бошлайди(Авлиё Лаврентий дарёси бўйидаги Шарқий Канада ерларини француз денгизчиси Жак Картье 1534 йилда топган эди). Шу тариқа Генрих IV нинг иқтисодий сиёсати буржуазия манфаатларига қаратилган эди. Бошда гугенотлардан чикқан қиролни танишдан бош тортган Париж буржуаси Генрих IV қироллигининг охирига келиб, унга бўлган муносабати дўстона муносабатдан ҳам ўтиб кетган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling