Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet347/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

1402 йилда Анкара жангида Амир Темур Йилдирим Баязид кушинини тор-мор этиши Усмонийларни Европага харбий тахдидини яна 50 йилга ортга сурди. Лекин барибир турклар 1453 йилда Константинополни эгаллаши билан Византия империясига бархам берилди. Европада А.Темурни халоскорлар деб тан олишди.
3-масала. Феодал даврнинг якунида Европа халқларининг маънавий тараққиёти янги босқичга кирди, феодал жамиятни тушкунликка учраб, унинг негизида буржуа муносабатларни юзага кела бошлаши идеология соҳасида тубдан ўзгаришларга олиб келиб, оламни дунёвий жиҳатдан англаб кўришга ва уйғониш маданиятининг улкан ютуқларига эришилишига имкон берди. Европа маданиятида баъзи холатларда схоластика(қуруқ ёдлаш)га ва черков догма (қотиб қолган фикр)ларига таянган ўрта аср маданияти мавжуд эди. Гуманистлар томонидан сиқувга олингач, булар контрреформация даврида қайта жонланиб илгариги мавқеини тикламоқчи бўлди.
XVI-аср уйғониш маданиятининг энг юксалиб, сўнгра пасайган давридир. Инсонпарварлик - унинг ғоявий асоси бўлиб қолаверди, унинг бош моҳият-мазмуни эса инсон омили бўлди.
XVI-асрнинг 30-40 йилларида гуманизм кенг ижтимоий ҳаракат характерига эга бўлиб, Ғарбий ва Марказий Европанинг катта қисмини қамраб олди. Италиядан кейин унинг муваффақиятлари Нидерландия, Германия, Венгрия, Францияда яққол кўринди , унинг ғоялари Англия, Испания, Португалия, Польша, Скандинавия мамлакатларига тўла ёки қисман кириб борди. Ўрганишнинг предмети қилиб илмларнинг барча соҳаларини қамраб олган гуманистларнинг қизиқиш доиралари анча кенгайди. Олим - гуманистларнинг ҳалқаро ҳамдўстлиги мустаҳкамланди, унинг асосчиси бўлиб Эразм Роттердамский хисобланарди. Бу харакатга турли хил жамоат ва миллий кучларнинг аралашуви инсонпарварликда янги оқимларни вужудга келишига олиб келди.
Ренессанс(уйғониш) маданиятининг марказлари бўлиб, шахарлар билан бир қаторда хукмдорларнинг ва йирик бой шахсларнинг сарой ҳамда хонадонлари бўлиб қолди, улар томонидан бадиий санъат ижодиёти қўллаб - қувватланди, Меценат (ҳомий)лик ўта даражада ўсди, рассом ва олимларнинг ижтимоий статуси(мавқеи, тутган ўрни) ўзгарди. Улар энди зодагон ва аслзодаларнинг буюртмаларига кўра фаолият кўрсатишга мажбур бўлиб, саройлардан ўрин эгаллашга интилишган.
Инсонпарварликда натуралфалсафий қарашлар мавжуд бўлган. Инсон ва табиат уйғониш давридаги дунёни англашнинг доимий предмети (ўрганиш доираси) бўлган. Бу даврда моддий ёки руҳий борлиқдан дунёнинг вужудга келиши масаласи асосий диққат марказда бўлди. Онг ва сезги орқали оламни билиш ғояси XVI-асрдаги илғор мутафаккирларни тушунчаларини ташкил этди. Бу ғоянинг асосчиларидан бири Леонардо да Винчи булиб, у "бизнинг барча билимларимиз сезишдан бошланади" деган. У фан билан хаётни яқиндан боғлаш тарафдори бўлган. "Фан-бу лашкарбоши, қўмондон бўлса, амалиёт эса аскар, солдатдир" деган афоризм ҳам унга тегишлидир. Борлиқдаги осмон жисмларидан бири бўлган ер - бутун борлиқнинг маркази эмас деган ғояни ҳам Л.Винчи айтган.
Табиат ва инсон хақидаги муаммолар бўйича Пьетро Помпинаций (1462-1525), Жироламо Кардано (1501-1576), Бернардино-Телезио (1509-1588) , Франческо Петрации да Керсо (1529-1597), Мишель Монтень (1533-1592), Жордано Бруно (1548-1600), Жулио Чезаре Ванини (1585-1619) турлича фикрлар билдиришган.
XV-асрдаги муҳим кашфиётлардан бири китоб босиб чиқариш станоги (дастгоҳи) бўлди.
XVI-асрда китоб босиб чиқариш Европа жамиятининг юксалишига катта таъсир кўрсатди. Базель, Венеция, Париж, Лион, Лувен, Страсбург унинг йирик марказлари бўлди. Китоб нашри дунёвий ва илмий-техникавий мавзулардаги китобларни кўплаб босиб чиқариш имконини берди. Нашрлар иллюстрациялар билан тўлдирилиб бунинг учун рассомлар, граверлар, харф терувчилар жалб қилинган.
Базелда машхур нашриётчилардан Иоганн Фробен ва Иоганн Амербах, венецияда эса Альд Мануций бўлган. Мануция Э.Роттердамский билан хамкорлик килган. Нюрнбергда Антон Кобергернинг типографияси шухрат козонди. Иоганн Кромбергер Севилияда нашриёт ташкил этиб Мексикада унинг булимини очди. Типографиялар ва китоб дуконлари маданиятнинг узига жалб этувчи марказларига айланиб борди. Китоб нашри атроф –оламни янанда яхши англаш имконини берди.
Географик тушунчалар кенгая борди, табиатдаги иклимни урганиш, шамоллар, денгиз акимларини ер шарининг турли регионларидаги харакати урганилди. Океанография юзага келди, картография такомиллашди. Фландриялик машхур картограф Г.Кремер (1512-1594), Меркатор тахаллусини олиб, географик узунлик ва кенгликнинг лойихалаш техникасини кашф этди. У денгиз йуллари ва курукликдаги коммуникациялар харитаси устида ишлади ва Европанинг анча аник ва ишончли харитасини тузди.
Астрономия соҳасида Польшалик Николай Каперник (1473-1543) осмон жисмлари харакатини ўрганиб, у математик ҳисоблаш орқали ерни оламни маркази эмаслигини ва бир жойда турмаслигини ( Библияда, шунингдек Аристотел ва Птоломей асарларида ер оламнинг маркази ва бир жойда туради дейилган). Ернинг ўз ўқи атрофида ҳамда планеталар тизимидаги марказий жисм –Куёш атрофида бошқа планеталар билан биргаликда айланишини исботлади. Лекин рухонийларнинг қаршилигига дуч келди.
Коперникнинг кашфиёти даниялик астроном Тихо Брагеннинг ишларида ўз тасдиғини топди. Машҳур немис олими Иоганн Кеплер (1571-1630) планеталар ҳаракати қонунларини очиб астрономия фанига катта ҳисса қўшди.
Галилео Галилей (1564-1642) узи ясаган осмон жисмларини 32 марта катталаштириб курсатувчи телескоп оркали осмон жисмларини кузатиб катта янгиликлар яратди. Янги юлдузларни кашф килди. Куёшдан ташкари Ойни, Юпитер, Сатурн, Венерани кузата олди. Бу холатлар олам хакидаги тасаввурларни бутунлай узгартириб юборди. 1633 йилда булиб утган суд жараёнида инквизаторлар Галилейни гелиоцептризм (куёш атрофида бошка планеталарни айланиши хакидаги) таълимотидан воз кечишга мажбур килишди. Галилей, Аристотелга карама-карши, хаво енгил эмас, балки огир жисм эканлигини билдирди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling