Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Француз рационалистик фалсафасининг XVII асрдаги энг йирик намояндаси Рене Декарт (ёки лотинча — Cartesius) (1596—1650)


Download 0.98 Mb.
bet345/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Француз рационалистик фалсафасининг XVII асрдаги энг йирик намояндаси Рене Декарт (ёки лотинча — Cartesius) (1596—1650) эди. Декарт ўз Ватанида фалсафий фаолияти бўғилаётганини ҳис қилиб, Франциядан жўнаб кетди ва ўз умрининг сўнгги ўн йилини (1629 йилдан бошлаб) Голландия ва Щвецияда ўтказди. У Голландияда ўзининг асосий асарлари — «Метод тўғрисида мулоҳазалар» (1637 йил) ва «Фалсафа асослари» (1644 йил) ёзди. Инглиз файласуфи Френсис Бэконга қарама-қарши ўлароқ, Декарт биринчи ўринга билишнинг индуктив методини эмас, балки дедуктив методини (умумийдан хусусийга, ақлмаълумотларидан айрим кузатишларга ўтиш ме­тодини) қўйди. Декарт ана шундай метод намунаси деб математикада қўлланиладиган методни ҳисоблар эди. Математика бўйича унинг ўзи чуқур мутахассис эди. Билиш масалаларида Декарт учун характерли бўлган дуализмга ҳамда унинг иккита параллел ва бир-биридан мустақил бўлган субстанцияларни— жисмни (унинг асосий белгиси тортиш кучидир) ҳамда руҳни (унинг асосий хусусияти — тафаккурдир) тан олишига қарамай, Декарт таълимоти ўз замонаси учун прогрессив аҳамиятга эга бўлган эди. Декарт ақл-идрокни юқори қўйиб, схоластик фалсафанинг қолдиқларига ва унинг «мустахкам» обрўсига зарба берди. Иккинчи томондан, Декарт табиат ҳақидаги ўзининг конкрет таълимотида амалда замонавий табииёт фанининг маълумотларига асосланди. Декарт объектив дунёнинг реаллигини ва материаллигини тан олди; дунё, Декартнинг фикрича, материянинг жуда майда заррачаларидан иборат. Табиатдаги барча ўзгаришларни, ҳатто коинотнинг — Қуёш, юлдузлар, планеталар ва шу сингариларнинг вужудга келишини материя­нинг ҳаракати билан тушунтирар эди.
Шу тарзда Декарт таълимотида ёрқин материалисток фикр моментлари бўлиб, бу нарса кейинчалик XVII асрнинг иккинчи ярмида ва XVIII асрда Франциядагина эмас, балки Англия, Голландия ва Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам материализмнинг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.
Адабиётлар:
1. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й.
2. История Франции в 3- томах. М .1972.том 1
3. Бессмертный Ю.А. Феодальная деревня и рынок в западной Европе XI-XII вв. М. 1969.
4. Конокойтин А.В. Жакерия 1358г. во Франции. М.,1984.
5. Левандовский А.П. Жанна д'Арк. М. 1982.
6. Хрестоматия по истории средних веков. Часть-1. Москва,1980.
7. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling