Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Ришелье ва унинг абсолютизмни мустаҳкамлаш сиёсати


Download 0.98 Mb.
bet341/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ришелье ва унинг абсолютизмни мустаҳкамлаш сиёсати. 1614 йилда чақирилган Бош штатларда истеъдодли ва ғайратли епископ Арман Жан дю Плесси Ришелье (1585—1642) эътибор қозониб, саройнинг ҳам диққатини ўзига жалб қилди ва сўнгра қирол кенгаши хизматига ўтди (1619 йилда француз қиролининг тақдим этишига кўра папа Ришельега кар­динал унвонини берди). Ришелье 1624 йилда Давлат кенгашига аъзо ва давлатнинг ҳақиқий раҳбари бўлиб олди. У шу вазифада 18 йил давомида ишлаб, қирол абсолютизмини мустахкамлаш учун анча хизмат қилди. Ришельенинг ўзи руҳоний бўлишига қарамай, давлат манфаатларини черков манфаатларидан устун қўйди, у феодал реакцияси қаердан чиқмасин -пападанми, ёки дунёвий феодалларданми, ёхуд ҳатто қирол авлоди аъзолариданми — унга қарши изчиллик билан кураш олиб борди. Марказлашган қудратли давлат тузишни Ришелье ўз олдига энг буюк мақсад қилиб қўйди, унинг фикрича, бу давлатда қиролнинг ўзи фуқаролари устидан, ҳатто дворянлар устидан ҳам мутлоқ хоким бўлиши керак эди. Асл чиқиши дворян бўлган Ришелье дворянларнинг тоифа ва мулкий имтиёзларини бекор қилишни кўзда тутмаса ҳам, лекин дворянларнинг қиролга (биринчи навбатда ҳарбий хизматда) садоқат билан хизмат қилишини ва умумдавлат қонунларига бўйсунишини талаб қиларди. Ришелье феодаллар оппозициясини ва аристократларнинг саройдаги ҳар қандай фитналарини шафқатсиз таъқиб қилди. Қиролнинг саройда фитналар билан машғул бўлиб келган онаси ва укаси шахзода герцог Орлеанский Гастон Ришельенинг талаби билан саройдан четлаштирилди. Энг йирик феодал, Лангедок губернатори герцог Монморанси қиролга қарши «фитна»да қатнашганлиги учун қатл қилинди. Зодагонларнинг бошқа рахбарлари — герцог Вандом билан герцог Гиз (ўлдирилган Генрих Гизнинг ўғли) Франциядан чиқиб кетишлари ва дарбадарликда кун кечиришлари керак эди.
Ришелье феодалларнинг давлат стратегияси нуқтаи назаридан бирон аҳамиятга эга бўлмаган жуда кўп қасрларини ер-билан яксон қилдирди. Кардинал дворянлар орасидаги дуэлларни қаттиқ таъқиб қиларди. Дуэлда уришган дворянларни, дуэлда биронтаси ўлдирилмаган тақдирда ҳам, Франциядан ҳайдаттирарди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling