Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Гугенотлар ҳаракатчнинг бостирилиши. «Шафқат эдикти»


Download 0.98 Mb.
bet342/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Гугенотлар ҳаракатчнинг бостирилиши. «Шафқат эдикти». Ришелье гугенотлар масаласини тубдан ҳал қилишга муваффақ бўлди. Гугенотлар ҳукуматнинг заифлигидан фойдаланиб, 20- йиллар охирида марказга қарши яна бош кўтардилар ва жанубда ўзларининг феодал гугенотлар республикасини эълон қилдилар. ХVI асрдаги гугенотлар урушлари даврида бўлгани сингари энг катта феодаллар — герцог де Роган ва бошқа «сиёсий гугенотлар» яна гугенотларга бош бўлиб олди. Ғарбнинг катта порти булган Ларошель порти қўзғолончиларнинг энг мухим пункти бўлиб, инглизлар билан алоқа боғлаган ва инглиз флотининг ёрдамига кўз тиккан эди. Ришелье шаҳзода Кондэ қўмондонлиги остида Лангедокка қўшин юборди. Ўзи эса Ларошелни қамал қилишга жўнади. Инглиз флоти қамалда қолган шахарга зарур ёрдам кўрсата олмади. Ришельенинг буйруғи билан узунлиги 1,5 километр келадиган катта дамба қурилди, шу дамба воситаси билан шаҳар денгиздан ажратиб қўйилди; айни вақтда чуқур хандақ қазилиб, шаҳар қуруқликдан ҳам ажратилди. Шу тариқа ҳамма томондан ўраб олинган Ларошель шахри 1628 йил октябрида таслим бўлди. Шу вақтда гугенотлар жанубда ҳам мағлубиятга учрадилар. Энди Ришелье Нант эдикти билан ҳисоблашмайдиган бўлиб қолди. Аммо у Нант эдиктини бекор қилмади. Гугенотлар 1629 йилги «шафқат эдикти»га мувофиқ, ўзларининг динларида қолдилар, лекин сиёсий имтиёзларидан маҳрум этилдилар. Уларнинг қалъалари тортиб олинди, алоҳида гугенот қўшинлари тугатилди, алоҳи­да гугенот суд палаталари ва шу кабилар ёпиб қўйилди. Гуге­нотлар масаласи ана шу тахлитда ҳал қилиниши туфайли Франция миллий бирлашиш жиҳатидан ютиб чикди.
Идора қилишнинг марказлаштирилиши. Ришелье Франциянинг идора қилиш системасини қайта ташкил этди. Унинг дав­рида давлат секретарлари марказий аппаратида энг муҳим ўрин олдилар. Булар — министрлар, айрим маҳкамаларнинг тўла ҳуқуқли раҳбарлари эди. Министр-кардиналнинг ўзи дав-латни идора қилиш ишларининг ҳаммасини ўз қўлида сақлаган бош министр эди. Қирол кенгаши эса, аксинча, Ришелье вақтида қуруқ савлат бўлиб колди, холос. Кирол кенгаши аристократ-дворянлар билан тўлиб кетди. Аммо асосий ишларни бу кенгаш эмас, балки министрлар — давлат секретарларининг ўзлари ҳал этарди. Абсолютизмнинг янада ривожланишида марказдан юборилган интендантлар ғоят катта аҳамиятга эга бўлди. Вилоятларни идора қилиш марказдан юборилган полиция, суд ва молия интендантлари марказий хокимиятиинг жойлардаги ғояткучли қуроли эди. Бу мансаблар француз давлатидаги жуда кўп бошқа мансабларга ўхшаб пулга сотилмас, сотиб олинмас ва отадан болага мерос бўлиб ҳам ўтмас эди. Париж тайинлайдиган амалдор интендантларга вилоятлардаги шаҳар муниципалитетлари, вилоятларнинг губернаторлари ва бальяж (балье) бошлиқларини назорат қилиб туриш вазифаси юкланган эди. Шундай қилиб, жойлардаги хокимият аслда қирол агентлари қўлига ўтиб кетган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling