Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
– мавзу: XVI-XVII аср биринчи ярмида халқаро муносабатлар ва маданий тараққиётнинг асосий йўналишлари
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи сиёсатда урушни ўрни масаласи
- 2-масала.Сиёсий ҳамда ҳарбий низо ва ихтилофларни сабаблари.
- Халқаро тўқнашувларни ўчоқлари.
- Англия ва Испания зиддиятлари асосида
40 – мавзу: XVI-XVII аср биринчи ярмида халқаро муносабатлар ва маданий тараққиётнинг асосий йўналишлари.
Р Е Ж А: 1.XVI асрда халқаро муносабатлар. Дипломатик хизматнинг вужудга келиши. Ҳарбий ва сиёсий зиддиятлар. 2.Ўттиз йиллик уруш. Версаль сулҳи. 3.Инсонпарварлик харакатининг ўзига хос ҳусусиятлари.Натур фалсафа. Китоб нашри.Космография. Янги астрономия.Галилей кашфиёти. Табиий фанларнинг ривожланиши. Фалсафа. Сиёсий назария. Ижтимоий утопия. Тарихнавислик.Адабиёт ва тил. Санъат. Академия. Халқ оммаси маданияти. Таянч тушунчалар: “сиёсий мувозанат”; церемония; “Енгилмас армада”; 1-масала.XV-аср охиридан Европа халқаро муносабатларининг янги босқичига кирди. Бу вақтга келиб, бир қатор мамлакатларда худудий бирлашиш тугалланиб, феодал абсолюстик давлатлар ташкил топиши учун шарт-шароитлар юзага келди. Буюк географик кашфиётлар Янги дунё ва Шарқни Европага яқинлаштирди. Океанорти мустамлакаларида Испанияни, ва Жанубий –Шарқий Осиёга олиб бориладиган денгиз йўлларида Португалияни хукмронлиги бу мамлакатларни дастлабки мустамлакачи давлатлар қаторига қўшди. Европани сиёсий харитаси, XVI-аср учун характерли бўлган чуқур ижтимоий – сиёсий ўзгаришларни ва капитализмни юзага келиш жараёнини ўзида акс эттиради. Капиталистик тартибларни вужудга келиши билан бирга миллатларни секин-аста ташкил топиши, айрим халқларнинг миллий манфаатларини аҳамиятини ўсиши кузатилди. XVI асрнинг бошларига келиб Англия, Франция, Испания, Португалия, Дания ва Швеция - давлатлар бирлигини юзага келишида маълум муваффакиятларга эришди. Абсолют (мутлақ) монархияларни юзага келиши билан катта давлатлар ўртасидаги зиддиятлар биринчи ўринга чиқди, буларга ўрта ва майда мамлакатлар қўшилишарди. Давлатлар ўртасидаги тўқнашувлар умумевропа низо ва ихтилофларига ўсиб чиқарди. Бир монархияни бошқалари ҳисобига кучайиши қўшни давлатлар томонидан жавоб харакатларини келтириб чиқарарди, чунки булар илгариги кучлар нисбатини сақлаб қолишга интилишарди. "Сиёсий мувозанат" тизими яратилди. Сиёсий мувозанат халқаро муносабатларни асосий принципига айланди. XVI-асрда дипломатик хизматни юзага келиши бўлиб ўтиб, давлатни ташқи сиёсатига хизмат қилувчи марказий ва маҳаллий муассасалари ташкил топди. Доимий дипломатик вакиллик соҳаси юзага келди, шу билан бирга маълум бир дипломатик иерархия жорий этилди, бунинг негизида эса ўз агентини юборган давлатнинг манфаати турган. Франция, Испания ва Англия қироллари Италия ва немис герцоглари хамда князларига қараганда ўз элчилари учун кўпроқ иззат икромни талаб қилишган. Хамма давлат хукмдорлари ҳам элчилар тайинлаш хуқуқига эга бўлавермаган. Бошқа йирик монархни вассали бўлган давлат хукмдорлари унинг хузурида оддий агентларга эга булишган, лекин элчиларга эга бўлишмаган. XVI-асрда элчи учун алоҳида "Фахрий жосус" (почётнўй шпион) деган термин ишлаб чиқилди. Доимий дипломатик вакиллардан ташқари фавқулодда элчихоналар ҳам ўз аҳамиятини сақлаган. Папа Лев X (1513-1521) нинг хукмронлик йилларида доимий Папалик нунциатурасига асос солинди. 1513 йилда, кардиналларни йиғилишида папа Германия, Франция ва Англиядаги ўзининг доимий вакилларини-нунцийларни тайинлади. Дипломатик хизмат юзага келиши билан бир вақтда янги дипломатик церемониал (маросимлар) юзага келди. Элчиларни кириб келишида ва қабулида кўрсатиладиган хурмат-иззатлар, қатъий белгиланган тартибда ўтказилган. Итальян хукмдорлари баъзан гуманист (инсонпарвар)ларни хизматидан ташқи ишлар бўйича секретарлар сифатида фойдаланишган, бу эса дипломатияга гўзал, нозик нутқ ва ёзувни кириб келишига олиб келди. Гуманистлар таъсирида ҳар бир дипломат учун мажбурий бўлган дипломатик маълумотнома ёзиш ва тайёрлаш юзага келди. Венециялик агентларни узундан узун, муфассал равишда синчиклаб ёзган маълумотлари XVI-асрдаёқ чет мамлакатларда маълум бўлган. Халқаро хуқуқ ҳам вужудга келган. 1582 йилда Бальтазар Айала "Уруш ва ҳарбий муассасалар ҳуқуқи хақида" асарида элчиларни даҳлсизлиги ғоясини илгари сурди. 1585 йилда "Элчихоналар тўғрисида" ёзган Альберика Жентилини асари ҳам ҳалқаро хуқуққа бағишланган. Ташқи сиёсатда урушни ўрни масаласи Давлатнинг феодал табиати ташқи сиёсатни характерини белгилаган. Уруш унинг асосий кўринишларидан бири бўлган. XVI-асрда , дворянлар урушни ўзини одатдаги фаолияти майдони, кун кечиришни муҳим манбаи сифатида қараганлар. Дворянларни марказлашган Европа давлатида ўйнаган улкан роли, уларга жипслашган сиёсий ташкилотни феодал талончилик учун фойдаланишига имкон берган. Урушни ўзи , армияда хизмат қилиш дворянлар манфаатлари нуқтаи назаридан маъқулланган. Бундан ташқари уруш дворянларни бошлиғи - қирол учун ҳам фуқароларини сонини ва даромадларни кўпайтириш учун зарур воситалардан бири бўлган XVI-асрдаги узоқ давом этган урушларни шундан тушунтирса бўлади. Урушнинг характери, ҳарбий операцияларни катталиги ва кенг кўламдалиги, мунтазам армиялар ва уларни кенгайтириш, ҳарбий хизматга фақат шаҳарликлар ва деҳқонларнигина эмас, балки ёлланма аскарларни жалб этилиши билан белгиланади. Ёлланма аскарлар ичида швейцарияликлар, шотландлар, немислар бўлиб, уларни орасида юқори ҳарбий малакаси билан швейцарияликлар ажралиб турган. Армияни асосини пиёдалар, отлиқлар ва артиллерия ташкил этган. 2-масала.Сиёсий ҳамда ҳарбий низо ва ихтилофларни сабаблари. Халқаро тўқнашувлар келтириб чиқарган сабаблар қаторига : чегара низолари, сулолалар ўртасидаги даъволар, савдо монополияси учун курашлар бўлган. Халқаро тўқнашувларни ўчоқлари. XVI-асрда Европада уруш хавфини солаётган халқаро зиддиятларни учта тугуни юзага келди: 1) Испанияни бир томонда, Франция ва Англияни бошқа томонда, савдо ва мустамлакачилик манфаатларини тўқнашиши, бу 1494-1559 йиллардаги Италия урушларига, кейинчалик XVI асрдаги Испания ва Англия ўртасидаги денгиз урушига олиб келди "Буюк армада" 1588 йил. 2) Европа давлатлари ва Ўсмонийлар империяси ўртасидаги муносабатлар; 3) Болтиқ денгизида хукмронлик учун Шимолий Европа мамлакатлари ўртасидаги кураш: Франк-габсбург ва Англия-Испания зиддиятлари асосида бир томондан-император Карл V ни Европада гегемонликка интилиши, императорларни аралашувлари, сўнгра Филипп II ни қўшни давлатларни ички ишларига аралашувлари ётса, бошқа томондан- Франция ва Англия каби миллий давлатларнинг манфаатлари турган. Карл I ўзини дунёвий хукмдоргина эмас, балки бутун католикларни маънавий отаси деб ҳам ҳисоблаган. У ўз қўлида Ғарбий Европани анчагина кисмини бирлаштириб, ўз таъсирини сулолавий никоҳлар ва ҳарбий аралашувлар орқали кенгайтиришга интилган. XVI-асрда Францияни ташқи сиёсатини маълум даражада француз давлатини Карл V мулклари билан чегарадошлиги белгиланган. Франция бу қамални энг бўш занжири Италиядаги тарқоқликдан, ички сиёсий низолар, сулолавий даъволардан фойдаланиб ёриб чиқмоқчи бўлди. Француз дворянлари ва савдогарлари Италияга бой ўлжа сифатида қараган. Габсбурглар ва Францияни манфаатлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар, уларни Европада гегемонлик учун кураши Итальян урушларига олиб келган (1494-1559). Французларнинг Италияга юришлари ҳарбий-мустамлакачилик характерида булган. Француз монархлари "Анжуй мероси" сулолавий даъвоси остида Аппенин ярим оролида ўз таъсирини мустахкамламокчи бўлган, ўрта ер денгизи савдосида итальян рақибларини суриб чиқаришга, Габсбурглар хокимияти остида бўлган Артуа, Франш-Конте ва Франциянинг бошқа шарқий вилоятларини қайтариб олмоқчи бўлган. Француз қироллари Карл V ни ҳам давлатини ичидан, ҳам ташқарисидан заифлаштиришга уринган. 1525 йилда Франциск I турк султони билан иттифоқ тузди. XVI-аср ўрталарида француз простестантларидан аёвсиз ўч олган Генрих II, немис протестант князлари билан иттифоқ тузган, бунда "Азалий немис эркинлиги" га писанда килиб Францияни муносабатини билдирган. Италия урушларига Габсбурглар ва Франциядан ташқари, Папалик, Англия, Дания, Усмонийлар империяси қўшилишган. 1559 йилги Като-Камбрези сулҳига кўра Францияга фақат учта Лотарингия епископликлари (Мец, Туль, Верден) қўшилган. Бу урушларни Франция учун муҳим оқибати Габсбурглар қамалидан чиқа олгани бўлди. Англия ва Испания зиддиятлари асосида 1588 йилги харбий тукнашувга олиб келган, Атлантикада савдо монополияси учун кураш ётган. Карл V Англияни ички ишларига аралашиш йулларини ахтариб, испан тожини меросхури Филлип II (Карл Vни угли) билан Англия маликаси уртасида Никох шартномаси тузди. Лекин англия Карл V ни таъсирига тушмади. Филипп II Англияга карши катъий харакатлар тарафдори булиб, у Елизавета Тюдорга карши яширин фитнани куллади ва Англияга денгиздан очик хужум килишни ташаббускори булди. Англия томонидан Испанияга карши кураш уни мустамлакаларида Котрабанда савдоси шаклида ва испан кемаларини карокчилар томонидан талон-тарож килишдан иборат булди. 1588 йилда Испаниянинг "Енгилмас армада"си Англия томонидан тор-мор этилгач, XVI аср охиридан Англия учун мустамлакачилик боскинлари учун йул очилди. Мамлакатлар уртасидаги савдо ракобатчилигида муваффакиятни ижтимоий-иктисодий ривожланишни даражаси белгилай бошлади XVI аср охирларида Кучлар нисбати халкаро муносабатларда узгариб, Испания ва Италия давлатларини урни ва роли пасайди. Европага Усмонийлар империяси хавф солганида давлатлар бирлашиш урнига султондан уз максадлари йулида фойдаланишга уринишди. 1525 йилда Итальян урушлари вактида Франциск I султон Сулаймон Савлатли (Великолепнўй) билан узаро ёрдам тугрисида музокаралар олиб борди. Француз киролини султонга элчиларини юбориши Усмоний хукмдорни Европага силжиш режаларини амалга ошириш вактига тугри келди. Турк армияси 1529 йилда Мохач ёнида чех-венгр кушма кушинларини тор-мор этди ва Вена остоналарига келди. Франция ва Усмонийлар учун асосий душман Габсбурглар империяси эди. 1536 йилда Франция ва Туркия уртасида биринчи битим тузилиб, битимни махфий кисмида Франция султони Габсбургларга карши курашида куллаш мажбуриятини олди. Бунга жавобан Француз кироли Усмонийлар империясида оз микдорда бож тулаб савдо олиб бориш учун бир томонлама имтиёзлар олди. Халкаро зиддиятларни учунчи тугуни Шимолий-Гарбий Европада булди. XVI асрда Болтик денгизида савдо монополияси учун кураш даври булди. Скандинав давлатлари Ганза савдогарларига карши курашди. Дания ва Швеция, Норвегияни мустамлакага айлантиришга уринди ва бу мамлакатларда миллий озодлик харакатлари давом этди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling