Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Инновация муҳитини яратиш технологиялари


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

12.2.
Инновация муҳитини яратиш технологиялари 
Инновация муҳитини яратиш технологиялари икки босқични ўз ичига 
олади. Биринчи босқич-объектив ўзгаришларни ўз ичига олади, яъни иқтисодий 
ўзгаришларни. 


70 
Иккинчи босқич - одамларни фикрлаш доирасини ўзгарти-риш, 
бошқаришнинг инновацион мақсадларини белгилаш каби субъектив 
ўзгаришларни ўз ичига олади. 
Бу икки босқич ўзаро узвий боғлиқ ва шу билан бирга нисбатан 
мустақилдир. Инновацион технологиялар жуда тез суръатларда ишлаб 
чиқилиши мумкин, лекин бу икки босқичнинг амалга ошиш муддатлари 
ўртасидаги фарқнинг ортиб кетиши янги ғояларнинг талаб қилинмай қолиб 
кетишига сабаб бўлади. Бу муаммони баҳолаш шуни кўрсатадики, янги 
ғояларнинг талаб қилинмасдан қолиб кетиш даражаси жуда юқори. Бу ҳолат 
айниқса, Собиқ Иттифоқ давлатлари ва Россияда жуда аянчли аҳволда. Фан ва 
интеллектуал қобилиятнинг ҳимояланмаганлиги сиёсий бошқарувчиларга 
нотўғри қарорларини ўз вақтида тўғирлаш имконини бермайди. Бу эса 
қарорларни қабул қилишда масъулиятсизликни вужудга келтиради ва 
мансабдор шахсларнинг малакасиз ва лоқайд бўлишига сабаб бўлади. Бундай 
ҳолат билимли бошқарувдан маҳрум бўлган жамиятга жуда қимматга тушиши 
мумкин, чунки бундай жамият ўз мақсадига турли инқирозлар ва қонли 
тўқнашувлар орқали эришиши мумкин. Барча ривожланган мамлакатлар 
таълим, соғлиқни-сақлаш ва ижтимоий ҳимоянинг узоқ муддатли дастурларига 
эга. Бу дастурлар иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олган: масалан, 
АКШнинг бир йиллик ижтимоий соҳа харажатлари триллион доллар атрофида. 
АКШда мингдан ортиқ узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқарилган. Бу 
дастурларнинг бажарилиши ижтимоий соҳада катта ўзгаришларга сабаб бўлди. 
1979 йил Японияда «жамият равнақининг япон модели» ни қуриш учун етти 
йиллик иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. 
Индустриал давлатларда режалаштириш иқтисодий ва ижтимоий 
ҳаётнинг барча йўлланмалари бўйча микро ва макро даражада амалга 
оширилади. Масалан, фақатгина Европа Иттифоқи давлатларида энергияни 
тежашга қаратилган 600 дан ортиқ дастур амал қилмоқда. Бу ва бошқа 
иқтисодий ривожланган давлатларда ресурсларни тежаш сиёсати амалга 
оширилмоқда. Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат ресурс 
тежашнинг ҳукукий ёки маъмурий усулларидан фойдланади.
Мамлакатда ресурслардан оқилона фойдаланмасликнинг сабаби, давлат 
дастури 
эмас, 
балки 
уни 
амалга 
ошириш 
механизмларининг 
бюрократлашганлиги ва марказлашганлигидир, баъзи ҳолларда хўжалик 
механизмининг ўрнига маъмурий тартибга солиш усуллари қўлланилган. 
Марказий бошқарув органларининг нотўғри режалаштириши натижасида 
юзлаб миллиард сўм миқдоридаги моддий-техник, валюта ва табиий ресурслар 
нотўғри сарфланган. 
Бугунги кунда бу масала икки нуқтаи назардан баҳоланмоқда: 
1. Шу соҳадаги омилларнинг баҳоси; 2. Юқори мансабдор шахсларнинг 
баҳоси. Бу икки баҳо бир бирига зид фикрларни илгари сурмоқда, мана шу 
ҳолат бошқарувдаги инқирознинг асосий сабабидир. Жамият учун бу муаммони 
ечиш йўлларидан бири хорижда кенг қўлланилаётган «ижтимоий қатнашиш» 
принципига риоя қилишдир. Бу принципнинг асосий мазмуни давлат ўз 
вазифаларининг бир қисмини маҳаллий бошқарув органларига бериш орқали 


71 
турли мулкчилик шаклларини яратиши. Бундай сиёсат Россияда 1919 йилда 
«комунал хўжалик» яратиш даврида амалга оширилган. Ўша йилларда 
маҳаллий хўжалик соҳаларида одамлар мустақил фаолият юритган. Айнан шу 
даврда янгиликларни амалиётда қўллаш суръатлари тезлашган. Бундай 
уринишлар кейинчалик ҳам амалга оширилган. Бу уринишларнинг асосий 
мақсади ижтимоий иқтисодий жараёнларни тезлаштириш ва маҳаллий 
хўжаликларнинг ўз-ўзини ривожлантириш асосла-рини яратишдир. 
Бироқ эски маъмурий-буйруқбозлик тизими барҳам топгани йўқ, балки 
янги кўринишда давом этмоқда. Фундаментал фанлар асосан йирик 
технополисларда ривожлантирилган, бу эса ривож-ланишнинг энг қолоқ 
усулларидан биридир. 
Фақатгина бошқарувнинг марказдан жойларга бериш орқа-лигина турли 
ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожла-нишига эришиш мумкин. 
Ўзгаришлар ҳудудларни ва меҳнат жамоаларни иқтисодиётнинг актив 
субъектларига айлантиради. Ўз навбатида бу субъектлар ҳудудлардаги 
интеллектуал ресурслардан фойдаланиш даражасини оширади. 
Қисқа хулосалар 
Замонавий шароитларда фаолиятга бўлгвн мотивация таркиби ва 
тузилишнинг ўзгариши. Мулкчилик шаклларидаги революция ва фаолиятга 
бўлган мотивация. Корпоратив ва интеллектуал мулкчилинадҳамиятининг 
ошиши - меҳнатга бўлган мотивацияни ўзгартиришнинг асосий сабаби. 
Аҳолининг хокимият органларига бўлган ишончини ошириш мотивацияси. 
Янги мотивацион имкониятлар ва уларни амалга ошириш учун ижтимоий 
технологияларнинг илмий фойдаланиш. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling