Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Ижтимоий менежер хусусиятлари


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

13.2.Ижтимоий менежер хусусиятлари 
Ижтимоий менежмент - фаолиятнинг махсус тури бўлиб, маълум 
шароитни тақозо этади. Биринчидан, фаолият йўналиши ва усулларини 
мустақил танлаш. Иккинчидан, қабул қилинган қарорларнинг масъулиятини ўз 
бўйнига олиш. Учинчидан, тижорат фаолиятини олиб бориш ва фойдани 
мустақил тақсимлаш имкониятини яратиш. 
Ижтимоий соҳадаги менежерларнинг асосий вазифаси ижтимоий 
ресурслардан фойдаланган ҳолда иқтисодий тизимни такомиллаштириш. 
Менежерлар иқтисодиётни бошқарадиган кучдир. Улар миллатнинг «олтин 
фонди» ҳисобланади. Ҳар бир давлатда бундай одамлар 6-8 % ни ташкил этади. 
Яхши менежер бўлиш учун, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа 
шароитлардан ташқари инсонда туғма қобилият бўлиши керак. 
Юқоридаги муаммоларни ечиш учун менежерда қандай хусусиятлар 
бўлиши керак? 
Гэллап институтининг 782 раҳбар ўртасида ўтказган сўров натижаларига 
кўра менежернинг кучли ва кучсиз томонлари аниқланди. 
Унга кўра менежернинг кучли томонларига: 
а) ростгўйлик ва тўғрилик; 
б) бошқалар билан яхши муносабатда бўлиш; 
в) меҳнатсеварлик; 
г) ақллийлик; 
д) иқтисодий фаолиятни билиш; 
е) лидерлик; 
ж) юқори даражадаги маълумотга эга бўлиш, кабилар киради.
Заиф томонларига: 
а) қарашлар чекланганлиги; 
б) бошқа одамларни тушуна олмаслик; 
в) бошқалар билан ишлай олмаслик; 
г) қатъиятизлик; 
д) ташаббуснинг йўқлиги; 
е) масъулиятни ўз бўйнига олмаслик 
Ўтказилган барча сўровларда талабчанликни садизм даража-сига олиб 
борувчи раҳбарлар қораланади. 
Бошқа томондан эса, суперлидернинг бешта умумий хусусиятлари 
аниқланган:
1.
Ишчиларни меҳнатга бўлган муносабатини яхшилаш; 
1
Бердяев Н. Философия творчества, культуры и искусства. Москва, 1994. Т.1. 


75 
2.
Коммуникативлик - корхона ҳолатини мижоз ва ҳаридорларга мос 
келадиган ҳолда кўрсатиш; 
3.
Қатъийлик - қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсади томон бориш; 
4.
Рағбатлантириш - ишчилар энергиясидан фойдаланган ҳолда мақсадга 
эришиш тартибини яратиш; 
5.
Ташкилотчилик қобилиятини - гуруҳлар фаолиятини маълум бир 
йўналишга солиш. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling