Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Мотивацион ресурсларни активлаштириш
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
11.3.Мотивацион ресурсларни активлаштириш
Мотивацион ресурсларни активлаштириш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш зарур: а) одамларнинг мулкка бўлган муносабатини ўзгартириш; б) халқнинг маҳаллий бошқарув органларига бўлган ишон-чини ошириш; в) аҳолининг маҳаллий муаммолардан хабардорлик даража-сини ошириш. Шунинг учун, биринчи навбатда бу муаммоларни ечиш учун янги ижтимоий технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. Лекин, муаммоларни ҳал қилиш технологиялари турли жойларда турлича бўлиши мумкин. Масалан, тадқиқотларга кўра маълум бир ҳудуд аҳолисининг қадриятлари қуйидаги йўналишда бўлиши мумкин: 1) болаларни келажагини таъминлаш, фуқаролик бурчи «шаҳар муаммолари - менинг муаммоларим» кўринишида. 2) мотивларнинг бундай таркибий тузилиши маҳаллий халқ ҳаётини фаровонлаштиришда катта аҳамиятга эга; 3) аҳоли ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги коммуникатив, фаолиятли ва ташкилий мотивларнинг таъсир доирасини кенгай-тириш орқали улар ўртасида ўзаро ишонч ўйғотиш мумкин. Бу асосида туғилиш даражасини кўпайтириш, ишсизлик даражасини пасайтириш каби демографик ресурслардан фойда-ланиш мумкин. Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ресурслар стратегик, бошқарув ва таҳлилий жиҳатдан жамият фаровонлигининг асоси ҳисобланади. Ундан фойдаланишда маҳаллий хамжамиятнинг мақсадларини тўғри аниқлаш, 66 аҳолини қизиқиши, улар ресурс-ларни аниқ йўналишга йўналтириш имконини беради. Худди шу тамойиллар асосида ахоли қизиқишларини ижтимоий - иқтисодий қўлаб-қувватлаш (СЭПИН) дастури ташкил топган. У замонавий шароитда маҳаллий хамжамиятни ривожлантиришда универсал технология бўлиб ҳисобланади. Қисқа хулосалар Ижтимоий ресурсларнинг моҳияти ва структураси. Ҳозирги шароитда ижтимоий ресурслар ахамиятининг ортиши. Ижтимоий ресурсларга бўлган талабнинг сустлик сабаблари. Ижтимоий менежмент воситалари орқали ижтимоий ресурслардан оптимал фойдаланишнинг йўллари. Аҳоли қизиқишларини ижтимоий - иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури (СЭПИН) - ижтимоий ресурслардан рационал фойдаланишнинг замонавий универсал технологияси. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling