Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ташкилий муносабатларга таъсир этувчи омил
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
10.2. Ташкилий муносабатларга таъсир этувчи омил
Замонавий менежментда ташкилотлар ва ташкилий муносабатларнинг аҳамияти ортиб боришига икки омил таъсир кўрсатмоқда: 1 - ХХ аср оҳирида вужудга келган фан ва техника тараққиёти улкан имкониятларга эга бўлган «ЭВМ», «Главкосмос», «Дженерал моторс» каби гигант корхоналарнинг ташкил этилишга сабаб бўлди. Инсон ташкилотлар билан бутун умри давомида боғлиқ бўлганлиги сабабли, улар одамларнинг турмуш даражасини белгилайди. 2 - ташкилий муносабатлар тизимида ижтимоий ресурс аҳамиятининг ошиши. XIX аср оҳири XX аср бошларидан бошлаб ижтимоий ресурс ташкилий муносабатларни бошқаришнинг асоси сифатида юзага чиқди. Ҳозирги замонда ташкилот нафақат маълум бир вазифани бажарувчи хўжалик субъекти, балки, одамлар ва гуруҳларни ўзаро таъсир этиш муҳитига айланди. Турли ижтимоий гуруҳларни яхлит фаолият кўрсатишини таъминлаш XX асрнинг энг катта муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишнинг расмий ва норасмий усуллари мавжуд. 62 Норасмий усул кўп ҳолларда расмий усулдан устунлигини намоён қилмоқда. Норасмий усул биринчи бўлиб АҚШ корхо-наларидан бирида Мейо бошчилигида ўтказилган тажрибадан бошланган. Бу тадқиқот натижасида Тейлорнинг классик назария-сига зид бўлган кўпгина омиллар мувоффақиятга эришишнинг асоси қилиб белгиланди. Инсонни тушуниш, унинг имкониятларига тўғри баҳо бериш умуман инсон омилига катта эътибор бериш менежмент инқи-лобининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун фанда кучли ижтимоий ташкилот (расмий ва норасмий тузилма билан) қуриш технологияси ишлаб чиқилмоқда. Олимлар фикрича, энг мақбул ташкилий тузулма таркибига қуйидаги омиллар киритилиши керак: - ташкилот ижтимоий мақсадларини тадбиқ қилиш техно-логияси доимий равишда янгиланиб туриши; - менежерларни ташкилотдаги инсон ҳулқи назарияси ва амалиёти, одамларнинг ижод потенциалини юзага чиқариш йўллари, ўз-ўзини бошқариш ва муомала маданиятига ўргатиш. Нафақат менежерларни ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш, балки иқтидорли одамларни ёшлигидан менежерликка тайёрлаш учун билимларнинг маҳсус ижтимоий соҳаси вужудга келади. Менежерларни тайёрлаш турли давлатларда турлича амалга оширилади. Ҳозирги пайтда бошқарув мустақил ва энг оғир соҳа ҳисобланади. Замонавий менежерда ижодкорлик, стратегик фикр юритиш, кўпчиликни бирлаштириш ва янгиликларга интилиш каби хусусиятлар қадрланади. Ривожланаётган кучли рақобат муҳитида самарали фаолият олиб борувчи корхоналарни лойиҳалаштириш технологиялари ва принциплари менежерлар томонидан ишлаб чиқилади. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади: а) корхона стратегиясини ишлаб чиқиш технологияси; б) ижтимоий мақсадларни юзага чиқариш ва амалга ошириш. Ташкилий стратегия муаммоларни маъмурий усул билан эмас, балки ўз ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак. Ҳар бир йирик ташкилотда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ички низоларни бартараф қилиш ва персонални самарали бошқариш махсус бўлимлар ташкил этилган. Бундан ташқари, бу муаммоларни ҳал этишда маҳсус илмий-тадқиқот институтлари маслаҳатларидан ҳам фойдаланилади. Қисқа хулосалар Ташкилий муносабатлар моҳияти. «Расмий» ва «норасмий» ташкилотлар. Замонавий шароитда «норасмий» ташкилотларнинг аҳамияти ошиши. Ижтимоий ташкилотлар қуришнинг асосий тамойиллари. Корпоратизм - замонавий шароитларда ижтимоий ташкилотларни ривожлантиришнинг инновацион усули. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling