Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

Ёрдамчи-техник персонал - раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятига 
хизмат кўрсатувчи ҳодимлар. Уларни қоида бўйича, алоҳида бошқарув 
операцияларига қараб таснифланади. Бундай ҳодимларга котиблар
машинистлар, техниклар ва бошқалар киради. Техник ҳодимлар тор ва аниқ 
касбий тайёргарликка эга, раҳбарлар ва бошқарув мутахассисларига техник 
ёрдамни таъминлаш, хусусан, бошқарув қарорларини қайта ишлаш ва амалга 
ошириш ёрдамида таъминлашга чақирилган. 
Бошқарув кадрларини бундай таснифлаш ҳар бир ҳодимга аниқ талаблар 
қўйиш ва бундай ҳодимларни танлаш, тайёрлаш ва ишлатиш тизимини ташкил 
этишга имкон беради. 
Бевосита менежернинг қўл остида бўлган одамлар сони бошқарув меъёри 
ёки назорат соҳаси дейилади. Агар бевосита менежернинг қўл остидаги 
одамлар сони кўп бўлса, у юқори бошқарув меъёрига эга бўлади, бу сон кичик 
бўлса, менежернинг бошқарув меъёри пас бўлади. Табиийки қўйилган 
мақсадларга эришиш учун қанча кам менежер талаб қилинса, улар шунча 
юқори бошқарув меъёрига эга бўлади.
Бошқарув меъёрининг шаклланишига қатор омиллар таъсир этади. Улар 
орасида бошқарувчининг индивидуал психологик қобилиятлари касб даражаси 
ва ҳодимлар маданияти, уларни рағбатлантириш турлари ва касбий фаолияти 
бор. Одатда юқори малакали ҳодимлар кичик малакали ҳодимларга нисбатан 
камроқ бошқарувга мухтож. Шунинг учун, деярли олим булган ташкилот 
менежери юқори бошқарув меъёрига эга бўлиши мумкин.
Бошқарув меъёри ташкилотдаги иерархик даражалар сони билан, яъни 
уни вертикал тузилмаси юқори ёки текислиги билан аниқланади. Юқори 
тузилма паст бошқарув меъёри ва кўп иерархик даражаларга эга бўлади, 
теккиси эса юқори бошқарув меъёри ва кам иерархик даражаларига эга бўлади. 
Юқори тузилмалар кўп маблағ талаб қилади, иш муомаласи ва қарорлар қабул 
қилишни 
секинлаштиради, 
мажбурият 
ва 
масъулият 
аниқлигини 
қийинлаштиради. Ҳар қандай ижтимоий ташкилотда расмий тузилмалардан 
ташқари ўзаро муносабатлар тизими мавжуд. Улар норасмий гуруҳларда 
шахслараро даражада ҳодимлар ўртасида пайдо бўлувчи ўзаро алоқалар 
тармоғидан иборат норасмий ташкилий тузилма сифатида характерланади. Бу 
ижтимоий лойиҳалаштириш, расмий ва норасмий тузилмаларнинг мақбул 
вариантини яратиш соҳасининг мутахассислари бўлган ижтимоий 
менежерларининг диққат марказидаги объектдир. 
Бошқарув тузилмаси шундай бўғинларни ўз ичига олади: умумий 
бошқарув тузилмаси, аниқ бошқарув органлари тизими, бошқарув кадрлари ва 
бошқарувнинг техник воситалари. Базавий бошқарув тузилмаси - чизиқли 
функционал бошқарув комби-нацияси асосида шаклланади. Бошқарув 
органлари бошқарувнинг энг асосий элементи ҳисобланган бошқарув 
кадрларидан шаклланади. 


60 
Бошқарув тузилмасининг кейинги таркибий қисми - бошқарув меҳнати 
самарадорлигини оширишни таъминловчи техник бошқарув воситаларидир. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling