Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Бошқарув кадрларини гуруҳларга бўлиниши


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

 
9.4.Бошқарув кадрларини гуруҳларга бўлиниши 
Бошқарув кадрларига бошқарув функцияларини амалга оширувчи ёки 
уларни амалга ошишига кўмаклашувчи ишловчилар, яъни бошқарув жараёнида 
иштирок этувчи ва бошқарув аппаратига кирувчи ходимлар киради. 
Бошқарув кадрларининг турли тафсифлари мавжуд: лавозим буйруғи 
бўйича, бошқарув иерархиясидаги даражалар (поғоналар) бўйича, махсус 
малакаси бўйича, ишлаб чиқариш соҳалари бўйича ва ҳ.к. Лекин базавий 
тасниф бўлиб ишловчиларнинг қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга 
ошириш жараёнидаги таснифи ҳисобланади. Бу белги бўйича бошқарув 
кадрлари уч катта гуруҳга бўлинади: раҳбарлар, мутаҳассислар ва ёрдамчи 
персонал.
Раҳбарлар - жамоага бошчилик қилувчи, бутун бошқарув аппарати ва 
унинг алоҳида бўғинлари ишини йўналтирувчи кўйилган вазифалар ва 
мақсадларга эришиш бўйича жамоа фаолиятини тартибга солувчи ва назорат 
қилувчи ҳодимлар. Раҳбарлар чизиқли ва функционал турларга бўлинади. 
Чизиқли раҳбарлар - ташкилотнинг ёки унинг алоҳида ташкилий расмий-
лаштирилган қисми ҳолати ва ривожланиши учун масъул, ҳамжихатлик 
асосида харакат қилувчи шахслар. Функционал раҳбарларга бошқарув 
тизимида маълум функционал иш қисми учун масъул ва бошқарувнинг аниқ 
функцияларини амалга оширувчи бўлинмаларга бошчилик қилувчи шахслар 
киради. Раҳбарлар шунингдек бошқарув даражалари бўйича ҳам таснифланади. 
Масалан, чизиқли раҳбарлар бўлиб қуйи (цехлар, участкалар бошлиқлари, 
мастерлар), ўрта (корпуслар бошлиқлари, корхоналар директорлари, 
уюшмаларнинг бош мутахассислари) ва юқори (вазирлар, қўмиталар раислари) 
бўғинлар раҳбарлари ҳисобланади. 
Мутахассислар - бу махсуслаштирилган ходимлар бўлиб, улар мавжуд 
бўлган ахборотлар асосида ишлаб чиқариш ва бошқарув характеридаги 
масалаларини ҳал қилиш вариантларини ишлаб чиқадилар. Бошқарув 
мутахассислари бошқарув функция-ларини ва уларнинг касбий тайёргарлиги 


59 
билан характерланади. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар, турли 
категория даражадаги мутахассислар фарқланади. Мутахассислар гуруҳига 
инженерлар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, ҳуқуқшунослар, психо-логлар ва 
бошқалар киради. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling